Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун таклиф
41-модда. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир.
Бу модданинг таъсир кучини ошириш учун уни қуйидагича ўзгартириш таклиф этилади:
41-модда. Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун таклиф
Касаба уюшмалари фаолияти ҳақидаги 59-моддага
59-модда Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир.
Ушбу моддага касаба уюшмалари фаолиятига давлат ва ҳокимият вакилларининг ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик ва касаба уюшмаларининг эркинлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги бандни қўшиш мақсадга мувофиқ бўлади:
59-модда Касаба уюшмалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этадилар ва ҳимоя қиладилар. Касаба ташкилотларига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Касаба уюшмалари эркин фаолият олиб боради ва уларнинг фаолиятига давлат ва маҳаллий ҳокимият вакилларининг аралашишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун таклиф 1.Hokimlar xalq deputatlari kengashidan olinishi kerak (ham ijro hokimyatiga ham qonun chiqaruvchi hokimiyatga boshchilik qiladi)
2. Kiber xavfsizlikka oid moddalar kiritilishi kerak (bu haqida moddalar deyarli yo‘q)
3. 67-moddada – ommaviy axbarot vositalar haqida moddaga qoshimcha tarzda uning daxlsizligi haqida ham kiritilishi kerak, ya'ni, ommaviy axbarot vositalarning natog'ri xabar uchun javob berishligi aytilgan lekin ularga ma’lum bir tazyiq o‘tkazilsa javobgarlikka tortilish haqida you
4. Bola huquqlari to'g'risida kopro moddalar kiritilishi kerak - majburiy mehnat taqiqlangan lekin bolalar mehnatidan foydalanishda cheklovlar deyarli kiritilmagan. Qoshimchasiga bolalar himoyasi haqida bor lekin nikoh bilan tug'ilgan va nikohsiz tug'ilgan bolalar teng himoyalanishi haqida moddalar yo- konstitutsiya darajasida himoyalanishi kerak.
5. Pora olishga qarshi moddalar. Ayniqsa mansabdor shaxslarga javobgarlikni og'irroq tayinladim- asos ular xalqqa o'rnak bo'ladi. Poraxo'orlikka old moddalar yoq konstitutsiyada. Uni konstitutsiya darajasida oldini olish kerak-bitta bob qilib moddalar kiritilishi kerak u haqida