Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
 
 
Жамоа тузувчилар,
2020 
Тошкент, 2020 



Кириш 
 
Ўзбекистон аҳолисининг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний 
баркамол авлодни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий турларидан бири ҳисобланади. 
Ҳар бир инсоннинг соғлиғини мустаҳкамлаш, жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланувчилар сонини кўпайтириш, юқори натижаларга эришадиган спортнинг барча турларини 
ривожлантириш масалаларини самарали норматив-ҳуқуқий базани яратиш билан ҳал қилиш мумкин.
Ўзбекистонда ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш, жумладан жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасида юзага келадиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонун ва бир 
қатор қонун ости ҳужжатлари 1992 йилдан бошлаб қабул қилинган ва бундай жараён ҳозирги кунда 
ҳам давом этмоқда. Натижада, юридик фанларнинг жадал ривожланиши ва уларнинг ютуқлари 
асосида янги ўқув фанларининг яратилиши намоён бўлмоқда. Айниқса, жисмоний тарбия ва спортни 
тартибга солувчи қонун ости ҳужжатларининг кўплаб қабул қилиниши, ушбу соҳани тартибга 
солувчи янги ҳуқуқ тармоғини яратилишига замин яратди. 
Спорт ҳуқуқи - бу Ўзбекистон юриспруденциясининг янги ҳуқуқ тармоғи бўлиб, у жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни қамраб олади. Жисмоний 
тарбия ва спортнинг ривожланиши натижасида спортни ҳуқуқий тартибга солиш механизми янада 
аҳамиятли бўлиб бормоқда. Ҳозирги вақтда мамлакатда жисмоний тарбия ва спорт муносабатларини 
тартибга солувчи қонунчилик жадал ривожланмоқда, ушбу соҳадаги қонун ва қонун ости 
ҳужжатларини қўллашнинг маъмурий ва суд амалиёти эса босқичма-босқич такомиллашиб бормоқда. 
Бироқ, бугунги кунга қадар жисмоний тарбия ва спортни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар юридик адабиётларда деярли ўрганилмаган, жисмоний тарбия ва спортнинг барча 
соҳалари ҳақида зарур назарий ҳуқуқий тушунчага эга бўлиш учун, ушбу соҳани тартибга солувчи 
қонунчилик базаси тизимли равишда баён қилинмаган ва юридик адабиётларда шарҳланмаган. 
Ҳозирги вақтда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори ютуқларга эришишнинг асосий 
шартларидан бири - бу спорт соҳасида фаолият олиб бораётган барча мутахассисларни жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва халқаро шарномалар бўйича чуқур 
ҳуқуқий билимга эга бўлиши ва бу билимларни ўз фаолиятларида қўллаш қобилиятидир. Шу 
муносабат билан, мазкур тўплам жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассислар ва жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасида фаолият олиб борувчи бошқа шахсларни жисмоний тарбия ва спорт 
соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ ўрганишлари учун муҳим 
аҳамиятга эга.
Тақдим этилаётган тўплам олтита бўлимга бўлинган бўлиб: биринчи бўлимда Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг жисмоний тарбия ва спортни тартибга солишга оид қонуни; 
иккинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жисмоний тарбия ва спортни тартибга 
солишга оид фармонлари ва қарорлари; учинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спортни тартибга солишга оид қарорлари; тўртинчи бўлимда 
жисмоний тарбия ва спортни тартибга солишга оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган низомлар; бешинчи бўлимда Ўзбекистон 
Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат 
идораларининг ўзаро ҳамкорликдаги жисмоний тарбия ва спортга оид буйруқ ва қарорлари ҳамда 
ушбу буйруқ ва қарорлар билан тасдиқланган низомлар, қоидалар; олтинчи бўлимда жисмоний 
тарбия ва спортни тартибга солишга оид халқаро шартномалар акс эттирилган. 
Жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий асосларини ўрганиш учун норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар билан чекланиб қолинмайди - бу ҳужжатлар фақат ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий 
асосдир. Мазкур соҳани чуқур ўрганиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, дарсликлар 
ва ўқув қўлланмалар яратиш ва илмий изланишлар олиб бориш лозим. 
Тўплам жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фаолият юритувчи юристлар, юридик ва 
жисмоний тарбия ва спорт олий ўқув юртлари талабалари, магистрантлар, докторантлар ва мустақил 
изланувчилар, малака ошириш марказлари тингловчилари, жисмоний тарбия ва спорт соҳасини 
бошқарувчи давлат органлари, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, муассасалари барча 
ходимлари, юридик ва спорт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, турли спорт 



ташкилотларининг раҳбарлари, спорт судялари, тренерлар ва спортчилар, шунингдек барча 
даражадаги давлат органлари ходимлари учун мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний тарбия ва спорт олий ўқув юртларида 
Спорт ҳуқуқи (жисмоний тарбия ва спортнинг ҳуқуқий асослари") фанини ўқитиш мақсадга мувофиқ 
бўлиб, мазкур тўплам ушбу соҳада дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш учун муҳим манбаа 
ҳисобланади. 
Буларнинг барчаси спорт қонунчилигини Ўзбекистон юриспруденциясининг энг муҳим ва 
амал қиладиган соҳасига айлантириб, уни чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш ва такомиллаштириш 
зарурлигини тақозо этади. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish