4.3-чизма
Ливериж ва капитални молиялаштириш чиқимлари ўзаро алоқасини анъанавий назарияси29
r0
B/S
Молиявий қарзларни баҳолаш ва инвестиция портфелини бошқариш.
Қарз мажбуриятлари, ёки бошқача белгиланган даромадли молиявий қуролларни баҳолаш усуллари инвестиция фаолиятида муҳим ҳисобланади, чунки, улар бўйича қўлланадиган тўлов миқдорлари олдиндан эмиссия шартлар бўйича эълон қилинади (ваъда қилинади). Бу таваккални йўқлигини англатмайди. Белгиланган даромадли қуроллар тўлов қобилятсизлиги (кредит таваккали) эга бўлиши мумкин. Ундан ташқари, ҳамма вақт кўзда тутилмаган инфляция, фоиз ставкаларини ўзгариши ёки бошқа омиллар билан боғлиқ қийматни йўқотиш хавфи бўлади.
Белгиланган даромадли молиявий қуролларга, авваламбор облигациялар, векселлар, жамғарма сертификатлари киради. Баъзи эслатмалар билан ушбу тоифага корхонани имтиёзли акцияларини ҳам киритиш мумкин.
Облигацияларнинг қиймати ва даромадлилиги. Облигациялар- қимматли қоғоз бўлиб, унинг эгалари, уни чиқариш шартлари бўйича олдиндан белгиланган муддатларда даромад олиш ҳуқуқига эгадирлар, облигация эммитенти(қимматли қоғозларни эркин инвесторларга сотиш учун чиқарувчи давлат ва хусусий муассасалари заёмчилар ўрнида қатнашиб, ушбу тўловлар бўйича мажбуриятларни олади. Облигациларни чиқариш одатда муайян мулк ёки кафолатлар билан таъминланади. Облигация номинал қийматга эга булади. Номинал - бу облигация бўйича асосий қарз суммаси бўлиб, уни тўлаш облигцияни қоплаш деб аталади.
Чиқарилган вақти ва қоплаш орасидаги тўловлар, агарда эммиссия шартлари билан белгиланган бўлса купон тўловлари ёки оддий қилиб айтганда купон деб аталади. қоида сифатида купон тўловлари миқдори бўйича бир хил ва тенг вақт оралиғида амалга оширилиб купон даври деб аталади. Купон тўловлари миқдорини облигация қийматига нисбати купонли ставка деб аталади.
Қиймати бўйича қопланадиган купонсиз облигация дисконти30 облигация деб аталади.
Облигация унинг эгасига муайян даромадни таъминлаши назарда тутилади. Чунки номинал қийматдан паст нархда чегирма билан жойлаштирилади. Дисконт номинал қиймат ва облигацияни сотиб олиш нархи орасидаги фарқ (агарда нарх номиналдан юқори бўлса ушбу фарқни мукофот деб аталади). Облигациялар қўйиладиган инвестициялар билан боғлиқ таваккалчилик- бу авваламбор кредит таваккали ва фоиз ставкасидир. Облигацияга нисбатан кредит таваккали шундан иборатки, облигация бўйича ҳақиқий даромадлар чиқариш бўйича белгиланганлиги билан мувофиқ келмаслиги мумкин. Масалан, эммитентнинг тўлов қобилиятсизлиги ҳолатида, облигация соҳиби баъзи тўловларга ишониши мумкин (агарда облигация эммитентнинг мулки билан таъминланган бўлса), улар миқдор бўйича ваъда қилингани ҳамда муддати буйича фарқ қилиши мумкин.
Тўловларни ноаниқлиги облигацияларни чиқариш шартларини ўзида кўзда тутилган бўлиши мумкин. Масалан, эммитентнинг агарда унинг даромадлилигини бозор ставкалари бўйича ноқулай бўлиб қолса у олдиндан белгиланган қиймат бўйича муддатидан олдин сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолиши мумкин. Бундай ҳолатда облигацияларда муддатидан олдин сотиб олиш хавфи пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари эмиссия шарти облигациялар бўйича купон ставкасининг олдиндан белгиланган қоидаларига мувофиқ ўзгариш имкониятларини кўзда тутиши мумкин.
Фоиз таваккали облигациялар бозорига нисбатан тизимли (бозор) таваккалини акс этишидир. Бу умуман даромадлиликни бозордаги ўзгаришидир. Агарда кредит таваккали (мажбуриятларни бажармаслик таваккали) облигацияларни ҳар хил турлари учун фарқланса, унда фоиз таваккали уларни турли кўринишлари учун бир хилдир. Фоиз таваккалига боғлиқ инфляция таваккали - инфляция суръатларини мислсиз ўзгаришидир. Нега фоиз таваккали аниқ маълум бўлган даромади белгиланган инвестицияларда иштирок этади? Ҳақиқатда агар биз давлат облигацияларини сотиб олиб уни қоплаш муддатигача ушлаб туришга ҳаракат қилсак, унда биз оладиган даромад миқдори олдиндан маълум бўлади у ҳолда таваккалчилик йўқолади. Лекин агарда инвестор облигацияни қоплагунча уни сотишни режалаштирса, даромадини олдиндан айтиш мумкин эмас- облигацияни сотиш нархи, уни сотиш вақтига даромадлиликни бозор ставкасига боғлиқ бўлади, шунинг учун уни аниқ- башоратлаш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |