99
қилинади. Шу нуқтаи назардан қуйида келтирилган кўрсаткичлар
дастурий прогноз кўрсаткичлар бўлиб,
уларга эришиш пул-кредит
сиёсатининг мақсади ҳисобланмайди (3.3.3-расм).
2019
–2021 йилларда пул массаси ўсиш суръатлари умумий
динамикасининг пасайиши кутилмоқда. Бунда пул массасининг
келгуси йиллардаги ўсиши молия бозорида
воситачилик ролининг
ривожланишига боғлиқ.
Хусусан, давлат қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг
ривожланиб бориши ва иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларнинг
амалга оширилиши пул массасининг ошишига қўшимча туртки
бўлади. Бу ялпи ички маҳсулот таркибида
пул массаси улушиннг
ортишига ҳам олиб келиб, иқтисодиётда қўшимча инфляцион
босимни яратмайди.
Келгуси йилларда иқтисодиётга
ажратиладиган кредитлар пул
массасини оширувчи асосий омил бўлади. Хусусан, 2018 йил январь-
октябрь ойларида банклар томонидан жами кредитлар ҳажми
40 фоизга ошган бўлса, 2019 йилда кредитларнинг
25 фоизга,
2020 йилда
15 фоизга ва 2021 йилда
14 фоизга ўсиши прогноз
қилинмоқда. Бунда кредитларнинг ажратилиш амалиёти банкларнинг
имкониятларидан келиб чиқиб энг самарали йўналишларга берилиши
кўзда тутилган.
3.3.3-
расм
2019
–2021 йилларда пул массаси ва уни шакллантирувчи
омиллар ўзгариши прогнози
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.
100
Банк тизимида соф ташқи активларнинг пасайиб бориши пул
массасини камайтирувчи муҳим омиллардан бўлади. Бунда тўлов
балансида жорий ҳисоблар балансининг дефицити ҳисобига банк
тизими соф ташқи активлари ҳажмининг 2019–2021 йиллар давомида
камайиб бориши кутилмоқда.
Бундан ташқари, соф Ҳукуматга бўлган талаблар суммасининг
камайиб бориши пул массасини камайтирувчи омиллардан бўлади.
Жумладан, тижорат банкларининг Ҳукумат
олдидаги мажбуриятлари
ошиб бориши ҳисобига кейинги йилларда пул массасининг ўртача 7
трлн. сўмга қўшимча ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, инфляциянинг
белгиланган прогнозига эришиш ва инфляция даражасининг пасайиб
боришини таъминлаш вазифаси
давлат дастурлари доирасида
иқтисодиётга имтиёзли кредитлар ажратиш амалиётини тубдан
такомиллаштиришни кун тартибидаги долзарб масалалардан бири
сифатида кўриб чиқишни тақозо этади.
Таъкидлаш жоизки, 2017–2018
йилларда амалга оширилган
фаол даражадаги кредитлаш амалиёти иқтисодиётда қарздорлик
юкининг маълум даражада ошишига олиб келди (2010–2016 йилларга
нисбатан
2 баробарга).
Кейинги 2019–2021 йилларда иқтисодиётнинг нисбатан тез
суръатларда ўтган йилларда шаклланган қарздорликка хизмат
қилиши қарздорларнинг молиявий ҳолатлари бўйича
хатарларни
вужудга келтириши мумкин, бу, айниқса, давлат корхоналарини ислоҳ
этиш даврида ушбу корхоналарда қарзларга хизмат қилиш бўйича
муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, асосий тармоқ корхоналарининг Тикланиш ва
тараққиёт
жамғармаси
олдидаги
2017
йилда
валюта
либерализациясидан сўнг реструктуризация қилинган кредитларига
хизмат қилиш муддатлари ҳам айнан 2019–2021 йилларга тўғри
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: