БАНК БИЗНЕСИДА ИНТЕРНЕТ
-
БАНКИНГДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ
ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Бобакулов
Т.И
.
–
ОБМ Инвестициялар
ва лойиҳа бошқаруви кафедраси
проф
.
, и.ф.д.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ
-
3270-
сонли “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва
барқарорлигини
ошириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги
қарорида
мижозларнинг эҳтиёжларини қаноатлантирадиган илғор банк хизматлари
кўрсатиш мамлакат банк тизимини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим
чора
-
тадбир сифатида эътироф этилган
1
. Бу эса, илғор банк хизматлари
турларидан бири бўлган Интернет
-
банкингдан фойдаланиш масаласини тадқиқ
қилиш
заруриятини юзага келтиради.
Банк амалиётида Интернет
-
банкингнинг қуйидаги уч босқичи мавжуд:
*
информацион Интернет
-
банкинг;
*
коммуникацион Интернет
-
банкинг;
*
операцион Интернет
-
банкинг.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари сўнгги учинчи босқичга
тўлақонли ўтиш даврида турибди.
Интернет банкининг сўнгги босқичи операцион Интернет
-
банкинг бўлиб,
бунда мижозлар операцияларини Интернет –
банкинг орқали амалга оширади.
Бунда, тўловларни амалга ошириш, маблағларни омонатга қўиш, банк
кафолатлари бериш, кредитлар олиш каби операцияларнинг барчаси интернет
орқали амалга оширилади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ
-3270-
сонли Қарори. Республика банк
тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора
-
тадбирлари тўғрисида//Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 25.09.2017 й., 07/17/3270/0004; 06.03.2018 й., 06/20/5370/0975
-
сон; 23.07.2019 й.,
07/19/4400/3468-
сон.
680
Бир гуруҳ олимларнинг фикрига кўра, Интернет
-
банкингни банк мижозлари
учун жозибадорлиги қуйидагии омилларнинг мавжудлиги билан белгиланади:
*
бошқа ҳудудда бўла туриб, банкнинг мижозига айланишнинг мумкинлиги;
*
операцияларни суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун мобайнида амалга
оширишнинг мумкинлиги;
*
операцияларни амалга ошириш
тезлиги;
*
банк хизмат ҳақи ставкаларини паст эканлиги;
*
банк томонидан бериладиган маълумотлариннг сифатини юқори
эканлиги
1
.
Интернет
-
банкингнинг асосий камчиликларидан бири –
бу мижознинг пул
маблағларини сақлаш хавфсизлигини тўлиқ кафолатланмаганлигидир.
Товламачилар, хакерлар томонидан ушбу маълумотларни ўғирланиш хавфи
юқоридир. Аммо, мижозни ҳисобрақамининг ҳолатини куннинг исталган
пайтида текшириш имкониятининг мавжудлиги мазкур хавфни маълум
даражада камайтиради.
Таъкидлаш жоизки, Интернет
-
банкингнинг энг муҳим қулайлиги бўлиб,
мижозларнинг
маблағлари
улар
томонидан
масофавий
бошқариш
имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади. Мижоз уй шароитида туриб, тўлов
топшириқномаси орқали тўловни амалга ошириши мумкин. Бу эса, унга банкка
келиб
-
кетиш билан боғлиқ бўлган харажатларни тежаш имконини беради.
Тижорат банклари ҳам тўлов операцияларини масофавий тарзда амалга
оширилишидан манфаатдор. Чунки, бунинг натижасида банкнинг операцион
чиқими камаяди ва бошқа банк маҳсулотлари билан ишлаш имконияти ошади.
Барибир мижозларнинг ҳисобарқамларига ўғринча кириш Интернет
-
банкингдаги асосий хавф бўлиб қолмоқда. Бу ерда банк ходимларининг
эҳтиётсизлигини ҳам, мижозларнинг эҳтиётсизлигини кузатиш мумкин.
Интернет
-
банкинг билан боғлиқ бўлган фоиз риски онлайн
-
трейдинг
жараёнида юзага келади. Чунки, бунда операциялар трейдерлар томонидан
бошқарилади.
Шунингдек, Интернет
-
банкингда ликвидлилик риски ҳам мавжуд бўлади.
Бу эса, мижозларга тўловларни сутка давомида тезкор ўтказиш имконининг
берилганлиги билан изоҳланади. Мижозларнинг тўловлари ўз вақтида ўтиши
учун банк етарли даражада ликвидли бўлиши керак.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, тижорат банклари етарли даражада
ликвидли бўлишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан уларнинг лаҳзали ликвидлилигига ва жорий ликвидлилигига
нисбатан аниқ пруденциал талаблар белгиланган. Мазкур талабларга кўра,
тижорат банкларининг лаҳзали ликвидлилик даражаси камида 10 фоизга, жорий
ликвидлилиги камида 30 фоизга тенг бўлиши керак
2
.
Интернет
-
банкинг билан боғлиқ бўлган муҳим рисклардан бири –
бу
операцион рискдир.
1
Юденков Ю.Н., Тысячникова Н.А., Сандалов И.В., Ермаков С.Л. Интернет
-
технологии в банковском бизнесе:
перспективы и риски. Учебно
-
практическое пособие. –
М.: КНОРУС, 2016. –
С.64.
2
Банк назорати.
www.cbu.uz
681
Операцион риск асосан банк ходимларининг ноқонуний ҳатти
-
ҳаракатлари
натижасида юзага келади.
Операцион риск Интернет
-
банкинг хизматлари тўғри режалаштирилмаган
ва заиф назорат қилинадиган банкларда жуда
юқори бўлади.
Операцион рискнинг чуқурлашиши банкнинг репутациясига кучли салбий
таъсир кўрсатади. Бунинг натижасида мижозларнинг сезиларли қисмини
банкдан кетиб қолиши юз беради. Бу эса, ўз навбатида, банкнинг молиявий
барқарорлигига ва ликвидлилигига нисбатан салбий таъсирни юзага келтиради.
Интернет
-
банкингнинг самарадорлиги олинган даромадларни қилинган
харажатларга нисбати сифатида талқин қилинади. Ушбу самарадорликни аниқ
баҳолаш учун тараққий этган мамлакатлар амалиётида аниқ кўрсаткичлар
тизимидан фойдаланилади. Масалан, АҚШда Информацион технологиялар учун
Универсал рейтинг тизими мавжуд. Ушбу тизим тўрт компонентдан иборат:
*
аудит;
*
менежмент;
*
ишлаб чиқиш ва сотиб олиш;
*
қўллаб
-
қувватлаш ва кузатиш.
Республикамиз тижорат банклари Интернет
-
банкингнинг сўнгги учинчи
босқичи бўлган операцион Интернет
-
банкинг тўлақонли жорий этиш арафасида
бўлиб, бунда мижозлар тўловларни амалга ошириш, маблағларни омонатга
қўиш, банк кафолатлари бериш, кредитлар олиш каби операцияларнинг
барчасини интернет орқали амалга оширади.
Интернет
-
банкингнинг асосий камчилиги мижознинг пул маблағларини
сақлаш хавфсизлигини тўлиқ кафолатланмаганлиги бўлса, энг муҳим қулайлиги
бўлиб, мижозларнинг маблағлари улар томонидан масофавий бошқариш
имкониятининг мавжудлиги ҳисобланади.
Ҳисобрақамни
масофавий бошқариш мижозга банкка келиб
-
кетиш билан
боғлиқ бўлган харажатларни тежаш имконини берса, тижорат банкига операцион
чиқимни камайтириш имконини беради.
Банк бизнесида Интернет
-
банкингдан фойдаланиш имкониятларини
кенгайтириш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
1. Ноқонуний операциялар максимал даражада ҳимояланган ва
профессионал техник қўллаб
-
қувватлаш хизматига эга бўлган кўп функцияли
Интернет
-
банкининг шакллантириш керак.
Бунинг учун, биринчидан, юқори малакага эга бўлган дастурий таъминотни
ишлаб чиқувчиларнинг хизматидан фойдаланиш зарур; иккинчидан, Интернет
-
банкинг жорий қилингандан сўнг уни ишлашини доимий мониторинг объектига
айлантириш керак.
2. Интернет
-
банкинг тизимининг самарадорлигини
ва риск даражасини
баҳолаш имконини берадиган кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш лозим.
Мазкур кўрсаткичларни ишлаб чиқишда асос сифатида қуйидагиларни
олиш керак:
*
АҚШнинг тўрт компонентдан иборат бўлган Информацион технологиялар
учун универсал рейтинг тизими;
*
Базель қўмитасининг Базель
-II
стандарти.
682
Do'stlaringiz bilan baham: |