ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ
“Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”
2019 йил 30 август
Буйруқнинг қисқача мазмуни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг
“Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикасининг “Илк қадам” давлат ўқув дастури ижросини таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларида юритилаётган иш хужжатларини тартибга солиш, ходимларнинг таълим-тарбия жараёнидаги масъулиятини ошириш
“Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ 2 та иловада иборат
1 2 Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатлари рўйхати Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатларининг юритилиши бўйича қўлланма ИЛОВАЛАР Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 14 августдаги 139-сон «Давлат мактабгача таълим муассасаларида педагогларнинг иш хужжатлари тўғрисида»ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги 155 – сонли буйруғининг 1-иловасида қуйидагилар кўрсатиб ўтилган
01 - Бошқарув хужжатлари (01-01 дан 01-19 гача )
02 - Тарбияланувчиларга оид хужжатлар (02-01 дан 02-04 гача)
03 - Мактабгача таълим ташкилоти рахбари (03-01 дан 03-03 гача)
04 - Мактабгача таълим ташкилоти методисти (04-01 дан 04-04 гача)
05 - Умумий типдаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси (05-01 дан 05-05 гача)
06 - Мактабгача таълим ташкилоти психологи (06-01 дан 06-05 гача)
08 - Мактабгача таълим ташкилоти жисмоний тарбия йўриқчиси (08-01 дан 08-05 гача)
09 - Умумий типдаги мактабгача таълим ташкилоти дефектологи (09-01 дан 09-07 гача)
10 - Мактабгача таълим ташкилоти тил ўқитувчиси (10-01 дан 10-03 гача)
11 - Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси (11-01 дан 11-07 гача)
12 - Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ва қўшма типдаги мактабгача таълим ташкилоти дефектологи (12-01 дан 12-07 гача)
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги 155 – сонли буйруғининг 2-иловаси
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритувчи барча педагоглар учун иш хужжатларини тўғри расмийлаштириш ҳамда унга ижодий ёндашган ҳолда қатъий амал қилиш тартибини белгилайди.
Қўлланмани тайёрлашдан мақсад, мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган таълим- тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндашган ҳолда ташкил этиш ҳамда хужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишга қаратилганлигини таъминлашдан иборат.
Ўқув йили бошида мактабгача таълим ташкилоти рахбари томонидан ташкилотнинг барча педагог ходимлари ушбу қўлланма билан таништирилади. Ушбу иш хужжатлар билан танишган хар бир педагоглар мазкур қўлланмага амал қилиши ва меъёрий – методик хужжатларни юритишга масъул ҳисобланади.