Ўзбекистон республикаси иқтисодий тарақҚиёт ва камбағалликни қИСҚартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни



Download 203,02 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/18
Sana26.11.2022
Hajmi203,02 Kb.
#873127
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
252-11~1



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТ ВА КАМБАҒАЛЛИКНИ
ҚИСҚАРТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ АҲОЛИНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ
ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН СУБСИДИЯЛАР АЖРАТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Маҳаллада 
тадбиркорликни
ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича
давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида» 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон
Фармони
, «
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида
» 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, «
Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
» 2021 йил
24 декабрдаги ПҚ-62-сон, «
Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-77-сон,
«
Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
»
2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар
Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Маҳаллабай 
ишлаш 
ва 
тадбиркорликни 
ривожлантириш
агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан
«уста-шогирд» асосида ҳунар ўргатаётган усталарга уч ой мобайнида ҳар бир шогирд учун
(бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда базавий ҳисоблаш
миқдорининг 4 бараваригача субсидия ажратиш тартиби жорий этилсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси
маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ
тасдиқлансин:
ишсиз, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб
келган 
шахсларга 
балиқчилик, 
қуёнчилик, 
паррандачилик, 
асаларичилик, 
мева-
сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил
этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун
субсидиялар ажратиш тартиби;
иш ўрни яратиш шарти билан қўл меҳнати учун гилам ва ипак мато тўқиш
дастгоҳларини харид қилиш учун субсидиялар ажратиш тартиби;
тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу
жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга
керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотнинг
ижара тўлови учун субсидиялар ажратиш тартиби;
ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирмаларни
давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатларини
тўлаш учун субсидиялар ажратиш тартиби;
ёшларга «уста-шогирд» анъаналари, шунингдек, ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган
касб йўналишлари бўйича ҳунар ўргатаётган ҳунармандлар ва усталарга субсидиялар
ажратиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган


норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош
вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича
ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров
зиммасига юклансин.

Download 203,02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish