а-кемадан қуруқликка сузиши
б-сувли тўсиқдан сузиб ўтиши
77-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) нинг сувда сузиш жараёни
а
б
78-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) нинг сувдан чиқиш жараёни
79-расм. Зирхли транспортер (БТР-80) сувда сузиш движатели парраги
Сузиш вақтида ташқи сувни сўриш насоси ишга туширилади, бунинг учун водометдан айланма ҳаракат олувчи электр насоси ишга туширилади (сувнинг босими фарқи ҳисобига ишлайди, ишлаш қуввати 800 л/дақиқа). Водомет ёпғичининг ёпилиши ҳисобига сув ҳаракат йўналишига қарама – қарши бўлган иккита қувурга қараб ҳаракатланади, ушбу ҳолат машинанинг ортга қараб сузишини таъминлаб беради. Зирхли машина сузишга мўлжалланганлигига қарамасдан ўқувлар жараёнида турли сабабларга кўра машинанинг сувда чўкиб кетиш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Таянч сўзлар; Тарқатув қутиси, водомёт движатели, эвакуация гуруҳи.
Назорат учун саволлар;
1.Сувли тўсиқлардан ўтиш машқининг мазмунини айтинг.
2.Сувга киришда хавфсизлик талаблари нималардан иборат.
3.Сувга кириш тезлиги 10 км/с дан юқори бўлганда қандай ишлар бажарилади.
4.Зирхли транспортер (БТР-80) нинг сув сўриш насоси қуввати қанчага тенг.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Зирҳли транспортёр ЗТР-80 техник тавсифномаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, 1-қисм Тошкент 2010 й.
2. Қуруқликдаги қўшинлар жанговар машиналари ҳайдаш курси, М.Ҳарбий нашриёт 1986 й.
3. Зирхли техника ва қурол яроқлардан фойдаланиш бўйича қўлланма Т.2003 й
11-Модул: Зирхли транспортер (БТР-80) дан ёз ва қиш мавсумида фойдаланиш
11.1.Техника ва қурол-аслаҳадан қишки мавсумда фойдаланиш шароитлари ва хусусиятлари. Зирхли транспортер (БТР-80) ни қиш мавсумида фойдаланишга тайёрлаш бўйича бажариладиган ишлар
Зирхли транспортер (БТР-80) ни ёзги шароитларда эксплуатация қилиш аҳамияти
Машинани ёзги шароитларда эксплуатацияси, ҳавонинг қизиши, унинг таркибидаги намликнинг камайиши ва ҳаводаги чанг микдорининг кўпайиши билан тавсифланади.
Юқори ҳароратдаги ҳаво двигателни ва машинанинг барча агрегатларини юқори иссиқликдаги режимда ишлашга олиб келади, аккумулятор батареяларидаги электролитни буғланиш ҳолати кўпаяди. Агрегатларга қўнган чанг уларнинг совушини қийинлаштиради. Ҳавонинг катта чангланиши кўринишни сусайтиради, айниқса кўриш қурилмаларидан қараганда ва колонналарда ҳаракатланганда, шу билан биргаликда ҳаво фильтрларини тез-тез тозалаб туришга тўғри келади.
Машинани ёзги мавсумда эксплуатация қилишга таёрлаш
Машинани ёзги мавсумда эксплуатация қилишга тайёрлашда навбатдаги 1-сонли техник хизмат кўрсатиш ёки 2-сонли техник хизмат кўрсатиши ўтказилади ва шунга қушимча:
- двигателга ҳаво кириш қопқоғи кўтарилиш баландлигини текширилади (баландлик 43-53 мм бўлиши керак) Агар қопқоқ кўтарилиш баландлиги 43 мм дан паст булса уни меъёрига келтириш лозим;
- двигателни мойлаш тизими мойини (агарда қишки сортдаги мой қуйилган бўлса) ва қишки сортдаги ёқилғисини ёзги сортдаги мой ва ёқилғига алмаштирилади;
- аккумулятор батареяларига “аккумулятор батареяларига техник хизмат кўрсатиш” қўлланмасига асосан техник хизмат кўрсатилади;
- совутиш тизими қуйиш жойидаги буғ ҳаво клапанини созлиги ва ишлаши текширилади (бармоқ билан босиб);
- ҳаво фильтри решеткаси корпуси ювилади;
- қайси агрегатларга барча сезонли бўлмаган мойлаш ашёлари қуйилган бўлса албатта тўкиб олиб ўрнига ёзги маркадаги мойлар қуйилади;
- двигателни мойлаш тизимига мой радиаторларини қўшинг. Бунинг учун марказий мой фильтири яқинидаги кран қулокчасини соат стрелкасига қарама-қарши қилиб бураб қўйилади;
- ЁҚҚ ёнғинга қарши қурилма (ППО противо пожарное оборудование) тизими созлиги текширилади ва баллонлар тўлалиги уларни тарозида тортиб кўриб аниқланилади;
- сув чиқариш клапанлари ичи тозаланади ва сув чиқариш электр насослари ишлаши текширилади;
- шатакка олиш илгаклари қистиргичлари, корпус люклари ошиқ-мошиқлари мойланилади;
- корпусда ўрнатилган маҳкамловчилар, ёпувчилар, шатакка олиш трослари, имкониятли асбоб-ускуналар ва ойна тозалагичлар мойланади;
Машинани ёзги мавсумда эксплуатация қилиш қоидаси
Машинани ёзги мавсумда яхши ишлашини таъминлаш учун:
- двигателни қизишига йўл қўйманг, бунинг учун совутиш тизими доимий тўла ҳолда ва радиатор усти қисми тоза бўлиши керак;
- ёқилғи ва мойга чанг ёки тупроқ тушмаслиги учун доимо ёқилғи ва мой қуйиш жойларини очишдан олдин тозаланг;
- фильтрларни ювиб тозалаш ва техник хизмат кўрсатиш, чанг ва тупроқ тушмайдиган жойларда бажаринг ва уларни ўрнатганда маҳкам ёпинг;
- машинани юқори ҳароратли ва чангли шароитларда эксплуатация қилганда аккумулятор батареяларига “аккумулятор батареяларини техник хусусияти ва эксплуатацияси бўйича қўлланма”си бўйича талабларни бажаринг.
- тарқатув қутисини мойлаш ва совутиш тизими вентеляторлари ҳаво ҳарорати юқори бўлганда ёқилган бўлиши керак.
Машинани қишки шароитларда эксплуатация қилиш аҳамияти
Машинани қишки шароитларда эксплуатацияси, ер юзасини қор коплаши, музлаш ва шамол булиши билан тавсифланади.
Йилнинг совуқ вақтларида ёқилғи сарфи кўпаяди, аккумулятор батареялари ток бериши сусаяди, шу билан бирга механик хайдовчининг ишлаши қийинлашади. Двигателни қиздириш шарт бўлганлиги туфайли машинани ҳаракатга таёрлаш вақти кўпаяди. Ер юзаси музлаши билан машинани бошқариш қийинлашади чунки сирпаниш ва йўлдан чиқиб кетиш хавфи кўпаяди.
Совуқ шароитда машина ҳаракатни бошлаганда тарқатув қутисидаги мой қуйилиб қолганлиги туфайли (агарда тарқатув қутиси совутиш ва мойлаш тизими соз ҳолда бўлса) қутидаги мой босимини кўрсатувчи чироқ бир оз вақт ёниб туриши мумкин ва ҳаракат давомида мой қизигандан сўнг ўчади.
Машинани кишки мавсумда эксплуатация килишга таёрлаш
Машинани қишки мавсумда эксплуатация қилишга таёрлашда навбатдаги 1- сонли техник хизмат кўрсатиш ёки 2 –сонли техник хизмат кўрсатишни ўтказилади ва шунга қўшимча:
- совутиш тизимига музлаш хусусияти паст булган суюқлик қуйинг;
- двигателга ҳаво кириш қопқоғи кўтарилиш баландлигини текширинг (баландлик 43-53 мм булиши керак) Агар қопқоқ кўтарилиш баландлиги 43 мм дан паст булса уни меъёрига келтиринг;
- ёқилғини дағал ва майин тозалаш фильтрларидан куйкимларни тўкинг, ёзги ёқилғи сортини қишки турига алмаштиринг;
- ЭФУ ёқилғи проводларини ва свечасини ювинг ва ёзги ёқилғидан тозаланг. Свечани ювишда уни ҳимоя сеткасини ечиб ундан кейин бензин билан ювинг;
- зарядланган ва соз аккумулятор батареяси билан ЭФУ ни ишлашини текширинг;
- ўт олдириш олди қиздиргичини тозаланг ва унга техник хизмат кўрсатинг;
- ёзги маркадаги мойларни қишки маркадаги мойларга алмаштиринг;
- ойна қиздиргичини созлигини ва ишлашини текширинг;
- аккумулятор батареяларига “аккумулятор батареяларини техник хусусияти ва эксплуатацияси бўйича қўлланма” бўйича талабларни бажаринг.
- ТНП-165А, ТНПТ-1, ТНП-205 ваТНПО-115 кўриш асбобларини машинадан ечинг, уларни ва улар турадиган жойларни чанг ва тупроқлардан тозаланг. Циатим-201 мойи билан шахталари ичини юпқа қилиб мойланг ва уларни жойларига ўрнатинг;
- ЁҚҚ (ППО) тизими созлигини текширинг ва баллонлар тўлалигини уларни тарозида тортиб кўриб аниқланг;
Машинани қишки мавсумда эксплуатация қилиш қоидаси
Қишки мавсумда эксплуатация қилишда қуйидагиларга амал қилинади:
- ҳаво ҳарорати - 20 оС дан пасайганда мой радиаторини ўчириш керак бўлади, бунинг учун краник қулокчасини соат стрелкаси бўйлаб айлантириб қотирилади;
- агарда машина совутиш тизимига сув қуйилган бўлса музлашини олдини олиш мақсадида уни тўкиш лозим бўлади. Сувни тўкаётганда уни ҳарорати 60 оС дан паст бўлмаслиги керак, чунки тўкиш шланглари тоза бўлмаса сув оқиб тушгунча музлаш эҳтимоли бўлади, шунингдек, тўкиш шлангларини тозалаб туриш даркор.
- машина корпуси ичи двигатель остига тўпланган сувни двигатель тўхташи билан тўкиб ташланг;
- машина кўп тўхтаб туриб қолган вақтда, ўт олдиришдан олдинги қиздиргич билан двигателни қиздиринг ёки двигателни ўт олдириб қиздиринг, двигателни ўт олдириб қиздиришда вал айланиш частотаси ўрта ҳолда бўлмоғи керак, лекин АКБ ни қайта зарядлаш учун етарли ҳолатни таъминлаши лозим. Совуқ двигателни тез қиздириш мақсадида вал айланиш частотасини кўпайтириш қатъиян таъқиқланади.
- двигателни ҳаво харорати -5 оС дан -20 оС гача бўлганда ЭФУ ёрдамида -20 оС дан паст бўлганда эса ўт олдиришдан олдинги қиздиргич ёрдамида қиздириб кейин ўт олдирилади;
- зарурият бўлганда мой ва мойлаш маҳсулотларини машина юриб келиб тўхтагандан сўнг қизиб турган ҳолатида тўкиб олинг ва алмаштиринг;
- машинага мой ва ёқилғи қуяётганда баклар, агрегатларга қор тушишидан сақланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |