Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча



Download 2,31 Mb.
bet100/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

8.8. Рақобатлашувчи инвестициялар ҳақида тушунча
Инвестицилар мақбуллигини асослашда қўлланиладиган кўрсаткичлар бизни зиддиятли хулосаларга олиб келади. Барча мезонларга кўра инвестицияларнинг юқори даромадли бўлиши камдан-кам учрайдиган ҳолдир. Бунинг устига битта инвестиция лойиҳаснинг ўзи бир кўрсаткич бўйича ўзаро фарқ қилувчи бир неча миқдорларга эга бўлиши мумкин. Шу сабаб бу мавзуда таҳлилий маълумотлар зиддиятли бўлган ҳолатларда (айниқса рақобатлашувчи инвестициялар шароитида) қандай қилиб инвестицион қарорлар қабул қилиш тўғрисида фикр юритамиз.
Инвестиция лойиҳалари ўртасида рақобат икки сабабга кўра юзага келади:
Биринчидан, ноиқтисодий ҳарактердаги сабабларга кўра икки лойиҳа бир-бирини инкор этса (яъни, ўзаро муқобил бўлса). Масалан: Транспорт компанияси маълум микдорда юк ташиш учун 10 ёки 8 тоннали юк ташиш машиналарини сотиб олиши мумкин. Агар юк ташиш учун етарли миқдорда 10 тоннали юк машиналарини сотиб олинса, 8 тоннали юк машиналари компания учун керак бўлмай қолади. Гарчанд, 8 тоннали юк машиналарини сотиб олиш учун етарли маблағ бўлса хам, компания уларни сотиб олмайди.
Иккинчидан, бюджетнинг чекланганлиги сабабли ҳам инвестициялар ўзаро рақобатлашувчи бўлиши мумкин. Масалан: Фирма ихтиёрида NPV даражаси юқори бўлган бир неча Лойиҳалар мавжуд бўлса-ю, унинг маблағи фақат бир Лойиҳани молиялаштиришга етса. Ҳаражатларни оқилона сарфлаш керак. Шунда, фирма ихтиёридаги шу бир неча лойиҳалар ўзаро рақобатлашувчи бўлади.
Инвестициялар битта натижага эришишнинг бир нечта муқобил вариантлари мавжуд бўлган ҳолда ёки қандайдир чекланган ресурснинг (пул маблағларидан ташқари) битта манбасини ишлатганларида ўзаро инкор этувчи ёки муқобил бўлиши мумкин. Масалан: “Ўзсаноатқурилишбанк” ўз филиалларининг компьютер техникаси билан таъминлаш вазифасини ҳал этаётганида, унга турли фирмалар ўзаро муқобил бўлган бир нечта инвестиция лойиҳаларини таклиф қилишган. Тошкент универмаги учун унинг биносини турли фирмаларга ижарага бериш тўғрисидаги таклиф ҳам ўзаро инкор қилувчи лойиҳаларга мисол бўлади.
Ресурслар чекланганлиги билан боғлиқ кўпгина иқтисодий масалалар сингари муқобил инвестиция лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси ҳам чекланган вақт давомида рўй беради, яъни шу вақт давомида ресурсларнинг етишмовчилиги муаммосини ҳам хал этиш керак. Масалан: ишлаб чиқариш корхонаси олдида ёки бир цехдаги ускуналарни янгилаш еки янги цех қуриш лойиҳаларидан бирини танлаш муаммоси шу давр ичида бирданига икки лойиҳани молиялаштириш имконияти йуқлиги туфайли юзага келади. Қуйидаги мисолда муқобил инвестициялардан бирини танлаш жараёнида рўй берадиган муаммоларни кўриб чиқамиз.
Айтайлик янги қурилган микрарайонда уй-жойларни иссиқ сув билан таъминлаш учун иситиш қозонини қуриш керак. Бунинг учун кўмир, газ, мазут каби уч хил турдаги ёқилғи ишлатилиши мумкин. Мутахассислар энергия таъминотининг уч варианти бўйича қуйидаги таҳлилий жадвални тузишди (8.2-жадвал). (Таҳлил осон бўлиши учун барча вариантни ҳам амал қилиш муддати 4 йил деб олинди)

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish