ДУНЁДА ВА ЎЗБЕКИСТОНДА
РАҚАМЛИ
ИҚТИСОДИЁТНИ ЎРНИ ВА
АҲАМИЯТИ
Аллаёров И.
–
Низомий
номидаги
ТДПУ
Иқтисодий
билим
асослари
кафедраси ўқитувчиси
Салимов
М
.,
Одилова Н.
–
ТДПУ II
-
босқич талабалари
Иқтисодий ва технологик тараққиётнинг янги босқичи сифатида намоён
бўлаётган рақамли инқилоб инсоният ҳаётини шиддат билан ўзгартириб,кенг
имкониятлар яратиш билан бирга, халқаро рақобат майдонининг янада
кескинлашув даврини бошлаб берди.
Ҳозирги
кунда шиддат билан ривожланиб бораётган техника
-
технологиялар даврида
инсон ўз эҳтиёжларини қондириши, ақлий салоҳиятини
ривожлантириб бориши, замон билан ҳамнафас бўлиши давр талаби бўлиб
қолмоқда. Шу сабабдан, аҳоли ўртасида, айниқса ёшларда компьютер
технологиялардан,
телекоммуникация
воситаларидан
фойдаланиш
кўникмаларини шакллантириш
уларда илмий саводхонликни ошириш, касбга
ўргатиш энг муҳим масалага айланмоқда.
Сўнги вақтларда
«
рақамли иқтисодиёт
»
тушунчаси кундалик ҳаётимизга
жуда кўп қўлланилмоқда.
Рақамли иқтисодиёт тушунчаси
нисбатан узоқ
бўлмаган
вақтда, 1995 йили Массачусетс университетининг
олими Николас
Негропонте томонидан аниқлаб берилган.Олим ахборот
-
коммуникация
технологияларини интенсив ривожланиши ортидан эски иқтисодиётдан янги
иқтисодиётга ўтишда, қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкинлигини айтиб
ўтган. Хуш рақамли иқтисодиёт нима ўзи
?
Рақамли иқтисодиёт
-
бу хўжалик фаолиятини юритиш бўлиб, бунда ишлаб
чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги асосий омил рақамлар кўринишидаги
маълумотлар бўлиб, катта ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш ва шу қайта
ишлаш натижасини таҳлил
қилиш ёрдамида ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш,
хизмат кўрсатиш, технологиялар, қурилмалар, маҳсулотларни етказиб беришда
олдинги тизимдан самаралироқ ечимлар тадбиқ қилишдир. Бошқача қилиб
айтганча, рақамли иқтисодиёт бу онлайн хизматлар кўрсатиш, электрон
туловларни
амалга ошириш, интернет савдо
ва бошқа турдаги соҳаларни
рақамли компьютер технологияларини ривожланиши билан боғланган
фаолиятдир.
Асосан рақамли иқтисодиёт
ривожланишининг асосий элементи сифатида
электрон тижорат, электрон тўловлар, интернет реклама ва шу билан бирга,
интернет ўйинлари кўрилади.
Ахборот технологияларини ривожланиши ва тадбиқ қилиниши эвазига
кундалик ҳаётимизда жуда кўплаб қулайликлар пайдо бўлмоқда. Дейлик
дўстимизга пул ўтказишимиз керак, бунда атайлаб
банк ёки молия
91
муассасаларига боришга ҳожат
йўқ, биз пулни мобил банк орқали ўтказишимиз
мумкин. Шу каби кўплаб хизмат турларини онлайн, смартфон ёки компьютер
орқали амалга оширишимиз мумкин.
Aхборот
-
коммуникация технологияларининг ривожланиши, замонавий
технологияларнинг ҳаётимизга тадбиқ этилиши ҳар бир инсон ҳаётида кўплаб
ижобий имкониятлар бериши мумкин. Рақамли технологиялар ривожланиши
ортидан инсон, унга керакли хизматдан тезроқ фойдаланиши, интернет орқали
ўзига керакли маҳсулотларни арзон сотиб олиш билан кўплаб пул маблағларини
тежаши мумкин. Масалан бирон бир китобнинг электрон кўринишда сотиб олиш
cизга, шу китобни чоп этилган кўринишини сотиб олиш анча арзонга тушиши
мумкин. Ёки бўлмаса оддий истеъмолчи ўзи ҳам тадбиркор бўлиши, уйидан
чиқмаган ҳолда онлайн савдо
-
сотиқ билан шуғулланиши
мумкин.
Мамлакатимизда
мулкдорлар синфини шакллантириш, одамларимизда
иқтисодий
саводхонликни, ҳаёт кечиришда фаровонлик даражалари
кўрсаткичларини
янада яхшилаш
бугунги
куннинг
энг долзарб муаммоларидан
ҳисобланади. Бу йўлда энг оптимал йўллардан бири аҳоли ўртасида бизнес ва
тадбиркорликни кенг миқёсда ривожлантириш ва унинг рақамли кўникмаларини
шакллантиришдир.
Бизнес ва тадбиркорликнинг рақамли кўникмалари:
«
Компьютер
саводхонлиги, интернетда ишлаш кўникмалари, Майкрософт оффиc
кўникмалари, онлайн учрашув воситалари, муаммони ҳал қилиш, стратегик
прогнозлаш, мослашувчанлик, таҳлилийлик, ташкилийлик, барқарорлик ва
бошқаларни ўзида мужассам этади
»
. Шуни таъкидлаш жоизки, юқорида
келтирилган бизнес, тадбиркорлик ва унинг рақамли кўникмаларини барчасидан
ўзаро уйғунликда ва умумий мақсад остида, ўз ўрнида оқилона фойдаланилса ,
тадбиркор ва бизнесменларни келгуси даврдаги фаолиятларида кўплаб
муваффақиятларга эришишларини кафолатланади.
Дунёда рақамли иқтисодиёт ўсишининг суръатлари йилига деярли 20
фоизни ташкил этмоқда. Тараққий этган давлатларда рақамли иқтисодиётнинг
ялпи ички маҳсулотдаги улуши 7 фоизга етган. Улар ҳозирнинг ўзида рақамли
иқтисодиётнинг жорий қилинишидан жуда катта наф кўришмоқда. Хусусан,
Америка Қўшма Штатлари йилига 400 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ
рақамли хизматларни экспорт қилмоқда. Мазкур давлат ялпи ички
маҳсулотининг 5 фоизидан кўпроғи бевосита интернет ва ахборот
-
телекоммуникация технологиялари билан боғлиқ соҳаларга тўғри келади. 2025
йилгача АҚШ саноатни рақамлаштиришдан қўшимча 20 трлн. доллар даромад
олиши кутилмоқда. Бундай иқтисодий самарадорлик, айниқса истеъмол
товарлари ишлаб чиқариш (10,3 трлн. доллар), автомобиль саноати (3,8 трлн.
доллар) ва логистикада (3,9 трлн. доллар) юқори бўлиши таъкидланмоқда.
Бугунги кунда
«
Рақамли
»
иқтисодиётга ўтган давлатлар Норвегия, Швеция
ва Швейцария ҳисобланишади. Шунингдек рақамли иқтисодиёти
ривожланган
10 та давлатлар қаторига АҚШ, Буюк Британия, Дания, Финландия, Сингапур,
Жанубий Корея ва Гонконг киради.
Рақамли иқтисодиётнинг энг фаол драйвери –
бу давлатдир. У рақамли
иқтисодиётнинг асосий буюртмачиси ва истеъмолчисидир. Масалан, Хитой бу
92
мақсадлар учун 9 млрд доллар атрофида маблағ сарфлаган. Бозор
капитализацияси 210 млрд доллардан зиёд бўлган Алибаба интернет ресурси
ушбу сармояларнинг тўғри йўналтирилганини исботлади.
Рақамлаштиришдан максимал фойда олишни истаган давлат, зарурий
юқори технологик махсулотларнинг бозорини яратиши ва уни қўллаб
-
қувватлаши
лозимдир. Шу билан бирга, параллел тарзда давлат бошқаруви,
муҳим соҳалар ва корхоналар учун хусусий иловаларни ривожлантирган ҳолда,
электрон иқтисодиётнинг асосий платформаларини назорат қилувчи
инструментларни ўз измида сақлаб қолиш ҳам муҳим ҳисобланади. Хусусан,
Япония технологияларни харид қилган бўлсада, ушбу йўналишда ўзининг ишлаб
чиқарувчи тармоқларини яратолмагани ва техник ишланмалар даражасини
муттасил юқори ҳолатда тутолмагани туфайли, рақамли иқтисодиётдаги етакчи
позицияларни қўлдан бой берди.
Жанубий Корея эса электрон ҳукумат ва
электрон воситачиликка (электрон тижорат фаолияти ва давлат тендер
харидларини ўтказиш учун) миллий буджетнинг 1 фоизига тенг миқдорда сармоя
киритиб, ҳар йили 10
-
15 миллиард доллар ҳосил қилмоқда ва харажатларни 30
-
40 баравар қоплайдиган даромад олмоқда. Жумладан, давлат ва хусусий
секторда калл
-
марказларни ташкил қилиш, мобил иловаларни яратиш ва
давлатга тегишли интернет
-
платформаларни реинжиниринг қилиш орқали мана
шундай натижага эришилди.
Дарҳақиқат, кўплаб ривожланган мамлакатларда рақамли иқтисодиёт
уларнинг ривожланиш омилларига сезиларли
даражада таъсир ўтказган.
Дунё мамлакатлари тажрибасини ўрганиш натижасида шу нарса аниқ
бўлдики, рақамли иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда рақамли
иқтисодиётда давлат
(ҳукумат) бозор
«
ўйин
»
қоидаларини ўйиннинг барча
иштирокчилари учун белгилайди ва бунда давлатнинг энг муҳим вазифаси
сифатида ўйин иштирокчилари учун бир хил, тенг ҳуқуқли ва имкониятли
шароит яратиб бериш ҳисобланади. Яъни, бозорда катта компания бўладими ёки
кичик бизнес, улар тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Уларга бир хил имкониятлар
берилади. Давлат қоидаларга амал қилиниши ва охир оқибатда оддий
истеъмолчи сифатли, замонавий хизмат ёки маҳсулот олиши таъминланади.
Демак, рақамли иқтисодиёт ривожланиши учун давлат ҳамма учун тенг шароит
яратиб бериши, иложи борича бозор қоидалари, қонунлар, шартномалар шаффоф
бўлиши, қонунлар бозор талабидан келиб чиққан ҳолда(яъни бозордаги
ривожланиш тенденцияларини олдиндан аниқлай олиши ва керакли норматив
ҳужжатларни қабул қилиши) ўйин иштирокчилари учун эркинлик бериши зарур.
Дунё мамлакатлари каби Ўзбекистонда ҳам рақамли иқтисодиёт
ривожланмоқда. Кундалик ҳаётимизга ахборот технологияларни тадбиқ
қилиниши ортидан оддий инсонлар учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2020 йил 13
февраль куни ахборот технологияларини ривожлантиришга бағишланган
тадбирда келтирган статистик маълумотларига мувофиқ АҚШда рақамли
иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 10,9 фоиз, Хитойда 10 фоиз,
Ҳиндистонда 5,5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 2 фоиздан
ҳам
ошмайди. Мамлакатимизда илм
-
фанни янада равнақ топтириш,
93
ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш,
рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни
жадал давом эттиришмақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.
Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга йўллаган
Мурожаатномасида 2020 йилга
«
Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили
»
деб ном бериш таклифи илгари
сурилиши том маънода
Ўзбекистон ҳаётида глобал тараққиётга ҳамоҳанг равишда тарихий бурилиш
даври бошланганини тасдиқлади. Бу эса илғор тажрибалар асосида ривожланиш
ва аҳоли даромади тенгсизлигини бартараф этишдир.
Лекин шуни таъкидлаш керак
-
ки, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт
Ўзбекистон потенциалига нисбатан бир неча баробар секинроқ ривожланмоқда.
Яъни имконият бор, керакли ресурслар мавжуд лекин ривожланиш анча суст.
Бунга сабаб сифатида рақамли иқтисодиётни Ўзбекистонда ривожланишини бир
қанча тўсиқларини кўрсатиб ўтиш мумкин.
1.
Кўплаб соҳалардаги монополиянинг ҳамон мавдудлиги
;
2. Интернет тезлигини пастлиги ва уни сифатсизлиги;
3. Ахборот технологиялари соҳасида қонунчиликнинг замондан орқада
қолганлиги;
4. Фуқароларда компьютер саводхонлигининг ўта пастлиги;
5. Қонунчиликнинг шаффоф эмаслиги;
6. Ахборот технологилари бўйича мутахассисларнинг етишмаслиги ёки
уларни бошқа мамлакатларга кетиб қолиши;
7. Ахборот маданияти, ахборот гигиенаси пастлиги;
8. Ахборот технологиялари хавфсизлиги яхши эмаслиги;
9.
Бошқарув органларида соҳани тушунадиган мутахассисларнинг камлиги
ёки(баъзиларида) уларнинг умуман йўқлиги;
10.
Илм
-
фан ва айниқса аниқ фанларнинг ривожланиши сустлиги(ёки
ривожланишдан тўхтаб қолганлиги).
Юқорида келтирилган муаммолар босқичма
-
босқич,
тизимли, дунё
тажрибасидан келиб чиқиб ҳал қилинса, Ўзбекистон ҳам бемалол рақамли
иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда бири бўла олади.
Хулоса ўрнида инсоният тараққиётининг ҳозирги даври ва яқин
истиқболида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви
тизимининг сифат жиҳатдан ривожланиши рақамли технологияларни кенг
жорий этиш билан бевосита боғлиқ бўлиб бормоқда. Мамлакатимиз
тараққиётининг истиқболи ҳам рақамли иқтисодиёт ривожланиши ва рақамли
технологияларнинг қамров даражасига таянади.
94
Do'stlaringiz bilan baham: |