Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси инвестиция муҳитининг



Download 2,31 Mb.
bet67/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Ўзбекистон Республикаси инвестиция муҳитининг
имитацион баҳоланиши



БЕРИ индекси мезонлари

баҳоси

салмоғи,%

индекс


Сиёсий барқарорлик

4

12

0,48


Хорижий инвестициялар ва фойдага муносабат

3

6

0,18


Миллийлаштириш

2

6

0,12


Девалвация

0

6

0


Тўлов баланси

1

6

0,006


Расмиятчилик масалалари

1

4

0,04


Иқтисодий ўсиш суръатлари

1

10

0,01


Валютани конвертирланганлиги

1

10

0,01


Шарномани амалга ошириш имконияти

3

6

0,18


Иш ҳақи ва меҳнат унумдорлигига харажатлар

2

8

0,16


Экспертлар ва маркетинг хизматларидан фойдаланиш имконияти

1

2

0,02


Алоқа ва транспортни ташкил этиш

1

4

0,04


Маҳаллий бошқарув ва ҳамкор

3

4

0,12


қисқа муддатли кредит

1

8

0,08


Ўзоқ муддатли кредит ва шахсий капитал

2

8

0,16


ЖАМИ




100

1,61



Мамлакат инвестиция муҳитини баҳолашда Халқаро кредит рейтингларидан ҳам фойдаланилади. Улар жаҳондаги ўн бир обрўли агентликлар томонидан ишлаб чиқилади. Улардан бештаси – америка, учтаси – япон, иккитаси – канада ва биттаси англия агентликларидир. Бунда бозорнинг 90%и АқШ компанияларига тегишлидир – Standart and Poors Investor Service ва Moodys Investor Service.


5.3.-Жадвал
Халқаро кредит рейтингларини тузишда фойдаланилувчи қимматбаҳо қоғозларнинг ишончлилиги классификацияси

Рейтинг белгилари

РЕЙТИНГ ИНТЕРПРИТАЦИЯСИ

Standart Poor’s

Moody’s

ААА

Ааа

Ўта юқори ишончлилик. Фоизлар ва қарзнинг асосий суммасининг тўланиш эҳтимоли ўта юқори.

АА
АА
АА

Аа1
Аа2
Аа3

Юқори ишончлилик. Фоизлар ва қарзнинг асосий суммасининг тўланиш эҳтимоли юқори.

А
А
А-

А1
А2
А3

Ишончлилик ўртадан юқори. Эмитентнинг қарзни ва фоизларни тўлаш имкониятлари юқори, аммо иқтисодиётни ички барқарорлигига боғлиқ.

ВВВ
ВВВ
ВВВ-

Ваа1
Ваа2
Ваа3

Ишончлилик етарли даражада. Эмитентнинг қарз ва фоизларни тўлаш имкониятлари тўлов вақтидаги иқтисодиётнинг ички барқарорлигига боғлиқ.

ВВ
ВВ
ВВ-

Ва1
Ва2
Ва3

Шароитни ишончли деб ҳисобласа ҳам бўлади, аммо ички иқтисодий ҳолатнинг беқарорлиги туфайли доимо тўламаслик ҳавфи мавжуд.

В
В
В-

В1
В2
В3

Тўламаслик ҳавфи юқори. Эмитентнинг тўлов қобилияти чекланган, аммо жорий вақтдаги мажбуриятларга мос келади.

ССС
ССС
ССС-

Саа



Тўланиши эҳтимоли кам ёки тўланмайдиган мажбуриятлар. Эмитентнинг тўлов қобилиятига мамлакатнинг ички иқтисодий беқарорлиги билан путур етказилган.

С

Са

Умуман тўланмайдиган мажбуриятлар (тўловларни муддатини узайтириш ёки тўламаслик). Эмитент банкрот ёки зарар кўрмоқда.



Хорижий инвесторлар рейтингдаги маълумотлардан вақтни тежаш мақсадида кенг фойдаланадилар. Мамлакатнинг рейтинги юқори ёки пастлиги албатта аҳамият касб этади. Лекин шу рейтингга киришнинг ўзи ҳам инвесторларда ушбу мамлакатга нисбатан у ёки бу даражада ишонч уйғотади.


5.3. Ноаниқлик ва таваккалчилик(риск) ҳақида умумий тушунча
Ҳоҳламаган нарсанинг, воқеанинг содир бўлиш эҳтимолини таваккалчилик деб атаймиз. Инвестиция лойиҳалари учун таваккалчилик – бу лойиҳаларда кўзда тутилган мақсадларга эришмаслик эҳтимолидир. Таваккалчиликни ҳисобга олиш лойиҳаларни баҳолашнинг ажралмас қисми ҳисобланади
Иқтисодий таваккалчилик деганда пул кўринишида ифодаланиши мумкин бўлган турли зарарларнинг юзага келиш эҳтимоллиги тушунилади. Улар қуйидагича бўлиши мумкин:
- зарар кўриш хавфи, эҳтимоллиги - қайсидир маҳсулотни ишлаб чиқариш зарар келтириши мумкин;
- ноаниқлик, олдиндан кўра билиш имконияти йўқлиги. Яъни бозорнинг ўрганилмаганлиги ёки бошқа сабаблар туфайли маълум бир лойиҳа учун якуний молиявий натижа қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин бўлади.
Иқтисодий таваккалчилик билан хоҳлаган субъект тўқнашиши мумкин – алоҳида шахс, гуруҳ, фирма, банк, суғурта компаниялари ва ҳоказо. Иқтисодий таваккалчилик кимда бўлишидан қатъий назар, ҳамма таваккалчилик билан боғлиқ хатарни, зарарларни камайтиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун таваккалчиликларни бошқариш муаммоси юзага келади ва бу жараённи “таваккалчилик-менежмент” деб аталади.
Иқтисодий таваккалчилик билан боғлиқ эҳтимолий йўқотишнинг камайишини хохлайдиган ҳар бир фирма ўзи учун қуйидаги бир қанча муаммоли масалаларни ҳал қилиши керак:
- иқтисодий таваккалчилик билан боғлиқ эҳтимолий зарарларни баҳолаш;
- таваккалчиликни тўлиқ ўзида қолдириш ёки бошқа субъектга бериш, маълум таваккалчиликни ўзида қолдириш ёки бошқа субъектга бериш каби масалаларни ҳал қилиш;
- ўзида қолдирилган таваккалчилик сабабли юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни камайтириш дастурини ишлаб чиқиш. Бундан мақсад таваккалчилик мавжуд бўлган шароитда фирманинг самарали ишлашини таъминлашдир.
Фирмада рўй бериши мумкин бўлган таваккалчиликлар турли хил, лекин асосан уларнинг икки тури кўрилади:

  1. Молиявий таваккалчиликлар. Уларга қуйидагилар кириши мумкин:

- фоиз ставкаси ўзгариши;
- кредит қайтарилмаслиги;
- валюта курсининг номаъқул тебраниши;
- харидорларнинг тўловга қобилиятсизлиги;
- хом-ашё ва материаллар нархининг ошиши;
- харидорлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ва ҳоказолар.

  1. Фирма хўжалик фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликлар. Уларнинг пайдо бўлишига қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

- жиҳозларнинг эскирганлиги;
- хом-ашё ва материаллар сифатининг ўзгариб туриши;
- технология етишмаслиги;
- ишлаб чиқариш кучлари захирасининг йўқлиги;
- туриб қолишлар;
- фавқулотда ҳолатлар ва ҳоказо.
Инвестициялаштириш ҳисобидан самарали фойдаланишни ният қилган ҳар қандай сармоядор олдида турган ва уни ўйлантирган масалалардан бири бўлган таваккалчиликни албатта, бошқариш мумкин бўлиб кўп қўлланиладиган аниқ усулларидан қуйидагиларни келтириш мумкин:

  1. Таваккалчиликдан қочиш ёки инкор қилиш (Risk avoidance). Компаниялар ишида қочиш мумкин бўлмаган катта таваккалчиликлар мавжуд бўлади. Бундай таваккалчиликларни бироз камайтириш мумкин, аммо бу уларнинг таъсир кучини камайтирмайди. Шунинг учун улардан қочишнинг энг яхши усули улар содир бўлиши эҳтимолини умуман йўқ қилиш керак. Бундай усулни қўллашга мисол маълум маҳсулотни ишлаб чиқаришни тўхтатиш, шу соҳада бизнесдан кетиш ва бундай таваккалчиликлар бўлмаган бошқа соҳаларни танлаш.

  2. Таваккалчиликни ўзига олиш (Risk assumption). Унинг моҳияти – зарарларни хусусий молиявий имкониятлар асосида қоплашдир. Бу усул қуйидаги ҳолатларда маъқул:

- зарарлар частотаси катта бўлмаганда;
- потенциал зарарлар ҳажмини фирма жорий активлари ҳисобидан қоплаш мумкин бўлганда. Бу усулда зарарлар жорий пул тушумлари ёки шу мақсадларда махсус тузилган заҳира фонди ҳисобидан қопланади.

  1. Таваккалчиликни олдини олиш (Loss prevention). Бу усулда улар юзага келиши эҳтимолини камайтиришга қаратилган тадбирлар қилинади. қуйидаги ҳолларда уни қўллаш маъқулдир:

- зарар юзага келиши эҳтимоли юқори;
- зарар миқдори катта эмас.
Таваккалчиликни бошқаришда бу усулни қўллаш ҳар хил олдини олиш дастурларини ишлаб чиқиш ва қўллаш билан боғлиқ. Бу дастурлар даврий бўлади ва улар назорат қилиб турилиши керак. Мисол сифатида, қоровуллар (банкларда), ҳайдовчиларни ўқитиш (хафвсизлик мақсадида), кимёвий зарарлардан огоҳлантириш, меҳнат муҳофазаси ва ҳоказо.

  1. Зарарни камайтириш (Loss reduction). Бу усулнинг моҳияти зарарларни камайтиришга қаратилган усулларга қаратилган. Бу усулдан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин:

- зарар эҳтимоллигини катта бўлиши;
- таваккалчилик, зарар юзага келиш эҳтимоли катта эмас.
Мисол, ажратиш усули, ёнқин хавфидан зарар эҳтимолий ҳажмини камайтириш мақсадида битта катта омборнинг ўрнига иккита кичик омбордан фойдаланиш мумкин. Агар бунга харажатлар эҳтимол зарарлардан кам бўлса. Бу усулни иқтисодий тарафдан қўлласа бўлади.

  1. Суғурталаш (Incurance). Бу усул таваккалчилик бошқарувида энг кўп қўлланиладиган усуллардан биридир. Унинг моҳияти шундаки, фирма маълум таваккалчиликларни суғурта компаниясига беради ва агар булар содир бўлганда суғурта фирмаси кўрилган зарарни қоплайди. Қуйидаги ҳолларда фирма учун бу усулни қўллаш маъқулдир:

- агар таваккалчилик, зарар эҳтимоли юқори эмас, аммо эҳтимол зарар ҳажми катта бўлса. Шуни назарда тутиш керакки, фирмада таваккалчиликлар бир хил турда ва кўп бўлса, уларни суғурта компанияси орқали суғурталаш йўли билан эмас, балки суғурта бадалларини фирма ичида жорий этиш орқали бошқариш мумкин.
- таваккалчилик, зарар бўлиши эҳтимоли юқори, аммо зарар миқдори кам бўлса.
Суғурта асосан бахтсиз ҳодиса юз берган ҳолларда жуда зарурдир. Кўп ҳолларда суғурта таваккалчилик бошқарувида ягона усул ҳисобланади, баъзида эса қонун томонидан мажбурий қилиб қўйилади.

  1. Ўз-ўзини суғурта қилиш (Self-insurance) усули яъни зарарларни қоплашга қаратилган шахсий суғурта фондларини тузишга қаратилган. У таваккалчилик бошқарув усули сифатида қуйидагиларга шароит яратади:

- зарарни қоплаш имкониятларини ошириш;
- суғурта фондларини инвестиция қилиш орқали фирма фойдалилигини ошириш.
Кептив суғурта – бу носуғурта ташкилотлари гуруҳига кирувчи суғурта ташкилотидир – саноат, саноат-молиявий, молиявий гуруҳлар ва ҳамма гуруҳ таваккалларини суғурта қилади.

  1. Таваккалчиликни бошқага ўтказиш (Risk transfer) усули шуни англатадики фирма ўзидаги эҳтимолий таваккалчилик, зарарни бошқа фирмага ўтказади. Бунинг бир тури суғурта, фирма суғурта бадалини тўлайди ва таваккалчилик суғурта компаниясига ўтади. Бундан ташқари таваккалчиликни ўтказишнинг , ижара, hold-harmless типидаги келишувлари каби кўринишлари мавжуд.


Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish