288
спорт мактабида ўқув-машқ жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари
тақвими ва ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари
ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;
спорт мактаби ўқувчи-спортчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар
кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам иш ҳақи
миқдорига нисбатан фоизларда, лекин Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Динамо»
жисмоний тарбия ва спорт жамияти Республика кенгаши ҳузуридаги турғун овқатланиш
шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда 30 фоиздан ортиқ бўлмаган
миқдорда белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси билан биргаликда:
спорт мактаби белгиланган контингентининг вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда
номзодларни танлаб олиш ва ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилишни;
спорт мактабининг турли даражадаги мусобақалар ва ўқув-машқ йиғинлари спорт тадбирлари
тақвим режасини белгиланган муддатларда тасдиқлашни;
спорт мактабининг ўқув-машқ жараёнида спорт курашлари бўйича юқори малакали кадрлардан
ҳамда уларнинг илмий-методик салоҳиятидан унумли фойдаланишни;
тренерлар таркиби ва ўқувчи-спортчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий
марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни;
эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашда илғор халқаро
тажрибаларнинг ҳисобга олинишини;
ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида спорт мактабини малакали
мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш
чора-тадбирлари кўрилишини;
спорт мактаби ўқувчи-спортчилари тайёргарлигининг сифати мунтазам равишда мониторинг
қилиб борилишини ва зарур ҳолатларда тайёргарлик жараёнига тегишли ўзгартиришлар
киритилишини таъминласин.
5. Спорт мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг
тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-
спортчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ
йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
5-иловага
мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини
йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой
муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х.
Ташматов зиммасига юклансин.
Do'stlaringiz bilan baham: