Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet349/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

1-
жадвал
 
Аҳоли жон бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар
1
 
(минг сўм)
 
2016 
2017 
2018 
2019 
2020 йил 
январ
-
сентябр
Ўзбекистон 
республикаси
1608.6 
2227.8 
3769.6 
5834.6 
4044.8 
Юқоридаги маълумотларга эътибор берадиган бўлсак, бугунги кунда 
республикамизда инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга кенг имкониятлар 
яратилганлигини айтишимиз мумкин. Мисол тариқасида. 2016 йил аҳоли жон 
бошига асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 1608,6 минг сўм бўлган 
1
Stat.uz- 
статистика қўмитаси сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.


743 
бўлса 2019 йилда бу кўрсаткич 5834,6 минг сумни ташкил қилган. Бу 2016 йилга 
нисбатан 27,5% га кўп бўлган. Мос равишда бу кўрсаткич 2020 йилнинг 9 ойига 
нисбатан 4044,8 минг сумни ташкил қилган.
Мамлакатда ялпи инвестицияларнинг сезиларли даражада кўпайиши 
уларнинг сифат кўрсаткичлари ва хилма
-
хиллигининг ўсишини англатади. 
Инвестициялар ва асосий фондларни янгилаш, юқори техника ва ахборот 
технологияларини жорий этиш иқтисодий ўсишни асосини белгилайди. 
Замонавий тавсияларга мувофиқ инвестицияларнинг юқори технологик томони 
уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий базани такомиллаштириш 
билан бирга олиб борилиши керак.
Инвестициялар самарадорлигини баҳолаш 
муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга, чунки бу унинг қанчалик объектив ва 
комплекс равишда амалга оширилишига боғлиқ. Мамлакатнинг ривожланиш 
суръатлари, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришнинг 
кўплаб муаммоларини ҳал қилиш айнан инвестициялардан самарали 
фойдаланиш орқали рўй беради. 
Бугунги кунда иқтисодий фаолият, молиявий хизматлар жадаллик билан 
ўсиб бормоқда. Бунга сабаб 

интернет форматида ахборот ва коммуникация 
технологиялари, юқори технологияли ишлаб чиқариш ва шахсий ҳисоблаш 
қурилмалардир. Бугунги кунда иқтисодиётда истеъмолчилар нафақат ўзгарди, 
балки ижтимоий жараёнларда фаол қатнашмоқдалар бу эса глобал 
иқтисодиётнинг янги тараққиёт босқичи ҳисобланади. Рақамли иқтисодиётнинг 
ривожланиши инвестицион лойиҳаларни самарали амалга оширишга таъсир 
кўрсатиши мумкин. Интернет орқали бутун дунё бўйлаб ўз маҳсулотларини 
сотишлари мумкин. Кичик инвестицияга эга бўлган компаниялар тезда пайдо 
бўлиб, тез ўсиб ривожланиши мумкин. Ахборот технологиялари ёрдамида 
харажатларни камайтириш ва айни пайтда иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида 
меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини ошириш учун бундай имконият 
мавжуд. Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётни ҳисобга олган ҳолда бозорда 
компанияларнинг позицияси тобора мураккаблашиб бормоқда. Рақамли 
иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар ишлаб чиқарувчилар ва 
харидорлар учун янги бозор қоидаларини яратиши мумкин. Бундай муҳитда 
компаниялар янги рақобат стратегияларини қидириши ва рақобат 
самарадорлигини оширишлари керак. Омон қолиш ва айни пайтда янги 
шароитда ривожланиш учун компаниялар рақамли ахборот технологиялар 
соҳасида ўз ваколатларини оширишлари керак.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   345   346   347   348   349   350   351   352   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish