Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти



Download 452,14 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/23
Sana04.06.2022
Hajmi452,14 Kb.
#634330
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
zhismonij tajyorgarlik - sport maxoratining asosi. gimnastikachilarning maxsus zhismonij sifatlariga tavsif

Чаққонликни тарбиялаш 
Чаққонлик - бу спортчининг ҳаракатлари муво-фиқлашган ва улар 
аниқлигини бевосита кучнинг ва тезликнинг юқори даражаси кўрсатилиши 
билан боғлиқ комплекс қобилиятидир. Мувофиқлашув жиҳатидан му-раккаб 
ҳаракатларни яхши ўзлаштириш пайдо бўлаѐтган вазиятларни тўғри 
баҳолаш, тўсатдан ўзгараѐтган шаро-итларга амал қилиб, мураккаб ҳаракат 
вазифаларини муваффақиятли ечиш қобилияти билан тавсифланади.
Гандболчи учун ниҳоятда муҳим нарса, бу таянчсиз ҳолатда бажариладиган 
мувофиқлашган ҳаракатлар, тез ўзгарувчи шароитларда тўп билан бўладиган 
ҳаракатлар, мувозанатни сақлай билиш ва ориентацияни сақлашнинг аъло 
даражада ривожланишидир. 
Чаққонликнинг ривожланишига, одатланмаган ша-роитда (бошқа 
снарядлар ва тупроқ, тўсиқларни бош-қача жойлаштириш, об-ҳаво 
шароитларининг қийинлиги ва бошқалар) одатдаги машқларни бажариш 
яхши ѐрдам беради. Шунингдек, акробатик, гимнастик ва енгил атлетикага 
оид машқларни тўпни узатиш, илиш, дарвозага отиш техникаси билан 
биргаликда қўшиб ўрганишлар ҳам чаққонликни ривожлантирувчи 
воситалардан саналади.
Оғирлиги ва ҳажми ҳар хил бўлган тўпларни ишлатиб ҳаракат 
мувозанатини 
такомиллаштириш 
жара-ѐни 
ўйин 
техникасини 


такомиллаштиришдан олдинроқ юриб, ўйинчи томонидан тўпни эгаллаш 
сифати юқори бўлишини талаб қилади. Бунда қуйидаги тахминий 
машқлардан фойдаланиш мумкин: 
тўпни юқорига отиб ва илиб, ўнг ва чап қўл билан ерга (полга уриб, 
гимнастика скамейкаси устидан сакраш; 
тўпни юқорига отиш; тўпни юқорига отиб ўтирган ва турган ҳолда 
тўпни илиш; шу машқнинг ўзи, 180-360º бурилиб тўпни илиш; 
шу машқнинг ўзи, лекин ўтирган ҳолатда тўпни илиш, тўпни 
юқорига отиб ва турган ҳолатда уни илиш; 
юқорига отилган тўпнинг тагидан югуриб ўтиш ва тўпга бурилиб, 
уни илиб олиш; 
ҳаракатда тўпни илиш ѐки ундан ўзини олиб қочиш; 
айланаѐтган арғамчидан сакраш ва тўпни илиш ҳамда шеригига 
узатиш; 
ѐтган ҳолатда тўпни юқорига отиш ва ўтириб уни илиш; 
бир оѐқни олдинга кўтариш ва кўтарилган оѐқ тагидан тўпни ташқи 
томондан ўтказиб юқорига отиш; 
тўпни бир қўллаб ушлаб, уни гавда атрофида қўлдан қўлга ўтказиб 
айлантириш; шунинг ўзи, аммо олдинга энгашган ҳолатда тўпни оѐқлар 
орасидан ўтказиш; шунинг ўзи, аммо оѐқлар бир оз кенг қўйилган ҳолатда 
тўпни «саккиз» шаклида оѐқлар атрофидан ўтказиш;
икки тўп билан «жонглѐр»лик қилиш. 
Тез ўзгарувчан ўйин вазиятларида чаққонликни тарбиялаш учун 
«тўсиқлар полосаси»га ўхшаш машқларни тавсия қилиш мумкин. Масалан: 
1. Акробатик сакраш – тўсиқ устидан ўмбалоқ ошиш, кейин бир оз 
югуриб «деразага» сакраш, сўнг пружинасимон кўприкчадан депсиниб, 
арқонга маълум баландликкача чиқиш, шундан кейин мўлжалланган жойга 
аниқ сакраб тушиш. Машқ марра чизиғига қадар жадал югуриш билан 
тугалланади;


2. Старт тўлдирма тўп билан юқорига қараб ѐтишдан иборат. Ўйинчи 
4-5 
м
югуриб тўсиқдан ошиб ўтиши, шундан кейин яккачўп устидан ошиб 
тушиши, сўнгра 6-8 
м
масофага жадал югуриши ва гимнастика деворига 
ирғиб, энг юқоридаги бруснинг устидан деворга қўл теккизиши лозим. Машқ 
пастга сакраб тушиш ва марра чизиғига якунловчи жадал югуриш билан 
тугалланади. 
3. Шунга ўхшаш «тўсиқлар полосаси»ни енгиб чиқиш одатда, ҳар бир 
қатнашувчи ва жамоанинг вақтини белгилаш ва икки жамоа ўртасида 
бўладиган мусобақа тарзида ўтказилади. Лекин шунга ўхшаш машқларнинг 
бир машғулотда жуда кўпайиб кетиши ҳам лозим деб топилмайди, чунки 
улар фақат жисмоний кучланишни эмас, балки жуда катта асаб кучланишини 
ҳам талаб қилади. Агар улар атайлаб тренировка машғулотига киритилган 
бўлса, бу ҳолда уларни дарснинг асосий қисмида бажариш лозим.

Download 452,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish