- соф лизинг шартномаси – бунда лизингдаги мулкка хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча харажатларни коплашни лизинг олувчи ўз зиммасига олади;
- тўлиқ лизинг шартномасида лизинг берувчи келишув объектига техник хизмат кўрсатиш ва у билан боғлик бошқа харажатларни қоплашни ўз зиммасига олади;
Қарздор ва қарз берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш хусусиятлари бўйича лизингнинг: мулкни ишлаб чикарувчи (тайёрловчи) ёки эгалик килувчи лизинг берувчи сифатида – бевосита лизинг ҳамда учинчи шахс иштирокида амалга ошириладиган – билвосита турларга ажратиш мумкин.
Молиялаштириш усулига кўра, бир марталик лизингни амалга ошириш – муддатли лизинг, лизинг шартномаси келишувининг биринчи муддати тугаганидан кейин давом этадиган – қайта тикланадиган (револьверли) лизинг турлари мавжуд:
Албатта, амалиётда лизингнинг юқорида келтирилган турларидан бошқа кўринишлари ҳам қўлланилади:
- қайтариладиган лизинг (lease-back) – лизингнинг бу тури саноат корхоналари мулкининг бир қисмини лизинг компаниясига уларни лизинг ҳақидаги шартномани имзоланиши билан бир вақтда сотилади.
Бундай операцияларда фақат икки иштирокчи, яъни мулкни лизинг олувчиси (олдинги эгалик килувчи) ва лизинг компанияси (мулкнинг янги эгаси) қатнашади. Бундай келишув корхонага ишлаб чиқариш воситасини сотиб, пул маблағини олиш ва уларни янги капитал қўйилмаларга сарфлаш, шу билан бир вақтда, ишлаб чиқариш воситасидан фойдаланишни давом эттириш имкониятини ҳам беради. Мазкур операцияни самарадорлигининг юқори бўлиши лизинг тўловидан янги инвестиция даромадининг кўп бўлиши билан белгиланади. Қайтариладиган лизинг корхоналар балансини камайишига олиб келади, улар субъектнинг мулкини ўзгаришига олиб келади.
Корхоналарнинг даромади даражаси сезиларли даражада паст бўлганда хам, юқоридаги лизинг келишувига мурожаат ққилинади, бунда табиийки, корхоналар тезлашган амортизация ва фойдани солиққа тортилиши бўйича имтиёздан тўлиқ фодалана олмайди. Келишув амалга оширилгач, лизинг компанияси солиқ борасидаги имтиёзларга эга бўлади ва оқибатда лизинг тўлови суммасини пасайтиради. Кўпгина ҳолларда лизинг компанияларида ўз маблағларининг етмай қолиш ҳолатлари рўй бериши мумкин ва бунинг натижасида маблағлар жалб этилади.
Бундай операциялар қўшимча маблағларни жалб этиш лизинги деган номни олган. Ҳисоб-китобларга қараганда барча лизинг келишувларининг 85 фоиздан кўпи жалб этилган маблағлар ҳисобига амалга оширилар экан. Лизингга берувчи узоқ муддатли ссудали бир ёки бир неча кредиторларидан лизингга бериладиган активнинг 80 фоиз қийматигача суммада олади, лизинг тўловлари ва воситалар эса ссудани таъминлашда хизмат қилади.
Кўпгина ҳолларда лизинг бевосита эмас, балки воситачи орқали амалга оширилади. Асосий лизинг берувчи лизинг тўловини олиш ҳуқуқи бўйича имтиёзга эга бўлади. Шартномада, кўпинча, агар учинчи шахс (воситачи) банкротлик ҳолатига учраса, лизинг тўлови бевосита лизинг берувчига тўланиши келишиб олинади. Бундай лизинг турлари “сублизинг” деб номланади.
Лизингни кўринишларидан яна бири “дабл дин“ бўлиб, халқаро соҳаларда қўлланилади. Унинг мақсади икки ёки ундан кўп давлатлар солик ютуқларини комбинациясида намоён бўлади. Масалан, 80 йилларнинг бошида АҚШ ва Буюк Британия ўртасида "дабл дин" орқали бир неча самолётлар кредитлаш орқали олинган эди. Агар лизинг берувчи мулкчилик ҳуқуқига эга бўлса, Буюк Британияда солиқ имтиёзларидан фодаланиш имкониятлари кўп, АҚШда эса, агар лизинг берувчи эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлгандагина, солиқ борасидаги имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини олади.
Охирги даврларда амалиётда асбоб-ускуналарни ишлаб чикарувчилар билан лизинг компаниялари ўртасида келишувларни имзоланиши кенг таркалмокда. Ушбу келишувларга асосан, ишлаб чиқарувчи лизинг компаниялари орқали мижозларга ўз маҳсулотларини етказишни лизинг ёрдамида молиялаштиришни таклиф этади.
Шундай қилиб, лизинг компанияси мол етказиб берувчининг савдо сетидан фойдаланади, мол етказиб берувчи эса, маҳсулотини сотиш доирасини кенгайтиради. Юқорида изоҳи берилган келишув “сотишдаги ёрдам” (sales-aid) номини олган.
Лизинг компаниялари билан доимий ва чуқур ҳамкорликни олиб борилиши "лизинг йўли" (lease-line) келишувини тузиш имкониятини беради. Бундай келишувлар банк кредит йўналишларидан фарқ қилади ва лизинггача янги шартномани тузмасдан қўшимча воситаларни лизингга олиш имкониятини беради.
Жаҳон амалиёти лизингни капитал жойлаштиришни маблағ билан таъминлашнинг, аниқроғи, лойиҳаларга инвестициялар жалб этишнинг юқори самара берадиган тури эканлигини кўрсатди. Кўп йиллик кузатиш шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти шароитида лизинг компанияларининг синиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир.
Лизингнинг оддий ижарадан фарқи шундаки, лизингда ижарага берилган асбоб-ускуналар шартнома муддати тугагандан сўнг, уларни қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиш кўзда тутилади. Лизингнинг фарқли хусусиятларидан яна бири шундаки, лизинг компанияларида лизинг операцияларини амалга ошириш учун ўз маблағлари етишмайди. Шу сабабли кўпчилик лизинг операцияларида жалб қилинган маблағлар кенг қўлланилади. Бунда, одатда, банкнинг узоқ муддатли ссудалари жалб қилинади.
Ривожланган мамлакатларда атайлаб лизинг бўйича солиқ йиғишмайди. Аммо ҳукумат бугунги кун билан эмас, балки келгусини ўйлаб иқтисодий сиёсат олиб боради. Лизинг фан-техника тараққиётига хизмат қилади. Эртанги кунда ишлаб чиқариш бугунги олинмаган солиқларни тўлиқлигича қоплайди, демак, у иқтисодиётни ривожлантириш учун қўшимча имконият яратиб беради.
Лизинг муомалаларини амалга ошириш деганда, ишлаб чиқариш воситаларининг (машина, ускуналар ва ҳоказоларни) тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларга ўрта ёки узоқ муддатларга ижара шартлари асосида берилиши тушунилади. Ҳаммамизга одат бўлиб қолган оддий ижара тушунчасидан фарқли ўлароқ, лизингга олинган ишлаб чиқариш техника ва технологияларни, машина ва ускуналарни пировард натижада, яъни шартнома муддати тугагандан сўнг, ижарачи уларни қолдиқ қиймати бўйича сотиб олиши ҳамда уларга эгалик қилиши мумкин. Одатда, лизинг муомалалари жараёнида уч томон иштирок этади, булар:
9.1.-Жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |