754
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МАМЛАКАТЛАРИ ЎЗАРО САВДО АЛОҚАЛАРИДА
ТЕХНИК ТЎСИҚЛАРНИ КАМАЙТИРИШ ВА ЭКСПОРТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ИНСТИТУТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎРНИ
Мўйдинов И
.
Р
.
–
Давлат божхона қўмитаси
Божхона институти курсанти
Марказий Осиё мамлакатлари (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон)да
ўзаро ташқи савдо айланмасининг камайиши кўп жиҳатдан улардаги мавжуд
юқори савдо харажатлари билан боғлиқ. Бу ҳолатни бир томондан, мазкур
мамлакатлардаги ички ва трансчегаравий транспорт логистика тизимининг
талабга жавоб бермаслиги билан изоҳлаш мумкин. Иккинчи жиҳатдан эса,
қоидаларни
амалда бажарилишида шаффофликнинг йўқлиги, ортиқча ва узоқ
божхона расмийлаштируви жараёни, турли
хил (форматларда) ҳужжатли
талаблар
-
буларнинг барчаси савдо учун зарур бўлган вақт ва молиявий
харажатларни оширади.
Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” ҳисоботи бўйича Ўзбекистоннинг
“Халқаро савдо”ни аниқловчи кўрсаткичларини яхшилаш бўйича 4 та
йўналишдаги асосий ислоҳатлари келтирилади.
1
Мазкур ислоҳотларга
қарамасдан ҳозирги кунда Ўзбекистон “Халқаро савдо” мезони кўрсаткичи
бўйича мамлакатлар рейтингида 165 ўринни эгаллаган.
2015-
2017 йиллардаги мамлакатимизнинг халқаро савдо бўйича
кўрсаткичлари ҳолати таҳлилларининг кўрсатишча, мазкур даврда Ўзбекистонда
фақатгина
экспортда хужжатларни расмийлаштириш вақти 174 соатдан 96 соатга
қисқариб, бошқа вақт ва молиявий харажатларида ижобий ўзгариш кузатилмаган
(1-
жадвал). Мазкур кўрсаткичларни Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари
билан таққослаганда, мамлакатимизда экспортга кетадиган вақт ва молиявий
харажатлар беш баробар катта эканлигини аниқлаш мумкин. “Халқаро савдо”
индикатори бўйича юқори ўринларга эга хорижий мамлакатларнинг
экспорт/импорт учун сарфланадиган вақти ва харажатлари миқдори деярли
нольга тенг. Хусусан, Голландияда (1
-
ўрин) божхона чегара назоратидаги вақт
ва харажатлар миқдори нольга тенг, ҳужжатларни расмийлаштиришга атиги 1
соат вақт сарфланади. Беларусда (25
-
ўрин) экспортни амалга ошириш учун
чегара ва божхона назорати учун 5 соат, ҳужжатларни расмийлаштиришга 4 соат
ва 168 АҚШ доллари маблағ сарфланади. Импортни амалга оширишда чегара ва
божхона назорати учун сарфланадиган вақт 0 соат, ҳужжатларни
расмийлаштиришга –
4 соат, ва 0 АҚШ долл. сарфланади. Бу эса, ҳалқаро савдода
божхона расмийлаштируви вақти ва молия харажатларини қисқартириш,
божхона чегарасидан товарларни ўтказиш тартиблари ва тизимини
такомиллаштириш бўйича илғор хориж тажрибасини чуқур ўрганиш ҳамда
амалиётга жорий этишни тақазо этади.
1
http://www.doingbusiness.org/ru/reforms/overview/topic/trading-across-borders#