744
ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШГА РАҚАМЛИ
ТРАНСФОРМАЦИЯНИНГ ТАЪСИРИ
Турдибеков Х.И
.
–
“Ипак йўли” Туризм халқаро
университети доц
.
, и.ф.н.
,
Бўтабоев М.Ш
.
–
БМА
доц
.
, и.ф.н.
,
Мардонов С.Ж
.
–
БМА
магистранти
Жаҳон
статистикасига кўра, 2020 йилда интернетдан фойдаланувчилар
4,5
миллиард кишини ташкил қилди
ва
ижтимоий тармоқларнинг аудиторияси
3,8
миллиард кишидан ошди.
Дунё аҳолисининг 60%и онлайн фойдаланувчилар
бўлиб, сайёрамиз аҳолисининг 50%
ижтимоий тармоқлар
аъзоларидир
1
.
Бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш
тенденциялари ва имкониятларини, шу жумладан замонваий ахборот
технологияларининг иқтисодиётнинг турли тармоқларига кириб бориши миллий
иқтисодиётга инновацияларни жорий этишга бевосита боғлиқ. Шу сабабли
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг ижтимоий
-
иқтисодий
жиҳатларини тадқиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 24
январда Олий мажлисга мурожаатномасида ҳам
рақамли технологиялар нафақат
маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириши ва ортиқча харажатларни
камайтириши, шу билан бирга энг оғир иллат –
коррупция балосини йўқотишда
ҳам
улар самарали восита эканлиги таъкидлаб ўтилди. Соҳа учун юқори
малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида “1 миллион дастурчи” лойиҳасини
амалга ошириш бошланди. Шунингдек, таълимнинг барча босқичларида халқаро
андозаларга тўлиқ жавоб берадиган ахборот технологиялари жорий этилиш,
Рақамли Ўзбекистон –
2030” дастурини
амалга ошириш каби вазифалар
қўйилган
.
Ҳозирги
пайтда рақамли технологияларнинг янги авлоди юзага келиши
сабабли бизнес ва ижтимоий соҳаларда фаолиятнинг янги моделлари
трансформацияси шаклланмоқда. Улар ўз таъсир кўлами ҳамда қамрови бўйича
катта имкониятларга эга сунъий идрок, робототехник, интернет, симсиз алоқа ва
бошқа технологияларга асосланади. Уларни қўллаш, дастлабки баҳолашларга
кўра компанияларнинг самарадорлигини 40% гача оширади. Яқин келажакда
айнан рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш алоҳида компаниялар ва
бутун мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигини белгилаб беради. Лойиҳа
бошқарувида рақамли трансформация жараёнининг кучайиши менежерларга бир
қатор
афзалликлар билан бирга бошқарув вазифалари мазмунини қайта кўриб
чиқишни тақозо этади.
Коронавирус пандемиясидан кейин
корхоналар
томонидан бизнесга
сарфландиган
бюджетлар
синчковлик билан таҳлил қилинмоқда.
Стратегик
ривожланиш
истеъмолчиларни қандай жалб қилиш ва қандай сотув каналларга
сармоя киритиш кераклигини аниқ билишни
ўз ичига олади.Лойиҳаларни
1
https://www.web-canape.ru/business/internet-2020-globalnaya-statistika-i-trendy
745
бошқариш воситалари ҳам
янада мослашувчан, рақамли ва
глобал хусусиятларга
эга бўлмоқда.
Лойиҳа менежменти нуқтаи назаридан бу ерда қуйидаги фикрлар муҳимдир:
мақсадли кўрсаткичларнинг аниқ шаклланган рўйхати ва
режалаштириш
босқичидаги
муҳим
бандлар, лойиҳани бошқариш учун мавжуд ахборот
тизими
ва
операцион тизимлар ўртасидаги алоқаларни таъминлайдиган
соддалаштирилган
тезкор назорат қилиш, қисқа ҳисоботларни месенжерлар
ёрдамида юбориш имконияти вужудга келди.
Рақамли
трансформация
(digital
transformation)
деганда
бинес
стратегиялари, моделлар, операциялар, маҳсулотлар, маркетинг ёндашувни,
мақсадларни кўриб чиқиш асосида бизнесни рақамли технологиялар ёрдамида
трансформациялашдир.
Рақамли трансформация асосида лойиҳаларни
бошқаришда
рақамли платформаларнинг аҳамияти ошиб бормоқда.
2017
–
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини
«
Илм, маърифат ва
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
»
да амалга оширишга оид давлат
дастурида
1
ҳам Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларига ахборот тизимлари
ва дастурий маҳсулотларни кенг жорий қилиш йўналишида молия
-
хўжалик
фаолияти, маъмурий тартиботлар, ишлаб чиқариш, технологик ва бошқарув
жараёнларида рақамли технологиялар ва автоматлаштирилган тизимларни
яратиш, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида
Интернет тармоғидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш, мобиль алоқа
тармоғи ва бошқа замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантириш
ва модернизация қилиш кўзда тутилган. Мазкур давлат дастурида умумий
қиймати
18,2 трлн. сўм ва
10,3 млрд. АҚШ долларига тенг лойиҳалар
тасдиқланмоқда.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, рақамли трансформация
бугунги
кунда лойиҳаларни бошқаришнинг қуйидаги тамойилларини жорий этишни
кўзда тутади:
1. Асинхрон алоқани таъминлаш. Лойиҳа жамоаси аъзолари ҳар доим бир
-
бири билан вақт ва макон нуқтаи назардан бир муҳитда фаолият кўрсатишини
таъминлаш жараёнида кўплаб муаммолар вужудга келади. Аммо бугунги кунда
рақамли технологиялар лойиҳа жамоаси аъзолари ўртасида ахборот
алмашишнинг янги асинхрон тарзда содир бўлишига имкониятларини яратди.
Ушбу тажриба асосида нафақат алоқа тезлиги ошади, балки гуруҳ аъзолари
ўртасидаги ахборот алмашинуви реал вақтда эмас, балки янгилаб туриладиган
асинхрон модель ичида амалга ошади.
Юзма
-
юз ва реал вақт алоқалари ҳали ҳам
давом этмоқда, аммо мулоқотларнинг салмоқли улуши ушбу асинхрон
платформаларда рўй бера бошлайди.
2. Назоратнинг камайиши. Лойиҳа ишларини тарқоқ амалга ошириш
амалиёти чекланмоқда.
Лойиҳа менежерларининг жамоадаги анъанавий
бошқарувчи сифатидаги аҳамияти ўзгариб боради.
1
https://lex.uz/docs/4751561
746
Бунинг сабаби шундаки, рақамли
методологияларни қўллаш асосида
лойиҳаларни мослашувчан бошқариш имкониятлари билан биргаликда
ўзини
-
ўзи бошқариш, ўзини
-
ўзи ташкил этишга қаратилган лойиҳаларни бошқариш
даврини бошлаб беради. Лойиҳа менежерлари анъанавий бошқарувчилардан
кўра кўпроқ жамоадаги самарали коммуникацияни ташкил этувчи мутахассис –
facilitatorлик ролини бажаради.
3. Натижаларга кўпроқ эътибор қаратинг
Рақамли технологияларнинг бизнесни бошқаришда кенг қўлланилиши
билан лойиҳани бошқариш воситалари анча такомиллашди.
Рақамли трансформациядан сўнг лойиҳа менежерларининг натижаларни
кузатиш, мақсадларни белгилаш, вақтни бошқариш ва жамоаларнинг ўзаро
таъсирини кузатишга сарфлайдиган вақти сезиларли камайди.
Рақамли
технологиялар ҳатто иш фаолияти юқори даражада оптималлашмаган лойиҳа
менежерларини ҳам ўз вақтини бошқаришнинг оддий жараёнларига эмас, балки
кўпроқ умумий фикрлаш ва стратегик режалаштиришга қаратишга имкон
беради. Бошқарув менежерлари камроқ ресурс сарфи билан кўпроқ натижага
эришишлари мумкин, демак натижаларга кўпроқ эътибор қаратиш ва
жараёнларга камроқ вақт ажратишлари керак.
4. Таҳлил қилиш имконияти
Рақамли трансформация лойиҳани бошқаришга таъсир кўрсатадиган
тўртинчи тамойил
-
қарор қабул қилишда рақамларнинг аҳамиятини ошириш
бўлиб,
лойиҳани бошқаришни таҳлил қилиш имкониятларини оширади. Иш
жараёнларини рақамлаштириш натижасида жамоа аъзоларининг деярли ҳамма
жараёнларини кузатиш ва миқдорий жиҳатдан баҳолаш мумкин.
Бу лойиҳа
менежерлари учун тугалланмаган ишлаб чиқаришни кузатиш ва миқдорини
аниқлаш учун фойдаланиши мумкин бўлган қўшимча маълумотларни олишга
имкон беради.
Шу билан бирга, дастурий таъминотга жорий қилинган сунъий тафаккур ва
бизнес таҳлил лойиҳа менежерлари учун ушбу маълумотлардан янги ва ижодий
усулларда фойдаланишни осонлаштиради.
Лойиҳа менежерлари доимо
маҳсулдорликнинг асосий кўрсаткичлари (KPI) га эътибор беришган, аммо
рақамли трансформация лойиҳани бошқаришни рақамли маълумотлар асосида
амалга оширишга имкон бермоқда.
5.
Масофавий
бошқарув.
Лойиҳа
жамоаларида
номарказлашув
жараёнларининг фаоллашуви кучаймоқда. Рақамли технологиялар натижасида
видеоконференциялар ва иш натижаларини кутишни ўзида мужассамлаштирган
платформаларга асосланган лойиҳаларни бошқаришда масофадан туриб ишлаш
салмоғининг сезиларли ўсишига олиб келди.
Бир вақтлар масофадан туриб ишлайдиган ходимлар четлашган ва
маълумотларга эга бўлмаган бўлса, рақамли трансформация масофавий алоқани
фақат компания
сиёсати билан чекланган меҳнат жараёнига айлантирди;
баъзи
компаниялар хатто жамоаси макон жиҳатдан бутунлай тарқалган иш
тартибида
фаолият кўрсатади..
Рақамли трансформация жараёнларининг кучайиши натижасидаги
ўзгаришлар лойиҳа менежерларининг ўз эътиборини жараёнларда вақт
747
минтақаларини мувофиқлаштириш ва вазифаларнинг ўзига хос хусусиятлари
билан ишлашга қаратишларига олиб келди. Шу билан бирга менежерларда
лойиҳани бошқариш жараёнининг нозик жиҳатларига кўп вақт ажратишларига
эҳтиёж қолмади. Менежернинг вазифалари машаққатли натижалар ва
ходимларни бошқаришдан иш ўрнидан туриб бутун жараённи онлайн таҳлил
қилиш
ва асосий фаолиятни мувофиқлаштириш билан боғлиқ фаолиятга ўзгарди.
Хулоса қилиб айтганда, рақамли трансофрмация корхона фаолиятининг
барча жабҳаларидаги рақамли воситаларни ўз ичига олмоқда ва бизнес
жараёнлар ва корхона мижозлари билан муносабатларнинг тубдан ўзгаришига
олиб келмоқда
1
.
Рақамли технологияларни иқтисодий ва ижтимоий соҳани тезкор жорий
этиш устувор мақсад бўлиб, ҳозирги пайтда ривожланаётган мамлакатларнинг
жуда камчилигида жорий этилган. Пандемия шароитида рақамли
технологиялардан кенг фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бу турдаги
технологияларни тўлақонли жорий этишда бир нечта шартлар бажарилиши
лозим.
Биринчидан, бизнес ва ижтимоий соҳа рақамли трансформацияга тайёр
бўлиши керак, яъни корхонанинг фаолиятини рақамли технологиялар асосида
ташкил этиш стратегияси яратилиши керак.
Иккинчидан, технологик таклиф сектори шаклланган бўлиши керак, одатда
илғор хорижий технологияларни жорий этишга эътибор қаратилади.
Учинчидан, аҳолининг технологияларга бўлган талаби ошиб бориши керак,
чунки истеъмолчиларга эҳтиёжи ва имкониятлари уларнинг рақамли
технологияга ташкилотнинг талабларининг вувофиқлигини таъминлайди, бу
биринчи навбатда B2B соҳасида самаралидир.
Пандемия даврида иқтисодиёт тармоқларини потенциал ривожлантириш
учун имконият яратадиган соҳалардан бири рақамлаштиришдир. Бошланғич
белгилар ҳозирги глобал инқироз иқтисодиётнинг реал секторининг рақамли
трансформацияси
тезлаштираётганлигидан
далолат
беради.
Лойиҳа
бошқарувида лойиҳа иштирокчилари билан самарали ахборот ўрнатишда ва
инвестицияларни жалб этишда рақамли технология воситаларидан фойдаланиш
ҳолатини
ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |