Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига (лавозимли)



Download 476,5 Kb.
bet13/32
Sana25.02.2022
Hajmi476,5 Kb.
#311047
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
I. Иқтисодий саволлар

Ижарага бериш тартиби. Ижарага берувчи давлат мулкини ижарага беришда хатловдан ўтказади, юклатилган мажбуриятларни аниқлайди ва улар ҳақида маълумот тайёрлайди, рўйхатини тузади, ижара шартномаси лойиҳасини, давлат мулкини ижарага бериш шартларини, ижара объекти, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни ва бошқа зарур ахборотни тайёрлайди, рўйхатини эълон қилади, буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилишини, маҳфийлигини ва сақланишини таъминлайди, талабгорларнинг талаби бўйича уларга ижарага берилаётган мол-мулк, унинг тавсифлари билан танишиш имкониятини беради, ижарага берилаётган мол-мулкни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича битим лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда зарурият бўлса уни балансда сақловчи ҳамда коммунал хизматлар ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар билан келишади.
Ижарага беришнинг энг кўп муддати беш йилни ташкил этади. Ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма мурожаат қилган тақдирда беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий эълон берилмасдан, белгиланган тартибда узайтирилади. Ушбу энг кўп муддат тугагач давлат мулки умумий асосларда ижарага берилади.
Ижара хақларини тўлаш муддатлари ва уни тақсимоти. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар бўйича тенг миқдорда шартномада кўрсатилган муддатларда хар бир навбатдаги давр (чорак, ой ва шу кабилар) учун юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида амалга оширилади.
Ижара тўлови маблағларининг 50 фоизи - тегишли бюджет даромадига, 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига, 10 фоизи - ижарага берувчига йўналтириш йўли билан тақсимланади.
Ижара тўловини тўлаш кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня суммаси ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жариманинг
50 фоизи тегишли бюджет даромадига йўналтирилади ва қолган 50 фоизи ижарага берувчининг тасарруфида қолади.


53-савол. Ижарачи томонидан коммунал тўловлари, эксплуатация ва хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш тартибини айтинг ?


Жавоб: Ўзбекистон Республикаси вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102 сонли “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан:
Коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.
Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади.


54-савол. “Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг моҳияти тўғрисида тушунча беринг (ВМ.21.12.2005 й. 276).


Жавоб: Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизимини янада такомиллаштириш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларининг бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги ва юкланмаси даражасига, кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатига боғлиқлигини кучайтириш, шунингдек тиббиёт ходимларининг касб даражаси ва малакасини узлуксиз ошириб боришлари учун рағбатлар яратиш мақсадида ушбу Қарор қабул қилинган.
Қуйидагилар тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланган:
- тиббиёт ходимлари меҳнатига даволаш муассасаларининг ихтисослашув соҳаси ва ходимларнинг малака тоифасини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажми, мураккаблик даражаси ва сифатига қараб табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш;
- тиббиёт ходимларининг қишлоқ жойларда муқим ўрнашиб қолишини назарда тутган ҳолда, шунингдек ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида ишлайдиган кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
- шифокорларнинг шахсий ҳиссасига, ишларни оғир, ўта оғир ва соғлиқ учун хавфли меҳнат шароитларида бажаришига, шунингдек замонавий тиббиёт ускуналаридан фойдаланган ҳолда ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар ташхиси ҳамда уларни даволашнинг замонавий усулларини эгаллаганига қараб шифокорларни моддий рағбатлантиришни кучайтириш;
- ўзининг профессионал бурчига содиқ бўлган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган ходимлар меҳнатини холис баҳолаш ва рағбатлантириш борасида тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ҳуқуқларини янада кенгайтириш ҳамда масъулиятини ошириш.


55-савол. Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасининг шаклланиш манбалари ва жамғарма маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисида тушунча беринг ?


Жавоб: "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 01.12.2005 йилдаги ПҚ-229-сон Президент қарорига мувофиқ 2006 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир тиббиёт муассасасида Тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси негизида Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилган. Қуйидагилар ҳар бир тиббиёт муассасаси учун мазкур Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгиланган:
- тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган бюджет маблағлари умумий ҳажмининг 5 фоизигача бўлган қисми;
- ҳомий ва донор ташкилотлардан, шунингдек пулли даволаш ва хизматлардан тушадиган маблағлар;
- тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда тежалган бюджет маблағлари.
Жамғарма маблағлари қуйидаги икки мустақил манба сифатида:
- тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш учун;
- муассасанинг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизация қилиш ва таъмирлаш учун сарфланади.
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун ҳар бир тиббиёт муассасасида тегишли муассаса раҳбари бошчилигида ва касаба уюшмаси вакилларининг иштирокида махсус комиссиялар тузилади.
ВМнинг 21.12.2005 йилдаги 276-сон қарори 3-иловасига мувофиқ Тиббиёт муассасасининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларини тақсимлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Download 476,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish