97
ҳолда
айни вақтда мамлакатимизда акциядор корхоналар ўзларига керакли
акциялар ва дивидентларни улар томондан бергиланиши ва мақсадли
ишлатилиши муҳим масалалардан бири ҳисобланмоқда. Чунки давлат
томонидан улуши акциядорликга акциясини боғлаганлар яъни, жамиятларини
акциядорликга бахолай олишлари, уларда дивидент қийматини қайси
кўринишда бўлишини бергилай олишларига йўл беришига кенг имкониятлар
берилмоқда(жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган
дивидендларни тўлаши шарт. (ЎзР 26.09.2008 й. ЎРҚ
-183-
сон Қонуни
таҳриридаги қисм), акциядорлар жамиятининг умумий йиғилиши қарорига
биноан дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари билан
тўланиши мумкин, дивиденд акциядорлар ўртасида
уларга тегишли
акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади. (ЎзР 26.09.2008
й. ЎРҚ
-183-
сон Қонуни таҳриридаги қисм).
Шуни ҳам этиб ўтиш керакки, давлат иштирокидаги корхоналар хусусий
бизнес каби солиқ тўлайди ва солиқлардан ташқари, давлат корхонаси ёки давлат
улушига эга бўлган корхона фойдасининг бир қисми дивидендлар тарзида
бюджетга келиб тушиши керак. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар
(йилнинг ҳар бир чораги, ярим йиллиги, йиллиги бўйича) тўлаш, дивиденднинг
миқдори ҳамда уни тўлаш шакли тўғрисидаги қарор жамият кузатув
кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул
қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши тавсия этган
миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши
акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида,
шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли
акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор
қабул
қилишга ҳақли. Демак, давлат корхоналари фаолиятини ташкил этишда
кенг кўламли ўзгаришларни амалга ошириш, шунингдек, давлат активларининг
қийматини
ва уларни бошқариш самарадорлигини оширишни кўзда тутувчи
давлат корхоналарини трансформация қилиш дастурларини амалга оширишнинг
халқаро тажрибасидан фойдаланилга ҳолда,
давлат активларини янада
хусусийлаштириш, корпоратив бошқарув тизимидаги принцип ва ёндашувларни
тубдан ўзгартириш, замонавий халқаро корпоратив менежмент стандартларини
жорий этиш ҳисобидан иқтисодиётида давлат иштирокини стратегик ҳамда
иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартириш жорий йилда амалга
оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим ва устувор йўналишига
айланди.
Ҳозирги
кунда акциядорлик жамияти бошқаришнинг энг юқори бўғини
бўлиб, ўз ичга корпоратив муносабатларни самарали ташкил этиш, дивидентлар
сиёсатини амалга ошириш, бошқарувни қуйи бўғимини самарали бошқариш
ташкил этиш, акцияларни эмиссия қилиш жараёнига ва молия бозорларидан
қўшимча
маблағлар жалб қилиш кабилари масалалар 2017
-
2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг
стратегия бешта устивор
йўналишининг асоси сифатида олинган бўлиб, уларнинг ҳар бири жуда кенг ва
чуқур мазмунни ва ҳеч қайси соҳани эътиборсиз қолдирмаганлигини кўришимиз
мумкин. Эмитент акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилаган муддатларда
98
дивидендларни ўз айби билан тўламаган тақдирда тўланмаган ва тўлиқ
олинмаган дивидендлар юзасидан Марказий банк белгилаган такрор молиялаш
ставкалари бўйича пеня ёзилади.
Акциядорлик жамияти эълон қилган дивидендларни тўлашни акциядор суд
тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Рад этилган тақдирда, жамиятга нисбатан
қонун
ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда тўловга қобилиятсизликни
бартараф этиш ёки банкрот бўлган деб эълон қилиш тадбири қўлланилади(ЎзР
26.12.1997 й. 549
-I-
сон Қонунига мувофиқ 59
-
модда ўз кучини йўқотган ва
чиқариб ташланган).
Кўплаб муваффақиятли акциядорлик компониялари
ўзларининг фаолиятида
самарадорликни бахолаш тизимини яратишда, корхонадаги жараёнларни
кузатиш ва такомиллаштириш учун дастлаб ишлаб чиқариш (ҳизмат кўрсатиш),
яъни самарадорликларнинг
асосий кўрсаткичларини аниқлаштириш ва ўлчаш
каби масалаларни тубдан ўзгартириш ёки қайтада кўриб чиқилишни тақазо
этмоқда.
Ўзбекистон
республикаси
Президентининг
“
Давлат
активларини
бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва
капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги
14.01.2019 й. ПФ
-
5630 фармонида белгиланган вазифаларга асосан: а) Давлат
активларини бошқариш агентлигининг асосий вазифалари; б) Монополияга
қарши
курашиш қўмитасининг асосий вазифалари; в) Капитал бозорини
ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари) ягона давлат сиёсатини
юритиш орқали илғор хорижий тажриба асосида давлат иштирокидаги
корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий
қилиш, уларни бошқаришда кузатув кенгаши ва акциядорларнинг ролини тубдан
ошириш, давлат
иштирокидаги корхоналарни, шу жумладан, халқаро молия
институтлари тавсиялари асосида босқичма
-
босқич ички ва ташқи бозорларда
рақобатлаша оладиган, самарали корхоналарга айлантиришга кўмаклашиш,
товар ва
молия бозорларида рақобат муҳити ҳолатини тизимли таҳлил қилиш,
хўжалик юритувчи субъектларнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиши,
«картель» битимлари ва тил бириктириши, ноҳалол рақобатчилигини аниқлаш
ва олдини олиш ва қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш,
ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат
сиёсатини амалга ошириш каби муҳим вазифалар белилаб олинда.
Ўзбекистон Республикасида акциядорлик жамиятлари шаклидаги ҳар бир
хўжалик субьекти, ўзининг устав капиталининг акциясини чиқариш ва уни
жойлаштириш (сотиш) орқали шакллантира олади. Акция эгалари акциядорлик
жамиятини бошқаришда, фойдани тақсимлашда ҳамда унинг тугатилишида
мулкнинг қолдиғини тақсимлашда қатнашиш хуқуқига эгадир. Шу боисдан
акцияни мухим хуқуқий хужжат дейиш мумкин. Худди шунингдек, акция
-
акциядорлик жамиятининг низом жамғармасини ҳам шакллантиришнинг асоси
хисобланади. Чунки акциядорлик жамиятининг шаклланишида қонуний тусга
киритиш учун унинг таъсисчилари номидан янги жамиятнинг акциялари
чиқарилади.
99
Ҳозирги
кунда инвесторни қизиқтирадиган энг асосий жиҳатлардан бири
бевосита акция даромадлилиги кўрсаткичидир. Шу боисдан оқилона дивиденд
сиёсатини юритиб бориш ўз навбатида акцияларни халқаро фонд биржаларига
олиб чиқиш учун асос вазифасини бажаради. Тенг имкониятлар ва рақобат
шароитида бошқа мулкчилик шаклидан кўра
акциядорлик жамиятлари
ўзларининг даромадлилиги билан ажралиб туради. Акциядорлик жамиятларига
фақат пул эмас, балки бир хил мулк (ускуна, хом
-
ашё, моддий бойлик)
қимматли
қоғоз, ердан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар билан ҳам
иштирок этиш мумкин. Бу эса акциядорлик жамиятлари учун ўзига хос
имкониятларни яратади. Яратилган шарт
-
шароитлар хўжаликни тез таъминлаш
учун моддий асос барпо қилади. Ана шу ўзига хос томонлари билан акциядорлик
жамиятлари ҳар хил катта ва кичик жамғармалар (фондлар) ҳисобига ўзининг
умумий капиталини кўпайтириш имконига эга бўлади.
Маълумки, мамлакатимиздаги АЖларида дивиденд сиёсати 2014 йил 6
майда янги таҳрирда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун асосида
ташкил этилади. Мазкур қонунга кўра “Дивиденд жамият соф фойдасининг
акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир ва жамият акцияларнинг ҳар
бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт”.
Дивиденд сиёсатининг оқилона юритилиши ўз навбатида АЖлари
фаолиятида қуйидагиларга имкон беради:
Do'stlaringiz bilan baham: