9.4. Лизинг операцияларини афзаллик ва камчиликлари Оддий ссудадан лизингнинг афзаллик томонлари унинг кенг тарқалиши учун имконият яратиб беради. Жумладан:
- лизинг 100 фоизли кредитни таъминлайди ва тўловнинг дарҳол амалга оширилишини талаб этмайди. Оддий кредитдан фойдаланган ҳолда мулк сотиб олинса, ўз маблағи ҳисобига унинг 15 фоиз қиймати миқдорида тўлаши керак бўлади. Лизинг ва шартнома мулкнинг тўлиқ қийматига тузилади. Лизинг тўловлари асосан, мулкни лизинг олувчига етказилганидан сўнг ёки ундан кейинрок амалга оширилади;
- ссуда шартномасидан кўра, лизинг шартномасини тузиш осонроқ. Бу, асосан, кичик ва ўрта корхоналарга тааллуқлидир. Баъзибир лизинг компаниялари лизинг олувчидан ҳеч қандай қўшимча кафолатларни талаб ҳам этмайди. Лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, лизинг компанияси дарҳол ўз мулкини қайтариб олади;
- лизинг келишувлари ссуда келишувларидан кўра, иҳчамроқ. Ссуда ҳар доим қоплаш муддати ва ҳажмини чегаралашни тақазо этади. Лизингда лизинг олувчи ўз даромадлари киримини ҳисоблаш ва лизинг берувчи билан унга мос, қулай молиялаштириш схемасини ишлаб чиқади. Тўловлар келишувга кўра, ҳар ойлик, чораклик ва ҳаказо бўлиши ва тўлов суммалари бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Баъзида қоплаш, лизингга олинган асбоб-ускуналардан фойдаланиб, ишлаб чиқилган товарларни сотишдан тушумларни олишдан сўнг амалга оширилиши мумкин. Тўлов суммаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлиши мумкин.
- лизинг объектини эскириш хавфи бутунлай лизинг берувчида бўлади. Лизинг олувчи эса, ўз мулкларини доимо янгилаш имкониятига эга бўлади.
- лизинг шароитида лизинг олувчи сотиб олганга қараганда кўпроқ ишлаб чиқариш кучларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Лизинг ёрдамида вақтинча бўш қолган пул маблағлари бошқа мақсадлар учун сарфлаш мумкин.
- лизинг узоқ вақт маҳсулот сотиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш воситаси сифатида хизмат қилганлиги сабабли, давлат сиёсати лизинг операцияларини кенгайтириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган.
- лизингдаги мулк ҳисобининг афзалликлари. Евролиз (leaseurope - европа лизинг компаниялари ассоциацияси)да лизинг операцияларини ҳисобини юритишни асосий принциплари лизинг келишуви натижасида юзага келган молиявий мажбуриятларни лизинг олувчи томонидан нашр этилишидир. Лизинг олувчининг ўз мажбуриятларини нашр эттириши унинг молиявий ҳолатига баҳо беришда муҳим аҳамият касб этади. Баланс тузиш муддатида мажбурият бўйича миқдорий маълумотлар учинчи томоннинг барча қизиқишларини қондиради. Ушбу маълумотлар балансга илова шаклида нашр этилиши мумкин.
Кўпгина даврларда қонунчиликда корхоналар учун ўз ва қарзга олинган капиталнинг мажбурий нисбати белгиланади. Лизинг келишуви объекти ҳисобланадиган мулк лизинг берувчи балансида ҳисобга олиниши, лизинг олувчини нисбатни бузмаган ҳолда ўз ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириши имкониятини яратадики, бу лизингнинг яна бир афзаллик томонидир.
- халкаро валюта фонди лизинг келишуви суммасини миллий қарздорликни аниклаганда хисобламайди, яъни фонд томонидан алохида даврлар буйича кредит карздорликлари бўйича ўрнатиладиган меъёр ўсиши имконияти яратилади.
Лизингнинг камчиликлари ҳакида ҳам баъзи бир фикрларни келтириб ўтиш мумкин:
1) Агар асбоб-ускуналар молиявий лизингга олинган бўлса ва лизинг шартноманинг амал қилиш муддати тугагунга қадар лизинг суммасини тўлашни давом эттиради.
2) Жорий лизингда асбоб-ускуналарни эскириш хавфи, лизинг берувчида бўлади ва бунинг учун лизинг тўловчидан катта тўлов олишга мажбур бўлади.
3) Молиявий лизингнинг яна бир камчилиги, асбоб-ускуналарни бузилиб қолиш ҳолларида, асбоб-ускуналарнинг ҳолатидан қатъий назар тўловлар ўрнатилган муддатларда амалга оширилади.
4) Агар лизинг шартномасининг объекти йирик ва мураккаб бўлса, унда лизинг келишуви шартларининг жуда турли-туманлиги уларнинг лизинги бўйича шартномаларни тайерлаш вақтни ва у билан боғлиқ маблағларни кўп сарфланишига олиб келади.
Давлат учун лизинг билан боғлик қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади:
- инвестиция қўйилмаларидан мақсадли фойдаланишни кафолатлаш;
- инвестиция сиёсатини фаол амалга ошириш;
- молиялаштиришнинг анъанавий йўлларига қўшимча тарзда асосий фондларга маблағларни қўйилма сифатида сарфлаш;
-кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ишлаб чикаришини ривожлантиришни рагбатлантириш;
- қўшимча маъмурий ташкилотларни тузмасдан иқтисодий усуллар ёрдамида ишлаб чиқаришни ривожланишни молиялаш;
Лизингнинг устунликлари ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин. Лизинг пул маблағлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиши мумкин, чунки бу ҳолда лизингга олинган актив қийматининг 100 фоизигача молиялаштирилиши мумкин. Банк кредитлари одатда актив қийматининг 80 фоиз билан чегараланади. Худди шунингдек лизингда қайд қилинган фоиз ставкаси тўғрисида келишиш мумкин, банк кредитлари учун эса сузувчи фоиз ставкалари характерлидир.
Лизинг битимларини операцион лизинг сифатида тузиш мумкин, бу лизинг олувчига карз чегаралари мавжуд бўлганда, балансдан ташқари бўлган ҳисоботни молиялаштиришга йўл очади. Ишга туширилиши узоқ муддатга тўхтаб туришларга эга бўлган ускуналарни тайёрлашга буюртма беришдан кўра, фойдаланишга тайёр бўлган ускунани лизингга олиш қулайдир.
Баъзида активларга факат вақтинча, мавсумий ёки бирламчи талаб бўлади, бундай ҳолда лизинг доимо, фойдаланишда бўлган активларга эгалик қилиш ноқулай бўлган муаммоларини йўқ қилишга ёрдам беради. Эгалик қилишга нисбатан қисқа муддат ичида активларнинг лизинг олувчига янги маҳсулотнинг ва юқори технологик асбоб-ускунанинг эскиришидан “муҳофаза” қилишга имконият беради.
Лизингнинг камчиликлари хакида яна куйидагиларни айтиш мумкин. Лизингга олинган активларнинг 100 фоиз молиялаштирилиши шунингдек пул кўринишидаги юқори даражадаги фоизларни англатади. Мавсумий лизингда асбоб-ускуна керак бўлган пайтида топиш мумкин бўлади деб кафолат бериб бўлмайди, Ундан ташқари, чегараланган лизинг фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
Қисқа муддатли лизинг асбоб-ускуна эскиришидан ҳимоя қилиши мумкин, аммо қисқа муддатли лизинг ҳақи оддатда узоқроқ муддатли лизинг ҳақидан баланд бўлади (лизинг берувчи мумкин бўлган эскириш рискини қоплайди). Узоқ муддатли лизингда белгиланган ставка лизинг берувчи - кредиторни фоиз ставкаси кўтарилганда, зарарлар рискига бошлайди.