Депсиниш югуришни асосий қисми ва
унда оёқларнинг ҳаракати
Югуришда депсиниш – ишнинг асосий фазаси бўлиб, ҳар қадамдаги олдинги таянч тормозидан кейин тезликни ошириш. Депсиниш вақтида тос–сондаги, тиззадаги ёзувчи мушакларнинг ва тўлиқ бўғимдаги букувчи мушакларнинг енгувчи иши қанчалик кўп бўлса, югуриш тезлиги шунча юқори бўлади. Депсиниш муддати қанча кам бўлса, мушаклар анча таранглашади. Депсиниш бурчаги ўткирроқ бўлса, таянч реакциясининг горизонтал ташкил этувчиси оширади. Бунинг учун тос–сон бўғимини кўпроқ ёзиш ва айниқса тосни олдинга кўпроқ ағдариш зарур. Кейинги қадам аввал орқага (танага нисбатан) ва юқори депсингандан кейинги оёқнинг тўла ҳаракатини (унинг оғирлик маркази ҳаракатини) кейин эса оёқни олдинги ўтказиш бошланиши, яъни унинг вертикал моментига етгунча ҳаракатини ўз ичига олади.
Оёқнинг орқага ва юқорига ҳаракати гавданинг олдинги ҳаракат қилиш тезлиги оёқнинг депсиниш вақтидаги тезлигидан юқори эканидан ҳосил бўлади. Бунинг натижасида гавда оёқни тортади-да, оёқ олдинга кетаётган тос орқасидан сал чўзилиб, орқага ва юқорига кўтарилади. Бунга, ердан узаётган пайтда таянчини йўқотган оёқ мушакларидаги таранглик қолдиғи ёрдам беради.
Кейинги қадам бошланиши билан тос-сон бўғимининг олдинги мушаклари анчагина чўзилиб таранглашади-да оёқнинг орқага харакатини тўхтатади ва тос-сон бўғимини бука бошлайди. Соннинг олдинги ҳаракати бошланиши билан, иликнинг юқори қисмида олға томон тезланиш ҳосил бўлади, унинг пастки қисми эса, оёқ таги билан бирга инерция сабабли юқори кўтарила бориб, тизза бўғимида оёқни ёзувчи мушакларни кўпроқ чўзади. Ҳаракат Яна давом этиши натижасида оёқ тизза бўғимида букилиб, бутун оёқнинг оғирлик маркази, тос-сон бўғимига яқинлашади.
Бу оёқнинг инерция моментини камайтиради ва уни олдинги узатишни енгиллаштиради.
Силкинг оёқ вертикалдан ўтгандан кейин қадам фазаси бошланади. Сонниг тос-сон бўғимида букилиши секинлашган сари болдир ўз инерцияси билан сондан ўзиб кетади. Соннинг орқа мушаклари чўзилиб таранглашади ва сони янада олдинга чиқишга ҳалақит беради. Ҳаракатдаги оёқнинг энергияси шу мушаклар орқали гавданинг қолган массасига ўтади. Оёқ ўзининг олдинга силжиш тезлигинингбир қисмини йоқатади, гавданинг қолган массаси эса, бунинг эвазига ўз тезлиги ни бир оз оширади. Тезликнинг қайта тақсимланишига ўхшаш ҳол рўй беради. Бу учишда бутун гавда тезлигини ва кинетик энергиясини оширмайди. Лекин таянч вактида оёқни тез узатиш кинетик энергияни қисман оширади.
Тоз югириш пайтида оёқ олдинга кўпроқ узатилади, учишда сонлар орасидаги бурчак ҳам кўпаяди. Натижада антогонист мускуллар чўзилиб, кейин сонлар тезроқ бирлашишига ёрдам беради. Ҳаракат шундай бўлса, олдинга қадам ташловчи оёқ шахдамроқ таянчга тушади, кейин қадамдаги оёқ шаҳдамроқ олға узатилади. Буларнинг биринчиси танани активроқ олдинга ҳаракатлантиради, иккинчиси эса, оёқни шахдамроқ олдинга узатишни таьминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |