Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


Машиналарни бошқаришда хавфсизлик чоралари



Download 12,78 Mb.
bet51/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

13.2. Машиналарни бошқаришда хавфсизлик чоралари

1.Ҳайдашдан машғулот ўтаётганда:


- белгиланган тартибга ва жанговар машиналарни ҳайдаш қоидаларига риоя қилиш керак;
- бегона машиналарни ва транспортларни ҳайдаш участкасига қўймаслик;
- бошланғич чизиқда ва маршрутда қатъий чегараланган одамлар сони бўлиши керак, уларнинг вазифасини, турар жойини, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш тартибини машғулот раҳбари белгилайди;
- ҳайдаш хафсизлигини таъминловчи маршрутларни ва машина ҳаракат тартиби белгиланади;
- маршрутлар техникага хавфли бўлган жойлардан ўтмаслиги керак, техникага хавфли йўналиш ва жойлар чегараланган ва ҳаракатни таъқиқловчи яхши кўринадиган белгилар билан белгиланган бўлиши керак;
- ҳамма люклар ёпиқ ва қотирилган бўлиши керак, шахсий таркиб эса ўз жойида бўлиши керак (керак бўлганда ўргатувчи машғулот раҳбарининг рухсати билан люкларни очади);
- ҳамма ҳайдаш машғулотларида навбатчи врач (ҳамшира, ўргатувчи) ажратилади;
-ҳайдашга ўқитиш учун фақат соз машиналар қўлланилади. Машинанинг захирадаги асбоб ва ускуналари тўғри жойлаштирилган ва қотирилган бўлиши керак.
2.Фақат машғулот раҳбарининг буйруғи билан двигателни юргизишга ва машинани ҳаракатни бошлашга рухсат берилади.
Двигателни юргизишдан олдин узаткичларни узатиш ричакларининг ҳолати текширилади, унда улар нейтрал ҳолатда бўлиши керак ва огоҳлантирувчи овоз сигнали берилади, овоз сигналининг берилиши машинани жойидан кўзғалишида ҳам такрорланади.
3.Бошланғич чизиқдан машина ҳаракатига машғулот раҳбари томонидан радио ёки светофор ёрдамида буйруқ берилиши керак. Ўргатувчи (машина командири) машинада бўлиб ТГМ (танкдаги гаплашиш мосламаси) (ТПУ) орқали ўқувчи билан радио орқали машғулот раҳбари билан доим алоқада бўлиши керак.
4.Ҳаракат вақтида маршрут бўйича олдинда турган машинадан ўтиб кетишга фақат машғулот раҳбарининг ёки ўргатувчининг (машина командири) буйруғи билан рухсат берилади.
Техник носозлигидан тўхтаб қолган машиналарга дарҳол яхши кўринадиган жойга авария тўхташ белгиси қўйилиши керак (башняга қизил байроқ, кечаси қизил чироқ).
Қисқа вақт ичида, бошқа машиналар хавфсизлигини таъминловчи масофага, машинани маршурутдан чиқариб қўйиш керак.
Маршрутда тўхтамаган машиналар экипажи (механик ҳайдовчи) ҳайдашда кечаси дарҳол радио орқали машғулот раҳбарига тўхтаганлик тўғрисида ахборот беришга мажбур ва тўхтаган жойни фонус, сигнал фонусини (фарани) ёқиб, керак бўлганда ракета билан кўрсатилади. Шунинг учун ҳар бир машинада 3-5 та қизил оловли ракеталар ва сигнал фонуси бўлиши керак.
5.Орқага ҳайдашни фақат мослаштириб бошқарувчи кўрсатган сигналлари билан машина ҳаракатланишига рухсат берилади, у машинадан 10 метрдан яқин бўлмаган жойда олдинда бўлиши ёки ўргатувчи (машина командири) очиқ люкдан кузатиб буйруқ бериб боради. Ундан ташқари БТР ни орқага қараб ҳайдашга рухсат берилади, агар ҳайдовчи орқага ҳаракат йўлини люк ва орқа эшик очиқ ҳолда кузатиш имконияти бўлса.
6.Тўсиқларни тиклаш учун ва ҳайдаш машғулотларини сифатини назорат қилиш учун белгиланган шахсий таркиб тўсиқдан чекка (хавфсиз) жойда, белгиланган жойда бўлиши керак. Машғулот раҳбари билан тўсиқдаги шахсий таркиб орасида алоқа бўлиши керак. Наряд мослаштириб бошқарувчи ва тўсиқдаги шахсий таркиб машинани бошқариш сигналларини билиши ва уни керакли бўлганда тўхтатиш байроқчалари (кечаси сигнал фонуслари) бўлиши керак.
7.Кечаси маршрутдаги машиналарда ташқи ўлчам фонуслари ёқилган бўлиши керак, ундан ташқари танкларда, БМП (БТР) корпусида башнясида машиналар ҳаракатини кузатиш мумкин бўлишига ёруғлик белгилари (фонуслари) номерлари билан ўрнатилади.
8.Тақиқланади:
- двигатель ишлаб турган машинага ўтиришда, ундан чиқишда ва унинг олди ёки орқасида бўлиш;
- машғулот раҳбарининг, ўргатувчининг буйруғисиз ёки мослаштириб бошқарувчининг сигналарисиз ҳаракатни бошлаш;
- қотирилмаган люклар билан ва огохлантирувчи сигнални бермасдан ҳаракатланиш;
- ҳаракат пайтида башня ва корпус устида одам ўтириши;
- жанговар машинага шлемофонсиз ўтириш ва экипаждан ортиқ одам бўлиши;
- техник носоз машиналарни ҳайдашда қўллаш;
- ёпиқ бурулишларда машинани тўхтатиш;
- машинани маршрутда ва бошланғич чизиқда тўхтатиш;
- кўриш имкони чекланган жойларда машинани ҳаракатга келтириш.



Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish