Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


  Ички валюта бозори таҳлили



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

2.5.4. 
Ички валюта бозори таҳлили 
2018 йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз ички валюта 
бозорида талаб ва таклиф мувозанатининг шаклланишига мавсумий 
омиллар, тўлов баланси ҳолати, валюта алмашув курси бўйича 
кутилмалар, фоиз ставкалари ўртасидаги тафовутлар, АҚШ 
долларининг ички ва жаҳон молия бозорларидаги конъюнктураси 
ҳамда бошқа бир марталик омиллар таъсир кўрсатди. 
2018 
йилнинг 9 ойи давомида хўжалик юритувчи субъектлар 
томонидан ички валюта бозорида сотиб олинган хорижий валюталар 
миқдори 7,1 млрд. АҚШ доллари (жами импортнинг 52 фоизи, жами 
экспортнинг 75 фоизи)ни ташкил этди. Мазкур талабнинг 28 фоизи 
(2 млрд. АҚШ доллари) Марказий банкнинг ички валюта бозорига 
интервенциялари ҳисобига қопланди. 
Марказий 
банк 
томонидан 
ички 
валюта 
бозорида 
интервенциялар алмашув курсининг фундаментал трендига таъсир 
этмаган ҳолда, унинг кескин тебранишлари олдини олиш мақсадида 
амалга ошириб борилди. Бунда олтин-валюта резервлари ҳажмини 
ошириш ёки улардан валюта алмашув курсини маълум даражада 
ушлаб туриш учун фойдаланиш мақсадлари кўзланмади.
Шунингдек, интервенциялар ҳажмида ички валюта бозорига 
келиб тушадиган хорижий валюта тушумларининг мавсумийлиги 
таъсирида ойлар орасида ўзгаришлар кузатилди. 
Хусусан, 2018 йилнинг биринчи чорагида Марказий банк 
томонидан ички валюта бозорига 600 млн. АҚШ доллари (мақсадли 


74 
сотиш миқдорига яқин кўрсаткич) миқдорида интервенция қилинган 
бўлса, иккинчи чораги давомида интервенциялар ҳажми биринчи 
чоракдаги кўрсаткичнинг тенг ярмини ташкил этди.
 
2.5.4-
расм 
Марказий банк интервенциялари ҳажми ва АҚШ долларининг сўмга 
нисбатан ўртача ойлик биржа алмашув курси 
Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари. 
Шунингдек, ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган 
талаб ва таклиф орасида катта салбий фарқ вужудга келган сентябрь 
ва октябрь ойларида эса Марказий банк интервенциялари ҳажмининг 
ўтган 8 ойдаги ўртача соф интервенциялар ҳажмига (ўртача ойлик 
158 
млн. АҚШ доллари) нисбатан мос равишда 615 ва 318 млн. АҚШ 
долларига ошиши кескин тебранишларни юмшатувчи омил бўлди. 
Натижада октябрь ойи охирига келиб сўм девальвацияси жорий йил 
бошига нисбатан 1,3 фоизни ташкил қилди (2.5.4-расм). 


75 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish