Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 1 март, 
184-сон 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ЁЗГИ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИ 
ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
15.05.2019 й., 09/19/401/3130-сон) 
 
Ўзбекистон Республикасининг бугунги кундаги жадал ривожланиб бораётган иқтисодиёти, 
жаҳон миқёсидаги ўрни ва етарли салоҳияти сабабли спорт соҳасида юқори натижаларга эришилиб 
келинмоқда.
Хусусан, 2018 йилнинг 14 август — 3 сентябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтган 18-ёзги Осиё 
ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси 231 нафар спортчи билан спортнинг 30 та тури бўйича 
иштирок этиб, 70 та медални (21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза) қўлга киритган ҳолда, 
умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади (2014 йилда 9 та олтин медаль билан 11-ўринни эгаллаган). 
2018 йилнинг 6 — 13 октябрь кунлари Индонезияда 17 та спорт тури бўйича бўлиб ўтган 3-
Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси 54 нафар спортчи билан спортнинг 5 та тури 
бўйича иштирок этиб, 77 та медални (35 та олтин, 24 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритган ҳолда 
умумжамоа ҳисобида 42 та давлат ичида 6-ўринни эгаллади (2014 йилда 22 та олтин медаль билан 5-
ўринни эгаллаган). 
Осиё Олимпия Кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 
2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб 
ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги 
сабабли Ўзбекистон Республикаси даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш 
имкони мавжуд. 
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш орқали мамлакатнинг обрўси, бренд сифатида 
мамлакат тўғрисидаги маълумотлар орқали меҳмонларнинг xабардорлигини ошириш, мамлакат 
инфратузилмасини ривожлантириш, туризмни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш, 
нафақат пойтахт, балки мамлакат ҳудудлари қиёфасини яхшилаш натижасида мамлакатнинг ички 
қиёфасига ҳам ўз ижобий таъсирини кўрсатади. 


294 
Шу билан бир қаторда, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, жаҳон стандартларига 
тўлиқ жавоб бера оладиган спорт инфратузилмасини яратиш борасида мамлакатнинг мавжуд 
имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Хусусан: 
биринчидан, мустақилликка эришилгандан сўнг шу кунга қадар халқаро талабларга жавоб бера 
оладиган спорт инфратузилмаси (шу жумладан, олимпия шаҳарчаси) яратилмаган; 
иккинчидан, йирик халқаро комплекс мусобақа ўтказиш учун халқаро талабларга тўлиқ жавоб 
бера оладиган логистика, транспорт инфратузилмаси мавжуд эмаслиги боис, ёзги Осиё ва Олимпия 
ўйинлари Ўзбекистонда шу кунга қадар ўтказилмаган. 
Ўзбекистон Республикасида йирик нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга 
тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Қуйидагилар: 
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани 
яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 
1-иловага
 
мувофиқ; 
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани 
яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи 
(кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) таркиби
 2-иловага 
мувофиқ тасдиқлансин. 
2. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин: 
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда мусобақалар деб аталади) ўтказиш 
бўйича ташкилий масалаларни амалга ошириш; 
мусобақаларни ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш; 
мусобақаларни ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, 
транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ҳамда янгиларини барпо этиш бўйича 
таклифлар тайёрлаш. 
3. Ишчи гуруҳ (А.А. Абдухакимов): 
мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этсин; 
Дастурда назарда тутилган барча тадбирлар тўлиқ амалга оширилиши юзасидан масъул 
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштирсин; 
ўрганилган халқаро тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва мусобақаларни ўтказишни ташкил 
этишда самарали фойдалансин; 
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши зарур бўлган 
чора-тадбирларни белгилаш, қўшимча инфратузилмаларни яратишга бўлган сарф-харажатларни, 
шунингдек, тақдим этилган маълумотлар, таклифлар ва ҳисоб-китобларни комплекс таҳлил қилиш 
асосида таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда 2020 йил 10 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин; 
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан 
ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва сифатли амалга 
оширилишини таъминласин. 
4. Қуйидагилар: 
мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилий масалалар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон 
Миллий олимпия қўмитаси маблағлари, хорижий инвесторларнинг маблағлари, жисмоний ва юридик 
шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар; 
мусобақаларни ўтказиш учун танловга буюртма бериш, бадал пули, кафолат депозити ҳамда 
Ўзбекистонда мусобақаларни тарғибот (реклама) қилиш учун маблағларни Осиё Олимпия Кенгашига 
ўтказиб бериш Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва хорижий инвесторларнинг маблағлари 
ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин. 
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 
буюртманомаларига мувофиқ спорт турлари бўйича халқаро федерациялар (уюшмалар), Осиё 
федерациялари (уюшмалари) ва Осиё Олимпия Кенгаши вакилларига визаларни консуллик ва бошқа 
йиғимлар ундирмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида 
расмийлаштирсин. 


295 
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish