Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


Инновация менежменти тушунчаси, маќсади ва асосий йўналишлари



Download 0,77 Mb.
bet6/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83
Bog'liq
r4sxim

20.7. Инновация менежменти тушунчаси, маќсади ва асосий йўналишлари 244
20.8. Янги маћсулотни ишлаб чиќариш ва тадбиќ этиш 246
20.9. Инновация жараёнининг асосий босќичлари ва ташкилий шакллари 247
21- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИДА МЕЋНАТ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШЌАРИШ 250
21.1. Бошќарув мећнати, унинг мазмуни ва ўзига хос хусусиятлари 250
21.2. Мећнатни раѓбатлантиришни такомиллаштириш йўллари 251
21.3. Раћбар ходимларнинг бошќарув мећнатини баћолаш 254
21.4. Сув хўжалиги ташкилотларида бошќарув мећнатини оќилона ташкил этишнинг асосий йўналишлари 256
22- МАВЗУ: СУВ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ САМАРАДОРЛИГИ 259
22.1. Самарадорлик – иќтисодий категория сифатида 259
22.2. Иќтисодий ва ижтимоий-иќтисодий самарадорлик тушунчалари 260
22.3. Сув хўжалигида менежментнинг самарадорлик мезонлари 261
22.4. Сув хўжалигида менежментнинг иќтисодий самарадорлигини ошириш 263
22.5. Сув хўжалиги ташкилотларида раћбар ходимларнинг бошќариш самарадорлигини ошириш тадбирлари 264
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 267
КИРИШ


Маълумки, мамлакатимиз ќишлоќ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг асосий ќисми - 4,2 млн. гектари суѓориладиган ерлардан иборат бўлиб, етиштириладиган ќишлоќ хўжалик маћсулотларининг 90 фоизи мана шу ерлар ћиссасига тўѓри келади. Суѓориладиган ерлардан мўл ћосил олиш учун замонавий ирригация ва мелиорация тармоќларини ќуришни таќозо этади. Бу борада Республика Президенти И. Каримов шундай дейди: - «Ќишлоќ хўжалигини ривожлантиришнинг истиќболлари суѓориладиган дећќончиликни ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ћолатини яхшилаш, ирригация ва мелиорация тармоќларини ќуриш ва ишлаб турганларини ќайта ќуришдан иборатдир».
Республикамизда бозор иќтисодиёти муносабатларининг шаклланиши иќтисодиётимизнинг барча жабћалари сингари сув хўжалигида ћам туб бурилишлар ясади. Бу эса сув хўжалигида таркибий ўзгаришлар, янгича бошќарув тизимининг шаклланиши, янги техника ва технологияларини кириб келиши, ишлаб чиќаришга кенг жорий ќилиниши ва ижобий натижаларни бериши билан кўзга яќќол ташланади.
Республикамиз мустаќиликка эришган кундан бошлаб, халќ хўжалигининг барча тармоќ ва соћаларидаги сингари юртимизнинг йирик ижтимоий–иќтисодий тизимларидан бири бўлган сув хўжалигида ћам иќтисодий ислоћотлар чуќурлаштирилиб борилмоќда. Мамлакатимизда ирригация тизимларини кўп йиллардан бери маъмурий- ћудудий принцип асосида вилоятлар ва туманлар бўйича бошќаришга асосланиб келинган эди. Бироќ амалдаги ушбу тизим мамлакатимизда сув ресурсларининг чекланганлиги ва унга бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бораётганлиги боис бугунги кун талабига жавоб бермай ќўйди. Бундан ташќари, истеъмолчиларнинг талаби асосида, ўз ваќтида мавжуд сув ресурслари доирасида ўрнатилган лимит бўйича сув билан таъминлашни, сув ресурсларидан маќсадли ва самарали фойдаланишни, маблаѓларнинг чеклангани натижасида ирригация тизимларини тўлиќ таъмирлаш, техник соз ћолатини таъминлаш, уларни ишончли ва тезкор бошќаришни ташкил этишни, сувдан фойдаланишда бозор муносабатларини шакллантиришга ва ривожлантиришга, бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатаётган сув хўжалиги ташкилотларига ќўйилаётган талабларга жавоб бермай ќўйди.
Буларни инобатга олган ћолда Республикамиз Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Ќишлоќ хўжалигида иќтисодий ислоћотларни чуќурлаштиришнинг энг мућим йўналишлари тўѓрисида”ги фармони билан ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлигига ирригация тизимларини ћавзалар бўйича бошќариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошќарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш вазифаси юклатилди. Ушбу фармон асосида Вазирлар Маћкамасининг 2003 йил 21 июлдаги 320-сонли ќарори билан ирригация тизимларини бошќариш маъмурий-худудий принципдан ћавза принципига ўтказилди.
Ќишлоќ ва сув хўжалигини бозор муносабатларига ўтказиш ва уларнинг иќтисодиётини талаб ва таклиф ќонунларининг амал ќилиши асосида ривожлантириш, кўп жићатдан кадрлар тайёрлашнинг муваффаќиятли ћал этилишига боѓлиќ. Бу муаммоларни ћал этишда «Сув хўжалиги иќтисодиёти ва менежменти» фанини талабалар томонидан чуќур ўрганилиши мућим аћамият касб этади. Ушбу фан сув хўжалигини ривожлантириш, уни босќичма–босќич бозор муносабатларига ўтказиш, ишлаб чиќариш фаолиятининг бизнес режасини тузиш, лойића смета ћужжатларини тузиш, мелиоратив тадбирлар ўтказиш, уларнинг иќтисодий самарадорлигини кўрсатувчи иќтисодий кўрсаткичларни ћисоблаш, шунингдек, менежмент ќонунлари, тамойиллари, функциялари, усуллари, бошќарувнинг ташкилий тузилмаси, менежмент ќарорлари ва уларни ќабул ќилиш йўллари бўйича бўлажак мутахассисларнинг профессионал фаолиятида зарур бўладиган тегишли билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради.
«Сув хўжалиги иќтисодиёти ва менежменти» фанининг предмети бўлиб, ушбу тармоќни тараќќий эттириш бўйича олиб бориладиган маќсадга мувофиќ тадбирлар ва унинг ривожланишида иштирок этадиган иќтисодий ќонуниятлар ћисобланади. Фаннинг мазмуни эса унинг олдига ќўйилган, ечилиши лозим бўлган аниќ вазифалардан иборатдир.
Сув хўжалигида лойићалаштириш ишлари мућим масала ћисобланади. Шундан келиб чиќиб тармоќда ќуриладиган объектларни лойићалаштиришнинг иќтисодий асослари баён ќилинган. Бундан ташќари сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари, тармоќ учун кадрлар тайёрлаш муаммолари, мећнат ресурслари, улардан фойдаланишнинг ћозирги кундаги ћолати, мећнатга ћаќ тўлаш ва моддий раѓбатлантиришни яхши йўлга ќўйиш, тармоќнинг асосий ва айланма фондларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, маћсулот ишлаб чиќариш харажатларини, унинг таннархини пасайтириш тармоќда олинадиган фойдани ва хўжаликларнинг рентабеллик даражасини ошириш, босќичма-босќич бозор муносабатларига ўтказиш, капитал ќўйилмаларнинг самарадорлигини аниќлаш услублари ва уни ошириш йўллари ўз аксини топган.
Мазкур фан талабаларга белгиланган билимларни беради, уларнинг ижодий фаолияти ва ќобилиятларини ривожлантиради, иќтисодий ќонунларни, принципларни, техника ва технологияларни мукаммал ўрганиб олиш учун зарур билимлар билан ќуроллантиради.

1-МАВЗУ: СУВ РЕСУРСЛАРИ ВА УЛАРДАН ХАЛЌ ХЎЖАЛИГИДА ФОЙДАЛАНИШ


1.1. Сув ресурсларининг роли ва улардан халќ хўжалигида комплекс фойдаланиш




Мамлакатимиз иќтисодий ривожланишини таъминлашда сув ресурслари ѓоят катта роль ўйнайди. Сув ресурслари табиат ресурслари орасида алоћида ўрин тутади ва аћамиятига кўра беќиёсдир. Сув халќ хўжалигининг барча тармоќларида ва аћолининг ћаёт фаолиятида ишлатилади. Бунда табиий ресурслардан фойдаланиш ћарактери ва турлари хилма–хилдир. Айниќса, суѓорма дећќончиликни ривожлантириш мамлакат иќтисодини мустаћкамлашда алоћида ўрин тутади. Шунинг учун ћам халќимиз орасида «Сув бор–ћаёт бор, сув тамом бўлган жойда ћаёт тугайди» деб бежиз айтишмаган.
Марказий Осиё мамлакатларини сув билан таъминлаб турадиган асосий сув заћиралари Чотќол, Помир–Олой ва Тяньшан тизма тоѓларида жойлашган, улар доимий музликлар шаклидадир. Марказий Осиё давлатлари сув заћираларининг 70-80% Тожикистон, Ќирѓизистон ва Ќозоѓистон давлатларини тоѓли ўлкалари ћудудларида жойлашгандир. Ћозирги кунда Марказий Осиё давлатларининг Орол денгиз ћавзасига ќарашли ќисмида 8 млн. гектар атрофида ер суѓорилади. Ћудди шу ћудудда бир йилда ичимликка ва суѓориш учун яроќли 126,9 млрд. м3 сув пайдо бўлади. Бу ћудудда пайдо бўладиган сувнинг ћажми ћар бир гектар суѓориладиган ер ћисобига 15750 м3 дан тўѓри келади. Агарда бир гектар ерга пахта экиб, ундан ўртача 25-30 центнер ћосил олинадиган бўлса, бир гектар ерни суѓориш учун манбадан олинадиган сувнинг ћажми камида 10 минг м3ни ташкил ќилади. Бундан келиб чиќиб ћулоса ќилинадиган бўлса бу худудларда жуда кўп сув сарф ќилиш эвазига дећќончилик ќилинади, масалан, Ўзбекистон Республикасида бир йилда ўртача 67 млрд. м3 сув истеъмол ќилинади, шундан 50 млрд. м3 суѓорма дећќончилик учун сарфланади. Ћар бир гектар суѓориладиган ерга ўртача 11-12 минг м3 сув сарфланади.
Ўзбекистоннинг ўз ћудудида ташкил бўладиган сувнинг умумий ћажми 8-10 млрд. м3 дан ошмайди, яъни, ћар бир гектар суѓориладиган ер ћисобига таћминан 1000 м3 сув барпо бўлади. Бундан келиб чиќиб хулоса ќиладиган бўлсак–Ўзбекистон ярим саћро ва саћро минтаќасида жойлашганлиги сабабли ўз ћудудида сув танќислиги ўта кучли ћисобланади. Демак, мамлакатимизда истеъмол ќилинадиган сувнинг 80% дан кўпроѓи Ќирѓизистон ва Тожикистон ћудудидан оќиб келади. Мамлакатимиз ћудудида сув билан таъминланганлик даражаси ќуйида (1.1-жадвал) келтирилган.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish