757
билан ташқи савдони амалга оширишда иштирок этади. ВИО мақоми
ишлаб
чиқарувчилар, импортёрлар, экспортёрлар, брокерлар, юк ташувчилар,
консолидаторлар, портлар,
терминаллар, омборлар операторлари ва
дистрибьютерларга берилиши мумкин.
1
Ўзбекистонда божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш мақсадида
201
9 йилда Ваколатли иқтисодий операторлар институти ташкил этилди.
2
Шу
муносабат билан, ҳозирги кунда мазкур институт фаолияти самарадорлигини
ошириш муҳим вазифалардан бирига айланмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари
билан
ўзаро савдосида техник тўсиқларни камайтириш ва экспортни рағбатлантирувчи
институтни ташкил этишда биринчи навбатда бугунги кунда йирик экспорт
қилувчи
хорижий мамлакатлар амалиётида қўлланилиб келинаётган, БМТнинг
“Ташқи савдо тартиб таомилларини соддалаштириш ва қоғозсиз савдони амалга
ошириш” номли тадқиқотларида белгиланган қуйидаги чора тадбирларни тўлиқ
амалга оширилишига эришиш муҳимдир.
Биринчидан,
Ўзбекистонда
ташқи
савдо
тартиб
таомилларини
соддалаштириш бўйича миллий қўмита ташкил этиш;
Иккинчидан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида
“Электрон битимлар тўғрисида”ги Қонун қоидаларни имзолаш;
Учинчидан, Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро
тан олинган сертификациялаш органини ташкил этиш;
Тўртинчидан, Ўзбекистон ва савдо ҳамкорлари ўртасида
товарлар келиб
чиқиш сертификатининг электрон алмашинувини жорий этиш;
Бешинчидан, Марказий Осиё мамлакатларида (Тожикистондан ташқари)
жорий этилган Ваколатли иқтисодий операторлар (ВИО) ва ваколатли иқтисодий
субъектлар институти фаолиятини ушбу соҳадаги илғор мамлакатлар қоида ва
талабларига мувофиқ такомиллаштириш зарур. Хусусан, Европа Иттифоқи ВИО
мақомини бериш жараёни анча узоқ давом етади ва ваколатли иқтисодий
операторлар учта, яъни
«
С
», «S»
и
«F»
тоифада тақдим этилади. Ҳар бир
мақомни олиш учун талаблар ва амалий божхона назорати имтиёзлари ҳам фарқ
қилади. Айни пайтда, бу ВИО институтини такомиллаштириш йўлларидан
биридир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни халқ
манфаатлари йўлида изчил давом эттириш мақсадида 2017
-
2021 йилларда
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг
жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинган ҳолда тайёрланди.
“Рақамли божхона”
тизимининг ривожланиши товарларни экспорт қилишда
божхона расмийлаштирувининг
муддатини
5 мартага, импорт қилишда
2
мартага
қисқартиради ҳамда божхона чегара пунктларининг ўтказиш
даражасини 3 мартага
кўпайтиради.
1
www.wcoomd.org - Framework of Standards to Secure and Facilitate Global Trade
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.09.2019 йилдаги “Ваколатли
иқтисодий
оператор
институтини
жорий
этиш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги 363
-
сон Қарори
758
Ташқи иқтисодий фаолият юритувчи субъектларга шарт
-
шароит яратиш
мақсадида
ушбу
Фармонга
асосан
божхона
юк
декларациясини
расмийлаштиришни соддалаштиради ва
енгиллаштиради, яъни 3 суткадан 1
кунгача қисқартирилади.
Иқтисодиётнинг рақамли сегментига тегишли бош манба –
тракзакцион
секторнинг ўсишидир. Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич ЯИМнинг 70
фоиздан ортиқ миқдорни ташкил этиб, давлат бошқаруви, консалтинг ва
информацион хизмат кўрсатиш, молия,
улгуржи ва чакана савдо, шунингдек,
хизматлар соҳасини (коммунал, шахсий ва ижтимоий) бирлаштиради.
Айниқса, бу –
транспорт, савдо, логистика ва шу сингари интернет билан
фаол
ишловчи
соҳаларга
чексиз
қулайликлар
яратади.
Айрим
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, уларда электрон сегментнинг улуши
ЯИМнинг 10 фоизига яқинлашиб, 4 фоиз аҳоли бандлигини таъминлайди. Энг
аҳамиятлиси, бу кўрсаткичлар барқарор тарзда ўсиб боради.
Шу билан бирга божхона органлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда
ТИФ қатнашчиларига ташқи савдо операциялари ва логистика тизимида қулай
шарт
-
шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида божхона
аудитини ташкил этиш назарда тутилган. Ушбу фаолият натижасида эса давлат
бюджетига ундириладиган божхона тўловлари ҳамда солиқлар тўғри
ундирилганлиги устидан товарлар чиқариб юборилгандан кейинги самарали
назорат йўлга қўйилади.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, жахон иқтисодиётида юз
бераётган глобал ўзгаришлар натижасида
давлатлар англаб етдики, миллий
иқтисодиётнинг барча секторларини рақамлаштирмасдан халқаро савдода
етарли ютуқларга эришиш мумкин эмас.Шундай экан, рақамли
иқтисодиётга,
хусусан, рақамли божхонага босқичма
-
босқич ўтиш ва
хизматларни
рақамлаштириш бугунги кун талаби
Do'stlaringiz bilan baham: