Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Download 2,31 Mb.
bet47/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

Назорат саволлари

  1. Инвестиция фаолияти нимани англатади?

  2. Инвестиция фаолиятини давлат томонидан бошқариш дастаклари нималардан иборат?

  3. Инвестиция фондлари инвестиция фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?

  4. Инвестиция фаолияти субъектлари ва объектлари нимани англатади?

  5. Хорижий инвестицияларни бошқаришнинг хусусиятлари нималардан иборат?

  6. Хорижий инвестицияларни бошқаришни чет эл тажрибасини қўлланиш хусусиятлари нималардан иборат?

  7. “Чет эл инвестициялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий вазифалари нималардан иборат?

  8. “Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вазифалари қандай?

  9. “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вазифалари ҳақида нималарни биласиз?

  10. Ушбу қонунларнинг умумийлиги ва фарқи нималардан иборат?

  11. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш дастурларини амалга оширишда қандай мақсадлар назарда тутилади?

  12. Миллий иқтисодиётда амалга оширилиши лозим бўлган инвестицион дастурга қандай лойиҳалар киритилган?

IV БОБ. ИНВЕСТИЦИЯ ИНСТИТУТЛАРИ


4.1. Инвестиция институтларининг умумий хусусиятлари
Инвестиция институтлари – бу қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатувчи профессионал иштирокчилардир.
Инвестиция институти бўлган юридик шахснинг уставида унинг асосий фаолият тури албатта кўрсатилиши керак. Бошқа мамлакатларда инвестиция институтлари қимматли қоғозлар бозорида ўз фаолиятини махсус фаолият сифатида амалга оширувчи ташкилот, деб таърифланади.21 Инвестиция институтлари учун махсус ёки асосий фаолият тури ҳақидаги талаб тартибга солувчи органларнинг юқори ихтисослашувини таъминлашга ва шу орқали қимматли қоғозлар билан доимий равишда фаолият олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар касбий маҳоратининг юқори даражасига эришишга интилиши билан шартланган. Бундан асосий мақсад пировардида инвесторлар манфаатларини юқори даражада ҳимоялашга эришишдан иборат. Бироқ мамлакатимиз фонд бозори эндигина шаклланиш босқичида бўлиб, қимматли қоғозларнинг ликвидлиги юқори бўлмаган ҳозирги вақтда инвестиция муассасаси мақомини олишга даъвогарлик қилувчи ташкилотлар учун бундай шароитда ўз фаолиятини амалга ошириш маълум даражада қийин бўлади. Шунинг учун фонд бозорида ишлашга ихтисослашган ташкилотлар шаклланиш босқичида ўзлари фаолиятининг тақиқланмаган бошқа аниқ инвестиция институтининг фаолияти билан қўшиб олиб борилишидан олинган даромадлар ҳисобидан қўллаб–қувватлаши ҳеч қандай ҳавфли эмас. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида қимматли қоғозлар бозоридаги айрим фаолият турларининг биргаликда олиб борилиши таъкидланади. Чунончи, инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция фондлари ва бошқарувчи компаниялар ўзларига тегишли фаолият турини қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятнинг бошқа турлари билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқига эга эмас. Реестр сақловчилар ўзларининг қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолиятини фонд бозоридаги депозитар фаолиятдан ташқари профессионал фаолиятнинг бошқа турлари билан биргаликда олиб бориши ман этилади. Бу чекловлар инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларнинг қимматли қоғозларга инвестиция қилишдаги хатарларни камайтириш инвестиция институти, мижозлар манфаатларининг қўшилиб кетиши ва шу муносабат билан низоли вазиятларнинг содир бўлиши ҳолларига йўл қўймаслик учун зарур. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозоридаги турли хил фаолият турларининг бирлаштирилиши бир шахснинг ўзига инвестиция муассасасининг турлари сифатида фаолият юритиш учун бир неча лицензияларни бериш йўли билан амалга оширилади.
Инвестиция институтлари сифатида юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Юридик шахс ҳисобланган инвестиция муассасаларининг фаолияти лицензияланиши лозим. Лицензиялар 5 йил муддатга берилади. Инвестиция муассасаларининг лицензияланиши улар фаолиятининг давлат томонидан назорат қилинишини англатади. Жисмоний шахслар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Ушбу фаолиятни амалга ошириш учун жисмоний шахслар маҳаллий ҳокимият идораларида тадбиркорлар сифатида рўйхатга олиниши, фонд бозорини тартибга солувчи орган томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига ва лицензияга эга бўлиши лозим. Малака шаҳодатномаси 3 йил муддатга берилади.
Инвестиция институтларининг иккинчи ўзига хос хусусияти шундаки, уларни ходимларининг асосий таркиби:

  • инвестиция институтларининг раҳбарлари;

  • инвестиция институтларининг қимматли қоғозлар билан инвестиция институти номидан битимлар тузишда бевосита иштирок этувчи, мижозлар билан ишловчи мутахассислари фонд бозорининг аҳволи учун масъул бўлган органда мажбурий равишда шаҳодатлашдан ўтишлари керак.

Инвестиция институтида ишловчи ва қимматли қоғозлар билан операцияларни бажаришга доир ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлган шаҳодатлашдан ўтган мутахассислар камида мазкур икки хусусиятга эга бўлиши зарур.
Инвестиция институтларининг учинчи хусусияти шуки, улар етарли даражадаги ўз маблағларига эга бўлиши лозим. Ўз маблағлари деганда устав, қўшимча, заҳира фондлари ва бевосита фойдадан ташкил топган маблағлар ҳажми тушунилади. Ўз маблағларининг етарли бўлишини таъминлаш мақсадида инвестиция институтлари уларнинг ҳар бири учун махсус белгиланган қуйидаги иқтисодий мезонларга жавоб беришлари керак:

  1. Устав фондининг энг кам миқдори.

  2. қуйидаги формула бўйича аниқланадиган ўз сармояси ва мижозлар маблағлари ўзаро нисбатининг коэффициенти:



(4.1)

H1 – ўз сармояси ва мижозлар маблағлари ўзаро нисбатининг коэффициенти;


С – инвестиция институтининг ўз сармояси;
К – мижозларнинг умумий маблағлари.

  1. Бир мижоз учун хатарнинг энг кўп миқдори инвестиция институтини ўз маблағининг бир мижоз томонидан тақдим этилган маблағларнинг умумий ҳажмига нисбати сифатида қуйидаги формула бўйича белгиланади:



(4.2)

Н2 – хатар коэффициенти;


С – инвестиция институтининг ўз сармояси;
1К – бир мижоз томонидан тақдим зтилган маблағлар суммаси.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish