Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2019 йил 3 июнь, 
454-сон 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАРКИБИДА ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ ҚЎШМА 
ФАКУЛЬТЕТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан 
тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш 
йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 
республика таълим хизматлари соҳаси ва реал сектори тармоқлари учун юқори малакали, 
Xалқаромиқёсда рақобатбардош кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, шунингдек, олий 
таълим тизимида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор 
қилади: 
1.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус 
таълим вазирлиги, Беларусь Республикасининг Беларусь давлат жисмоний тарбия университети 
ҳамда Россия Федерациясининг П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний 
тарбия, спорт ва саломатлик университетининг Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт 
университети (кейинги ўринларда университет деб аталади) таркибида: 
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь 
Республикаси) билан ҳамкорликдаги қўшма жисмоний тарбия, спорт ва туризм факультетини; 
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат 
жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан ҳамкорликда 
қўшма жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик факультетини (кейинги ўринлардақўшма 
факультетлар деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 
2.
Қўшма факультетларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: 
жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик соҳаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликларини ташкил этиш ҳамдатаълим бериш; 
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун турли даражалардаги педагог кадрлар, 
тренерлар, ҳакамлар жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш 
ва малакасини ошириш; 
жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик соҳаларида магистрантлар ва докторантларни мақсадли 
тайёрлашни амалга ошириш ҳамда ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш; 
юқори малакали мутахассислар ҳамда илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини илм-фан ва 
ишлаб чиқаришнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлиги тамойиллари, шунингдек, жаҳон таълим ва 
илмий ҳамжамиятига интеграциялашиш асосида ривожлантириш; 
жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик сохаларида хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим 
муассасалари, илмий-тадкикот марказлари билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш, ривожлантириш 
ва мустаҳкамлаш. 
3. Белгилаб қўйилсинки: 


301 
қўшма факультетлар кадрларга бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда таълим йўналишлари 
ҳамда мутахассисликлари бўйича бакалавр ва магистрлар, илмий-педагог кадрлар тайёрлашни амалга 
оширадиган, юридик шахс мақомига эга бўлмаган университет таркибий бўлинмаси ҳисобланади; 
қўшма факультетларда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида рус тилида, кундузги 
таълим шаклида Ўзбекистон Республикаси олий таълимнинг давлат таълим сгандартлари талаблари 
инобатга олинган ҳолда тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь 
Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, 
спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан қўшма таълим дастурлари асосида 
амалга оширилади; 
қўшма факультетларга абитуриентларни талабаликка қабул қилиш ва қўшма факультетлар 
битирувчиларининг аттестацияси тегишлича Беларусь давлат жисмоний тарбия университети 
(Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний 
тарбия, спорт ва саломатлик университетида (Россия Федерацияси) белгиланган тартиб, талаблар ва 
муддатларга мувофик, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Олий 
ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади; 
қўшма факультетларда бакалавр таълим йўналишлари ва магистратурамутахассисликларига 
қабул квотаси мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб,университет ва тегишлича Беларусь давлат 
жисмоний тарбия университети(Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-
Петербургмиллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (РоссияФедерацияси) 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишганҳолда 
белгиланади; 
қўшма факультетларда ўқиш учун тўлов-контракт маблағлари миқдори миллий валютада 
тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг базавий тўлов-
контракт сўммасидаи кам бўлмаган миқдорда университет ва тегишлича Беларусь давлат жисмоний 
тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт- Петербург 
миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) 
томонидан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишгаи ҳолда 
белгиланади; 
қўшма факультетларда таълим олувчи талабалар ўқув жараёнида Ўзбекистон Республикаси 
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг спорт 
иншоотлари, базалар, лабораториялар ҳамда ахборот-ресурс марказларидан текин фойдаланади; 
қўшма факультетлар битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳамда тегишлича Беларусь 
Ресиубликасида ёки Россия Федерапиясида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф 
этиладиган, ўзаро келишув асосида икки томонлама эътироф этиладиган университет ва тегишлича 
Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт 
номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети 
(Россия Федерацияси) дипломлари берилади; 
қўшма факультетлар фаолиятини молиялаштириш университетга талабаларни тўлов-контракт 
асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, 
тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, 
шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади. 
4.
Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь Республикаси) ҳамда 
П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик 
университетидан (Россия Федерацияси) жалб қкилинадиган хорижий пирофессор-ўқитувчилар ва 
мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва хизмат сафари харажатлари Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 
йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ амалга оширилади. 
5.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар 
ва идоралар билан биргаликда, Беларусь давлат жисмоний тарбия университети (Беларусь 
Республикаси) ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, 


302 
спорт ва саломатлик университети (Россия Федерацияси) билан келишгаи ҳолда ўқув жараёни 
бошлангунига қадар: 
қўшма факультетларга университет ҳудудидаги бинолардан мос жой ажратиш, уларнинг 
фаолиятини ташкил этиш; 
қўшма факультетлар профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимлари таркибини юқори малакали 
маҳаллий ҳамда хорижий илмий-педагог кадрлар ҳисобига тўлдириш; 
қўшма факультетларга тегишли бўлган низом, малака талаблари, ўқув режалари ва фан 
дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишлари амалга оширилишини таъминлаш чораларини 
кўрсин. 
6.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жисмоний тарбия 
ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 
буюртмаларига асосан белгиланган тартибда (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд 
бўлмаган мутахассисликлар бўйича) хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномалар берилиши 
(амал қилиш муддати узайтирилиши)ни, шунингдек, хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон 
Республикаси худудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши 
(амал қилиш муддати узайтирилиши)ни таъминласин. 
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия 
ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 
331-сон қарорига 1-илованинг матни иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин. 
8.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар 
ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда 
ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 
9.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош 
вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish