Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

 
1.30-расм. 75 м
3
ли биореактордаги УЁК миқдорининг 
биогаз ажралишига ва таркибидаги СН

га боғлиқлик 
кўрсаткичлари:
1 – биогаз миқдори; 2 – фермадан чиқаѐтган 
биомасса таркибидаги УЁК; 3 – метан гази миқдори. 
Лаборатория тажрибаларининг натижаларини солиштириш 
мақсадида органик чиқиндилар таркибидаги ҚОМ миқдорининг 
камайиш тезлигини кузатиш учун Жанубий Корея Политехника 
университетининг кимѐ кафедраси лабораториясида замонавий 
электрон микроскопдан фойдаланган ҳолда қатор тажрибалар 
ўтказилди. 
Музлатгичда 
сақланаѐтган 
идишлар 
ичидаги 
суюқликлар таркибида қанча кўп сийдик бўлса (1.31-расм), 
улардаги ҚОМнинг парчаланиш (1.32-расм) тезлиги шунча секин 


79 
кечиши ва рН миқдори ортиб кетиши (баъзи ҳолатларда рН 10 га 
тенг бўлганлиги) қайд этилди. 
Чўчқалар сақланаѐтган қўралардан олиб келинган суюқ 
органик чиқинди таркибидаги сийдикнинг миқдорига қараб рН 
камайиши ва кейинчалик аста-секин кўтарилиши кузатилди. Лекин 
таркибида сийдик миқдори кўп бўлган идишларда сақланаѐтган 
органик чиқиндилар таркибидаги кислотали миқдор юқорилигича 
сақланиб 
қолди. 
Демак, 
ҳар 
қандай 
турдаги 
органик 
чиқиндиларнинг ҳам сақланиш вақтига қараб таркиби ўзгариши 
(эскириши) биореактор-лардан олинадиган биогаз миқдорига 
таъсир этар экан. 
1.31-расм. Чўчқахонадан олиб келиниб, 12…15 кун муз-
латкичда (4…6
0
С) сақланаѐтган сийдикнинг тажрибага қўйиш-
дан олдинги ҳолати. 


80 
1.32-расм. Мўътадил ишлаб турган биореактордан чиқаѐт-
ган бир литр биомасса таркибидаги қуруқ органик модда 
(ҚОМ).
Биомассанинг биореакторларга солишдан олдин туриб қолиши 
– аэроб микроорганизмлар ривожланиши улар таркибидаги анаэроб 
– метанобактерияларнинг бошланғич ривожланиш шарт-шароитига 
салбий таъсир этади, дейиш мумкин.
Адабиѐтлар таҳлилларидан органик чиқиндилардан биогаз 
ажралишига УЁК миқдорининг таъсири тўғрисида бир хил фикрлар 
шу вақтгача йўқлиги ва уларнинг қисқа вақт ичида маълум 
ҳажмдан чиқаѐтган биогаз миқдорига таъсирининг камлиги 
кўпчилик амалиѐт-чиларни адаштирмоқда.
УЁКнинг кам миқдорда ўзгариши микробиологик жараѐн 
давомида биореакторларда анаэроб бижғишни секин-аста сусайти-
риб сўнгра умуман тўхташига олиб келишидан эҳтиѐт бўлиш керак. 
Тажрибалар натижасида қорамол ва чўчқахоналарни органик 
чиқиндилардан тозалаш вақтида чиқиндилар таркибидаги суюқлик 
даражаси, агар уларга тўшамалар солинса, 62,0% дан 69,0% гача, 
агар тўшамаларсиз сув билан ювиб олинса 98% суюқлилик 
даражасида бўлиб ундаги умумий азот 0,35-0,70%, аммиакли азот 
0,07-0,14%, нитратли азот 34,0 + 8,0 дан 49 + 3,5 мг/г гача, рН 
миқдори эса 7 дан 8,5 гача бўлиши мумкинлиги аниқланди.
Товуқхоналарда эса юқорида келтирилган миқдорлар бироз 
бошқача кўриниш олади: суюқлилик даражаси 40-45 %, умумий 
азот 1,35 + 0,1 дан 1,50 + 0,11 % гача, аммиакли азот 0,42 + 0,5 дан 
0,65 + 0,5 % гача, нитратли азот 99 + 13,5 дан 109,5 + 12,2 мг/кг 
гача, намлик 67,0 + 3,6 дан 72,0 +3,5 % гача, рН миқдори 6-7.


81 
Паррандахоналарнинг аэроб усулда чириган чиқиндиларида 
(1.33-расм) нам-лик миқдори 65,0-67% гача камайиши, умумий азот 
миқдори 0,4 фоизгача, қорамол ва чўчқа гўнгида 0,62% гача, товуқ 
гўнгида 1,5% гача, нитратли азот миқдори 35,0-45,0% га 
камайиши, аммиакли азот миқдори 3,5 марта ортиши қайд этилган.
Чиқиндилар пайдо бўлиш жараѐнида таркибидаги оғир метал-
лар концентрацияси уларнинг ердаги миқдори билан чекланади ва 
захарли элементларнинг тахминан йўлга қўйиладиган даражаси 
асосида баҳоланади ва уларнинг миқдори қуйидагича бўлади (мг/кг 
дан ошмайди): қўрғошин учун 6,0 мг/кг, кадмий учун 0,5 мг/кг, 
симоб учун 2,1 мг/кг, нитратлар учун 130,0 мг/кг. 
Молхона чиқаѐтган органик чиқиндилар таркибидаги оғир 
металл тузлари ва бошқа заҳарли моддалар миқдорини аниқлаш 
уни ерга солаѐтганда меъѐрини белгилаш имконини беради ва 
бунда гўнг атроф-муҳитга хавфли бўлмайди, ерни ва экинни 
хавфли кимѐвий бирикмалар заҳарлари билан зарарлантирмайди.
Демак, органик чиқиндилар анаэроб жараѐн учун қанча тоза 
(свежий) бўлса шунча яхши ҳисобланади. Бундан ташқари 
уларнинг таркиби ва ишлов берилгандан кейинги ҳолати ерга 
солишга бўлган талабни тўлиқ қондиради. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish