Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet60/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Назорат саволлари


  1. Инвестиция институтлари қандай фаолиятини амалга оширади?

  2. Инвестиция маслаҳатчиларини бажарадиган фаолиятлари нималардан иборат?

  3. Инвестиция компаниялари қандай вазифаларни бажаради?

  4. Инвестиция фондлари ва уларни амалга оширадиган ишлари нималардан иборат?

  5. Аффиляцияланган шахслар кимлар ва улар қаерларда иштирок этадилар?

  6. Даромадлилик қандай кўрсаткич?

  7. Таваккаллик даражасини пасайтириш усуллари?



V БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ЖАРАЁНЛАРИДА ХАТАРЛИЛИК ВА ТАВАККАЛЧИЛИК ТАҲЛИЛИ


5.1. Инвестиция муҳити, инвестицион рисклар ва инвестицион муҳитига таъсир этувчи омиллар
Хориждан капитал қабул қилувчи томонидан инвестиция муҳити моделини ишлаб чиқиш ҳар томонлама асосланган ташқи иқтисодий алоқаларни аниқлаб берувчи воситадир. У орқали хорижий инвесторга таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисида аниқ тушунчаларга эга бўлиш, хорижлик инвесторларнинг хулқ-атворини ҳар томонлама англаш ва мамлакатдаги иқтисодий ҳолатни чуқурроқ баҳолаш имконияти пайдо бўлади. Бу жараёнларнинг барчаси республикамизнинг бошқа давлатлар билан дастлабки иқтисодий муносабатларини йўлга қўйиш жараёнида четдан капитални жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
Хорижий инвестиция иштирокида амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишда нафақат ўз манфаатлари билан чегараланмасдан инвесторнинг мақсад ва имкониятлари билан ҳисоблашиш алоҳида эътиборга лойиқдир.
Инвестиция муҳити тушунчаси ўзининг мураккаблиги ва мукаммаллиги жиҳатидан макро ва микро иқтисодиёт даражасида кўриб чиқилади. Макроиқтисодиёт даражасида у капитални қабул қилувчи мамлакатдаги мавжуд сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатларни ўз ичига олади. Макроиқтисодиёт даражасида ёндашилганда хорижий инвестицияларга нисбатан давлат сиёсати, халқаро шартномалар шартларини бажариш хорижий мулкни миллийлаштириш, турли масалалар бўйича халқаро шартномалар тизимида иштирок этиш давлат бошқарув тизимиларининг мустаҳкамлиги, сиёсий раҳбариятнинг муқаррарлиги, давлатнинг иқтисодиётга аралашиш даражаси, иқтисодий сиёсатнинг мукаммаллиги, давлат аппаратининг иш самарадорлиги, банклар тизимининг такомиллашув даражаси, пул муомаласи ва давлат бюджетининг барқарорлиги, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари миқдори ва бошқалар ҳал қилувчи ўринда туради. Инвестиция муҳитига капитални қабул қилувчи мамлакатнинг қонунларида акс эттирилган тўғридан-тўғри харажатлар ва хорижий фирмаларининг фаолиятини чегараловчи ёки тақиқловчи омиллардан ташқари, тўлиқ аниқланмаган баъзи бир қоидалар ва мувофиқлаштирилмаган жараёнларнинг мавжудлиги салбий таъсир этади.
Микроиқтисодиёт даражасида инвестиция муҳити бир томондан инвестор-фирмаси ва иккинчи томондан хорижий инвестицияни қабул қилувчи хўжалик субъектлари, яъни сотувчилар, сотиб олувчилар, банклар ҳамда касаба уюшма ва бошқа жамоат ташкилотлари ўртасидаги иккиёқлама муносабатларни акс эттиради. Бу даражада инвестиция иқлими умумлаштирилган баҳолар иқтисодий, ҳуқуқий ва маданий жабҳаларда яққол кўринади. Макро ва микроиқтисодиёт даражалари биргаликда ягона инвестиция муҳитини ташкил этади ва потенциал инвесторлар ҳамда капитални қабул қилувчи томонларнинг бўлажак муносабатларини белгилаб беради.
Инвестиция муҳити объект категорияси бўлиб, ҳар бир алоҳида олинган вақт доирасида инвесторлар учун ҳақиқатда мавжуд бўлган шарт-шароитлар мажмуасини акс эттиради. Лекин ҳозирги шароитда инвестиция муҳити фақат давлат органлари таъсири остида шаклланмоқда. Албатта, бу ишларни амалга оширишда жаҳон тажрибасидан, жумладан хорижий инвестиция билан ташкил этилиб, юксак иқтисодий кўрсаткичларга эришган компания ва фирмалар тажрибасидан кенгроқ фойдаланиш керак. Бу жараённи амалга оширишда миллий хусусиятларни ҳам ҳисобга олиш лозим.
Давлат ҳокимиятининг таъсирчанлиги инвестиция муҳитини аниқловчи омиллардан биридир. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир капитал жалб қилувчи мамлакат маълум бир инвестиция тизимига эгалигини таъкидлаш мумкин. Бу тизим ҳуқуқий меъёрлар ва муассасалардан иборат хорижий инвестицияларни қабул қилиш тизими ва инвестиция муҳитини ўз ичига олади. Хорижий капитални қабул қилиш тизими инвестиция муҳитининг компоненти бўлиб хизмат қилади ва унга нисбатан мустақил равишда ташкил этилади. Чунки у инвестиция муҳитини ўзгартиришга қодирдир. Хорижий инвестицияларни қабул қилиш тизими қабул қилувчи томонни хорижий капитални миллий иқтисодиётга қулай равишда кириб келишини намоён этса, инвестиция муҳити кириб келган капитални мамлакат ичида оптимал равишда ўсиб бориш вазиятига баҳо беради.
Хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали саноатни янги замонавий технологиялар билан, қишлоқ хўжалигида қайта ишловчи саноат мажмуини ва бошқа соҳаларда туб ўзгаришлар ясаш мумкин. Шундай ижобий ишларни амалга ошириш учун хорижий инвесторларга қулай бўлган инвестиция муҳитини яратиб бериш керак. Инвестиция муҳити иқтисодиётда янги тушунча эмас, аммо мустақил Ўзбекистон шароитига нисбатан ишлаб чиқилмаган. Энди бу шароитни яратишга уринишлар бўлмоқда. Бир қатор ривожланган давлатлар бу жараённи ижобий тарзда амалга оширган. Инвестиция муҳитининг аҳамияти, амалий жиҳатдан, қайси бойликлар ва йўналишлар тизими асосида хорижий инвесторлар фаолият юритишлари тўғрисида тушунча беради ва шунинг негизида хорижлик инвесторларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни ишлаб чиқишга имконият яратади.
Инвестиция муҳити - жуда кенг маънода ишлатиладиган тушунча бўлиб, инвестор томонидан ҳисобга олинадиган барча муаммолар ва масалаларни ўз ичига қамраб олади. Инвестор томонидан маълум бир давлатга инвестиция қилишнинг қулай ва ноқулай томонлари баҳоланади, шу билан бир қаторда, ўз капиталини киритмоқчи бўлган мамлакат мафкураси, сиёсати, иқтисодиёти ва маданиятига катта аҳамият берилади. Инвестиция муҳити ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиниши асосида инвестиция риски аниқланади. Инвестиция муҳити ва риск даражалари бир-бирларига тескари нисбатдадир. Инвестиция муҳити қанчалик қулай бўлса, инвесторнинг тадбиркорлик риски шунчалик паст даражада бўлади ва бу инвесторларнинг кириб келишини кўпайтиради. Аксинча, инвестиция муҳити ноқулай бўлса, риск даражаси юқори бўлади. Бу эса инвестиция қабул қилувчининг сарф-харажатларининг ўсишига олиб келади. Шундай қилиб, инвестиция муҳитининг ҳолати фақат инвестор учун эмас, балки инвестиция қабул қилувчи учун ҳам муҳимдир.
Ҳозир турли мамлакатлар ва минтақалар ўртасидаги инвестиция учун авж олаётган рақобат кураши нуқтаи назаридан инвестиция риски тушунчасини кўриб ўтиш зарур. Инвестиция оқимларининг у ёки бу мамлакатларга йўналганлиги, шунингдек уларнинг реал ҳажмлари охир-оқибат шу рисклар билан белгиланади.
Умуман олганда инвестиция рискини уч тоифага бўлиш мумкин:

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish