229
ошириш
учун
замонавий
ва
инновацион
чора
-
тадбирлардан
фойдаланилаётганлиги ётади. Зеро, янги, самарали технологиялар ва инновацион
ёндашув пировардида технологик ва трансакцион харажатларни қисқартириш
имконини бермоқда. Amazon, Apple, Google, Wechat, Alipay ва Paytm ечимлари
аллақачон кредит карталар ва онлайн тўловларни ўрнини босиб бўлди.
Тадқиқотларимиз кўрсатишича, рақамлаштириш даври тақдим
этган банк
фаолиятига жорий этилаётган инновацияларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
–
сунъий интеллектни автоматлаштириш ва ундан фойдаланиш;
–
кўп каналли ёндашув;
–
улкан маълумотлар (Big Data) таҳлилини жорий этиш;
–
P2P (peer-to-peer)
платформалари ва краудфандинг;
–
смартфонлар, юқори технологияли қурилмалар билан тўловлар;
–
сунъий интеллект маслаҳатчилари ва инвестиция менежерлари;
–
улкан маълумотлар (Big Data) билан рискларни ўлчаш;
–
тамоман виртуаллашган операциялар;
–
номолиявий компаниялар билан ҳамкорликни кучайтириш;
–
шахсга мослаштирилган (индивидуаллаштирилган)
хизматлар;
–
дастур интерфейсларини такомиллаштириш;
–
ижтимоий медиа интеграцияси;
–
аутентификациянинг янги усуллари асосида киберхавфсизликни
таъминлаш ва ҳ.к.
Шунингдек, сунъий интеллект ва машина ўрганиши (Machin
e
learning)
молиявий хизматларни кўрсатишда янада индивидуал ёндашишга,
хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштиришга имкон бермоқда.
Булутли технологиялар (
Cloud-based technology
) ташкилотларни бир
-
бирига
боғлаш учун қулай ички тизимларни ишлаб чиқишда кенгайтирилган ва тезкор
ёндашувларни тақдим этмоқда. Чунончи рақамлаштириш даврида инновацион
маданиятни қўллаб
-
қувватлаш учун идоралараро ҳамкорлик ҳар қачонгиданда
муҳим аҳамият касб этмоқда. Эндиликда банклар улкан маълумотлардан
фойдаланиб, мижозларнинг ҳаёт циклига, уларнинг турмуш тарзи ва
операциялари тарихига қараб мослаштирилган маҳсулотларни
таклиф этиши
мумкин.
Бундан ташқари, банклар томонидан фирибгарликни олдини олиш
мақсадида икки омилли аутентификация ва биометрикадан фойдаланилмоқда.
Контактсиз тўлов операциялари чеклови ҳақидаги ташвишларни бартараф этиш
учун банк саноат тобора кўпроқ рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқмоқда. Бу
ерда гап фақат бармоқ излари асосида идентификациялаш ҳақида кетмаяпти.
Масалан, Шотландия Қироллик банки (the Royal Bank of Scotland) ушбу
тизимдан фойдаланадиган кўплаб банклардан биридир. Мижоз тизимга
киргандан сўнг, дастур клавиатура, мобил дастур ва веб
-
сайтда 2000 дан ортиқ
ҳаракатларни
қайд этади. Мазкур тизим ҳатто
харидор смартфонни ушлаб
турадиган бурчаги, экранга теккан бармоқлари ва экранга тегишидаги босимни
ўлчайди.
Эмпирик тадқиқотлар кўрсатишича, Fintech инновацияларининг жорий
тўлқини молиявий компаниялар фаолиятига турлича таъсир кўрсатмоқда. Айни
230
пайтда, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш кўлами ва бизнес
самарадорлиги ўртасида кучли боғлиқлик кузатилиши аниқланган
1
.
Республикамизда ҳам меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжат асосида “рақамли банк”
атамаси ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилди. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30
-
июндаги “Банкларни рўйхатга
олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 22/5
-
сон қарорига мувофиқ,
рақамли банк –
бу инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда
(касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк
ёки унинг таркибий бўлинмасидир.
Рақамли банк фаолиятини орқали молиявий воситачилик роли қисқаришига
жавобан P2P кредитлашни амалга оширувчи компаниялар билан ҳамкорликни
кучайтириш, “фойда марказлари”ни
ўзгартириш, янги қиймат занжирларини
яратиш,
инклюзив
инвестицияларни
краудфандинг
орқали
янада
ривожлантириш
имконияти юзага келади
2
.
Фикримизча,
республикамиз
тижорат
банкларининг
рақамли
трансформациясини амалга оширишда рақамли технологиялар орқали
яратиладиган янада самарали бизнес моделларни жорий этиш, сунъий интеллект
ва улкан маълумотлар таҳлилидан фойдаланиб, банк хизматларини тақдим этиш
бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш, open banking
орқали нобанк институтлар ва турли молиявий
хизматларни таклиф этувчи
платформалар билан интеграциясини кучайтиришга эътиборни қаратиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: