Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Инвестицияларда таваккалчиликлик даражасини босқичма-босқич баҳолаш



Download 2,31 Mb.
bet70/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

5.5. Инвестицияларда таваккалчиликлик даражасини босқичма-босқич баҳолаш
Инвестицион лойҳани амалга ошириш жараёнининг ҳар бир босқичда ўзига хос таваккалчилик бўлиб, уларни босқичма-босқич баҳолаш ва барчасининг йиғиндисини топиш керак. Ҳар бир лойиҳа қуйидаги босқичлардан иборат:
- лойиҳани вужудга келтиришдан олдинги, тайёрлаш босқичи;
- қурилиш, иншоот, ускуналар қуриш, қурилиш учун зарур бўлган материалларни сотиб олиш ва уларни монтаж қилиш;
- лойиҳа асосида вужудга келтирилган объектни ишга тушуриш ва уни тўлиқ қувватга олиб чиқиш ҳамда шу асосда фойда олиш.
Таваккалчиликларни барча ҳисоб-китоблари икки мартадан, яъни:
а) лойиҳани вужудга келтириш пайтида;
б) лойиҳанинг хавфли элементлари аниқлангандан кейин амалга оширилади.
Ўз таъсир кучи бўйича таваккалчиликлари оддий ва мураккаб бўлади. Оддий хавфлар бир-бири билан боғлиқ бўлмаган хавфлардир. Лойиҳани вужудга келтириш даврида ҳамма хавфларнинг рўйхатини тузиб олиш ва улардан ҳар бирининг хавфлардаги салмоғини аниқлаб олиш керак. Айтилган ҳолларни қуйидаги бир мисолда кўриб чиқиш мумкин. Ҳар бир экспертга эҳтимолли хавфлар устида чуқур таҳлил ишларини олиб бориш топширилади ва уларга ҳар бир таваккалчилик бўйича билдирилган саволларга қуйидаги намунада берилган баҳолаш тизимидан фойдаланиш тавсия этилади(5.5-жадвал).
5.5-жадвал
Баҳолаш тизими жадвали

Т/№

Савол

Жавоблар

Баҳолаш балл

1.

Қурилишга зарур бўлган ускуналарни ўз вақтида етказ-маслик хавфи

Хавф йўқ деб қабул килинган

0

Хавф асосан юзага чиқмайди

25

Бу ҳолат ҳали ҳеч қандай мулоҳаза юритишга асос бўла олмайди

50

Ҳар қалай хавф ўз кучини кўрсатса керак

75

Хавф юзага чиқса керак

100

----

--------

---------------------

---------

Экспертлар баҳоларининг бир-бирига зид келмаслиги қуйидаги қоидаларга кўра таҳлил қилинади.


1-қоида: иккита экспертнинг фикри орасидаги фарқ 50 дан ошиши керак эмас. (5.2)
Бу ерда: ва иккита экспертнинг фикри.
Агар экспертлар сони учта бўлса, биринчи ва иккинчи, биринчи ва учинчи, иккинчи ва учинчи экспертлар фикрининг натижаси олинади. Масалан, алоҳида оддий хавф бўйича учта эксперт қуйидагича фикр берди а–0 , в–25, с–50, бунда а+в25; а+с50; в+с25 бу натижалар биринчи қоида талабларини қониқтиради.
2-қоида. Агар экспертлар кўп бўлса ҳамда уларнинг фикрлари бир-биридан тубдан фарқ қилса, қуйидаги формуладан фойдаланилади:
(5.3)
Мисол: 3 та эксперт А,В,С қуйидаги лойиҳа баҳосини бердилар:
А (100,75,50,25); В(75,75,75,75); С(25,50,75,100);
АВ[(100-75) ( (75-75) 50-75) (25-75)/4100/425.
Худди шундай АС50 ва ВС25 топилади. Агар юқоридагидек экспертларнинг фикри бир-биридан фарқ қилса, унда махсус мутахассислар йиғилишида бу масала ўрганилади. Айтайлик, лойиҳа мақсади жамоа хўжалиги ҳудудида акциядорлик жамияти сутни қайта ишлайдиган корхона вужудга келтиришдан иборат. Хом ашё базаси корхона атрофидаги фермер хўжалиги ҳисобланади. Корхона ўз маҳсулотини яқинда жойлашган шаҳарда сотади. Корхонада йирик музлатгич бўлиб, у авария бўлса атроф-муҳитни аммиак билан ифлослашга олиб келиш эҳтимоли бор. Хавф даражасини аниқлаш учун 3 та эксперт чақирилган. 1-эксперт акционерлик жамияти директори; 2-эксперт маҳаллий раҳбар; 3-эксперт пенсионер бўлиб уларни таваккалчилик хавфини босқичма-босқич баҳолаш натижалари 1-иловада берилган.
Биринчи босқич бўйича, яъни тайёрлов давридаги таваккалчилик бўйича маълум бўладики, иккинчи эксперт оптимист, учинчи эксперт эса писсимист. Бу, албатта, келгусида тўғри қарор қилишга ижобий таъсир кўрсатади. Юқоридаги келтирилган хавфлардан ташқари қуйидаги таваккалчиликлар ҳам мавжуд бўлиб, уларни тайёрлов босқичига киритиш мумкин:
- транспортдан узоқда жойлашганлиги;
- муқобил хом ашё манбаларига эга ёки эга эмаслиги;
- қурилишга доир бўладиган юридик ҳужжатларни тайёрлаш;
- объектни бошқаришни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган хавфлар.
Буларни юқоридаги таваккалчиликларга қўшиш учун муқобил жавоблар бўлиши керак. Агар экспертларнинг фикрлари бир жойдан чиқса, унда буларни қўшиш шарт эмас. Юқоридаги жадвалда экспертлар томонидан баҳоланган таваккалчилик даражасининг дастлабки натижалари қайд этилган. Ҳар бир таваккалчиликнинг жами таваккалчиликдаги вазни ёки бошқача айтганда аҳамияти экспертлар томонидан эмас, балки лойиҳани вужудга келтирувчилар томонидан белгиланган. Келтирилган мисолда таваккалчиликни туғдирувчи сабаблар аҳамиятига кўра, учга бўлинган. Бир босқичга кирувчи ҳамда турли устуворликларга тегишли таваккалчиликнинг жами таваккалчиликни ҳисобга олинадиган вазни турлича бўлади. Бир босқичга кирувчи 1- ва 3-аҳамиятлилик орасидаги нисбат 10 га тенг деб олсак ва учинчи аҳамиятлиликни x билан белгиласак, биринчи аҳамиятлилик 10x га, иккинчи аҳамиятлилик эса 5,5∙x(101)∙x:2 га тенг бўлади.
Шу асосда юқоридаги жадвални қўшимча материаллар ёрдамида 2-иловада келтирилган шаклга келтирамиз. Жадвал таҳлили шуни кўрсатадики лойиҳани тайёрлов даврида вужудга келадиган хавф 2.7 фоизни ташкил этади. Ижтимоий хавф даражаси 14 фоиз экан.
Таваккалчиликни комплекс баҳолашдан олдин эксплуатация босқичидаги хавфларни бирлаштириб жадвал кўринишда ифодаланади(5.6-жадвал).

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish