9.5. Сотиш типи бўйича лизинг ҳисобини амалга ошириш
Агар ишлаб чиқарувчи узоқ муддатли лизинг шартномаси бўйича маҳсулотнинг жўнатилишини ишлаб чиқаришнинг молиялаштириш манбаси сифатида акс эттирса, олинган фойда икки йўналиш бўйича алоҳида акс эттириши шарт:
- маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш;
- лизинг муддати мобайнида лизинг шартномаси бўйича инвестициялар. Лизинг битими ҳақиқатда ижро этилганда, яъни лизинг шартномаси бўйича дебиторлик қарзнинг ҳажми маҳсулотнинг сотиш баҳосига тенг бўлса, ишлаб чиқаришдан олинган даромадларни ҳисобга олиши мумкин. Ишлаб чиқаришдан тушган даромадлар мос келадиган дисконтлаш ставкасини ишлатган ҳолда, минимал лизинг тўловларнинг дисконтланган қийматига тенг бўлиши керак. Бироқ бу ставка сотиш баҳосини ҳисобга олмасдан қўлланилиши мумкин эмас. Агар сотув нархлари мавжуд бўлмаса ёки уларни аниқлаш мумкин бўлмаса, лизинг берувчи сотувлардан олинадиган ялпи фойда ва фоизлардан олинган фойдани аниқлашда сезиларли эркин ҳаракат қилишга эгадир.
Активни қайта лизингга олиш шарти билан сотиш. Бу келишув бўйича фирма ўз активларини бошқа томонга сотади ва у томон уларни қайтадан фирмага лизингга беради. Одатда активлар бозор қийматига яқин нархда сотилади. Фирма асбоб-ускуна қийматини нақд пулда ва лизинг муддати мобайнида активлардан иқтисодий фойдаланиш ҳуқуқини олади. Бунинг ўрнига у лизинг ҳақини тўлашга розилик беради ва активларга эгалик қилиш ҳуқуқини беради. Мулкни қайтадан лизингга олиш шарти билан сотиш бўйича битимларнинг бухгалтерия ҳисоби методикаси лизинг типига боғлиқдир. Агар активларни кайтадан лизингга олиш шарти билан сотилиши молиявий лизинг хисобланса, унда бундай битим, лизинг берувчи активларни кафолат ўрнида ишлатиб лизинг олувчини маблағ билан таъминлаш усули ҳисобланади. Шу сабабли, сотувдан олинган тушумнинг баланс қийматидан ошган қисмини олинган фойда деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ келмайди. Бундай ортиқча кирим, агар тан олинган бўлса, муддати узайтирилади ва лизинг муддати мобайнида фойдага олиб борилади.
Агар мулкнинг қайта лизингга олиш шарти билан сотилиши операцион лизинг ҳисобланса, ҳамда лизинг ҳақлари ва сотиш нархи ҳаққоний қиймат бўйича белгиланса, демак оддий сотув содир бўлган ва ҳар қандай фойда ёки зарар шу заҳоти тан олинади, Агар сотиш нархи ҳаққоний қийматдан паст бўлса, ҳар қандай фойда ёки зарар шу заҳоти тан олинади, бозордан паст нархлар бўйича кўрилган зарар келгуси лизинг тўловлар билан қопланиши бунга кирмайди. Бу ҳолда унинг муддати узайтирилади ва у ушбу актив ишлатиладиган вақт даври мобайнида қилинадиган лизинг тўловларига пропорционал равишда фойда ёки зарарга олиб борилади. Агар сотиш баҳоси ҳаққоний қийматдан юқори бўлса, ҳаққоний қийматдан ошган қисмнинг муддати узайтирилади ва ушбу актив ишлатиладиган муддат мобайнида ҳисобдан чиқарилади.
Агар битим вақтида ҳаққоний қиймат баланс қийматдан камроқ бўлса, баланс қиймати ва ҳаққоний қиймат ўртасидаги суммага тенг зарар шу заҳоти тан олинади. Лизинг келишуви бўйича активларни сотиб олиш. Бевосита лизинг ҳақидаги келишув бўйича компания активларни фойдаланишга олади, агар бунгача у ушбу активларга эга бўлмаган бўлса. Асосий лизинг берувчилар – ишлаб чиқарувчилар, молиявий компаниялар, банклар, мустақил ва хусусийлаштирган лизинг компаниялар ва жамоалар ҳисобланди. Кредитдан фойдаланиш ёрдамида лизингга олиш (кредитли лизинг). Юқорида кўрсатилган 2 томондан фарқли равишда кредитли лизингда 3 томон иштирок этади: лизинг олувчи, лизинг берувчи ёки улушлик иштирокчи, кредитор.
Лизинг олувчи нуқтаи назаридан кредитли лизинг ва бошқа лизинг турлари ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Лизингга берувчи эса активларни лизинг келишуви шартлари бўйича сотиб олади ва бу харидни қисман инвестициядаги ўз улушидан тўлайди, айтайлик 20 фоиз (бу ердан «улушли иштирокчи» деган ном пайдо бўлган). Қолган 80 фоиз узоқ муддатли кредитор ёки кредиторлар томонидан тўланади. Асосан кредит активларнинг гарови, лизинг ва лизинг ҳақи тўғрисидаги келишув орқали таъминланади. Лизингга берувчи қарздор ҳисобланади. Активларнинг эгаси сифатида лизинг берувчи бу хилдаги активлар билан боғлиқ ҳамма тўловларни ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.
Ерни лизингга олиш. Одатда ерни лизингга олиш операцион лизингдир, чунки ерни ишлатиш муддати чегараланмаган. Агар лизинг сотиб олиш ёки ерга эгалик қилиш ҳуқуқини беришни кўзда тутса, унда бундай операция моҳияти бўйича муддатини узайтириб сотиш деб ҳисобланади ва лизинг капитализациялаштирилиши лозим. Агар лизингга олинган мулкнинг бозор қиймати ичида ер нархи 25 фоиздан пастни ташкил қилса, операция асбоб-ускуна лизинги сифатида қаралади. Агар ернинг нархи 25 фоиздан кўпроқ бўлса, унда ернинг лизинг алоҳида ҳисобга олинади.
Юкоридаги фикрлардан хулоса қилиб, шуни таъкидлаш мумкинки, корхонанинг лизинг билан боғлик операцияларини келгусидаги самараси улар юзасидан олиб бориладиган жорий ҳисобларнинг тўғрилиги ва аниқлигига маълум бир даражада боғлик бўлар экан. Шунинг учун ҳам лизинг операцияларини оқилона ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади. Кўзланган мақсадга эришиш учун эса, лизинг операциялари билан боғлиқ дастлабки ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ҳам шаклан, ҳам мазмунан, ҳам иқтисодий ва қонуний нуқтаи назардан ўз вақтида, шунингдек, тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |