Битирув малакавий ишига
Т А Қ Р И З
Ҳар бир фан асослари бўйича ўқувчида Ватанга меҳр-оқибат руҳини тарбиялаш ва комил инсон бўлишини кафолатлайди. Мусиқа ўзининг бетакрор табиати билан ўқувчиларнинг маънавий дунёсига катта таъсир қилиш кучига эга. Зеро, куй ва оҳанг таъсирида ўқувчиларда хиссиёт оламининг ўсиши, идрок ва тафаккурнинг шаклланиши, эзгуликка интилиши, гўзалликни севиш, табиатни асраш, оила Ватан равнақи учун хизмат қилиш истаги тобора ортиб боради. Мусиқа тарбияси нафосат тарбиясининг асосий ва мураккаб қирраларидан бири бўлиб, атрофдаги гўзал нарсаларни тўғри идрок этишга ва қадрлашга ўргатади. Битирувчи талаба Нормуродова Дилдора битирув малакавий ишида композитор, ЎзДК профессори Ҳабибулла Раҳимовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, Ҳабибулла Раҳимовнинг дутор чолғуси учун ёзилган “Дутор навоси” асарининг ижрочилик таҳлили, ўзбек композиторларининг дутор чолғуси учун ёзилган асарларининг таҳлили, ўзбек композиторларининг дутор чолғуси учун махсус ёзилган асарлари таснифи ва дутор чолғусининг келиб чиқиш тарихи, унинг такомиллашуви, ижрочилик услублари ва асарларда ишлатилган штрихларни ўзлаштириш жараёнини ёритишни мақсад қилган.
Битирув малакавий иш талабга биноан: Кириш, II боб, 4 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва Глоссарийдан иборат.
Нормуродова Дилдоранинг ушбу Битирув малакавий иши мазмунан пухта, талаб даражасида бажарилган ва уни ижобий баҳолайман.
“Халқ чолғуларида ижрочилик”
кафедраси катта ўқитувчиси Д.Э.Хайдаралиева
Ўзбекистон давлат консерваторияси “Халқ чолғуларида ижрочилик” кафедраси бакалаври Нормуродова Дилдора Эрдон қизининг “Дутор синфининг шаклланиши” мавзусидаги битирув малакавий ишига илмий хулоса
Ҳар бир фан асослари бўйича ўқувчида Ватангамеҳр-оқибат руҳини тарбиялаш ва комил инсон бўлишини кафолатлайди. Мусиқа ўзининг бетакрор табиати билан ўқувчиларнинг маънавий дунёсига ката таъсир қилиш кучига эга. Зеро, куй ва оҳанг таъсирида ўқувчиларда хиссиёт оламининг ўсиши, идрок ва тафаккурнинг шаклланиши, эзгуликка интилиши, гўзалликни севиш, табиатниасраш, оила Ватан равнақи учун хизмат қилиш истаги тобора ортиб боради.
Мусиқа тарбияси нафосат тарбиясининг асосий ва мураккаб қирраларидан бири бўлиб, атрофдаги гўзал нарсаларни тўғри идрок этишга ва қадрлашга ўргатади.
Битирувчи талаба Нормуродова Дилдора Эрдон қизи битирув малакавий ишида малакавий иш талабга биноан: Кириш, II боб, 4 параграф, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва глоссарийдан иборат.
Хулоса килиб Нормуродова Дилдора Эрдон қизининг ушбу Битирув малакавий иши мазмунан пухта, талаб даражасида бажарилган ва уни ижобий баҳолайман.
“Халқ чолғуларида ижрочилик”
кафедраси профессор в.б. Р. Ходжаева
Do'stlaringiz bilan baham: |