Ўзбекистон Республикаси Марказий банки



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

хўжалиги тармоғида сезилмоқда. Ушбу соҳада шаклланган 
маъмурий бошқарув тажрибасига кўра фермерлар ва ишлаб 
чиқарувчиларга маълум бир экинларни етиштириш талабининг 
қўйилиши “мажбурий” экинларнинг кўпроқ фойда келтириши ва катта 
қўшимча қиймат яратиши мумкин бўлган бошқа экинлар ўрнига 
экилишига сабаб бўлмоқда. Бу эса келгуси йилларда мавжуд ер ва 
меҳнат ресурсларининг самарасиз тақсимланишига, соҳага бозор 
муносабатларининг секин жорий этилишига ва қишлоқ хўжалиги 
унумдорлигининг паст бўлишига олиб келади. Натижада аҳоли 
истеъмол саватида катта улушга эга бўлган қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари нархларининг ўсишига сабаб бўлиши мумкин.
Келгуси йилларда гўшт маҳсулотлари нархининг кескин ўсиши 
хавфини камайтириш мақсадида ҳозирги кунда деярли уй 
хўжаликларига боғлиқ бўлган бўрдоқи чорвачилик салоҳиятини 
мустаҳкамлаш талаб қилинади. Фермер хўжаликлари ва агросаноат 
кластерларини юқори маҳсулдорликка эга зотдор чорва турларини 
етиштириш 
асосида 
ривожлантириш 
ички 
бозорда 
гўшт 
маҳсулотлари таклифини барқарорлаштиришга ёрдам беради.
Иқтисодиётнинг очиқлигини ошириш доирасида ҳаракатлар 
кетма-кет эмаслиги, экспорт ва импортга бўлган чекловлар 
ўрнатилишининг очиқ ва тушунарли қоидалари йўқлиги инвесторлар 
кайфиятида 
салбий 
акс 
этиши, 
бозор 
иштирокчиларининг 
кутилмалари ёмонлашувига олиб келиши ва ислоҳотларнинг орқага 
кетиши хавфини кучайтириши мумкин.
Олдинги йилларнинг тажрибаси кўрсатганидек, "тақиқлаш 
сиёсати" рақобат муҳити ёмонлашишига ва ички нархларнинг асоссиз 
ўсишига олиб келади. Ўзбекистоннинг денгиз савдо йўлларидан 
йироқлиги товарларни ташиш транспорт харажатлари юқорилигига 
сабаб бўлмоқда, бу эса ички бозорлардаги истеъмол нархларида акс 
этади.


86 
Шунинг учун, божхона божларини пасайтириш йўли билан савдо 
тўсиқларини камайтириш, ташқи савдо операцияларида бюрократия, 
тадбиркорларнинг 
экспорт 
ва 
импортга 
бўлган 
ҳуқуқлари 
асимметриясини бартараф этиш, жумладан, айрим корхоналарга 
экспорт ва импортга алоҳида ҳуқуқ тақдим қилиш амалиётини 
тўхтатиш бўйича чоралар кўрилиши керак. 
Пул-кредит сиёсатини самарали юритишнинг яна бир муҳим 
ички шароити мамлакатимизда тўлақонли фаолият юритадиган 
молия бозори, хусусан, қимматли қоғозлар бозори мавжуд 
бўлишидир. Молия бозорининг ривожланиши ва самарали фаолияти 
Марказий банкка пул-кредит инструментларини бозор механизмлари 
асосида ишлатишга замин яратади. Бу борада Молия вазирлиги 
томонидан давлат қимматли қоғозлари муомала чиқарилиши ҳам 
молия бозорини ривожлантиришда дастлабки туртки бўлади.
Юқорида қайд этилган таркибий муаммоларнинг барчаси 
ресурсларнинг чекланганлиги ва камайиб бориши шароитида 
мамлакатимизда мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнлари 
энергия 
истеъмолини 
оптималлаштириш, энергия тежамкор технологияларни амалиётга 
жорий этиш борасида ислоҳотларга боғлиқ бўлади.
Бу, ўз навбатида, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда 
иқтисодиётни ривожлантиришнинг ресурсларни тежашга асосланган 
моделини ишлаб чиқишни талаб этади. Ушбу модель ресурсларнинг 
кам самарали тармоқлардан рақобатбардош тармоқларга ўтиши 
билан боғлиқ таркибий ўзгаришларни қамраб олишни тақозо этади.

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish