Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация


-расм. Биореакторларни ишлатишнинг синфлар бўйича тақ-



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.28-расм. Биореакторларни ишлатишнинг синфлар бўйича тақ-
симланиш схемаси (биореакторларни ишлатишнинг синфлар 
бўйича тақсимланиш схемаси) 
1.28-расмга эътибор берилса, биореакторларда бижғитилаѐтган 
биомасса асосан уларга юкланаѐтган биомассанинг ѐки улардан 
олинаѐтган биочиқиндиларнинг таснифи билан баҳоланади.
Биомассанинг физик-механик таркибий миқдорида унинг нам-
лик кўрсатгичи катта аҳамият касб этади. Намлик катталашиши 
билан суюқ биомасса қовушқоқлиги кескин тушиб кетади. Бу эса 
унинг таркибидаги қуруқ органик модда ҳажмига нисбатан кама-
йишига ва бижғиш натижасида ҳосил бўладиган масса миқдорига 
таъсир этади. 
Б.Рахматов ўз ишларида биореакторларда биомассани аралашти-
риш жараѐнида кўпик қатқалоқ (корка), чўкмалар ҳосил бўлишининг 
олди олинишини айтади.
Тажрибаларимизда биореакторлардаги биомассани аралашти-
ришнинг афзаллигини кечаѐтган жараѐндаги КЮДнинг биореак-
тордаги маълум жойларида мўътадиллашган (адаптацияланган) метан 
ҳосил қилувчи бактериялар биореакторнинг ҳажми бўйлаб аралаш-
тирмасдан [15,36] ва биореактордаги биомассанинг ҳажм бўйича янги 


69 
киритилган тўйимли озуқа билан микроорганизмларнинг ўзаро муно-
сабатини таъминланиши маълум бўлди. Бундан ташқари, био-
реакторда ҳосил бўладиган биомасса юзасидаги қатқалоқни ва 
чўкмаларни бартараф этиб, ишламай турган бурчакларни умумий 
бижғиш жараѐнига қўшиш учун хизмат қилиши аниқланди.
Биореактордаги биомассани аралаштиришни амалиѐтчилар икки 
усулда амалга оширишни таклиф этадилар: биореакторнинг бутун 
ҳажми бўйлаб ва маълум бир қисмида (қатламида).
Парракли аралаштиргичнинг 5 айл/мин тезликда биомассани 
биореакторда аралаштирилганда 19,3 л/кг КОМ/сут биогаз олиб, 3 
айл/мин га аралаштириш тезлигини камайтириб аралаштириш нати-
жасида 17,8 л/кг КОМ/сут биогаз олинган тадқиқотлар натижала-
рининг таҳлилини келтириб, С.Дубровский бунинг асосий сабаблари 
кичик тезликдаги аралаштиришда биомасса таркибидаги қаттиқ фрак-
циялар биореактор тубида чўкишга улгуришини айтади.
Замонавий биореакторларда биомассани бижғитиш жараѐн-
ларида аралаштиришнинг бир неча турларини таклиф қиладилар: 
парракли механик усулда, биореактордан ажралиб чиқаѐтган био-
газни барботаж усулида қайта ҳайдаш, биомассани насослар орқали
биореактордан сўриб, қайта ўзига ҳайдаш (баъзи ҳолларда қиздириб), 
кўп сатҳли поршенли ҳаракат билан аралаштириш ва биореактор 
қобиғини ўз ўқи атрофидан айлантириб аралаштириш ҳамда биореак-
торнинг тўкиш қувуридаги биомассага поршенли илгарлама-қайта-
рилма ҳаракат бериб аралаштириш усуллари.
А.Г.Пузанков аралаштириш жараѐнига кетаѐтган энергия 
сарфини камайтириш мақсадида адабиѐт манбалари маълумотларини 
таҳлил қилиш ҳамда шахсий таҳлил натижаларидан биомассани 
биореакторада аралаштириш учун энергия сарфи 0,5 Вт/м
3
поршенли 
аралаштиришда сарфланса, механикавий ва гидравликавий усулларда 
бу кўрсатгич 20 Вт/м
3
ни ташкил қилади, деган хулосага келган. 
Тадқиқотларимизда биомассанинг анаэроб ишлов бериш қурил-
маси ва аралаштиришнинг янги усулини таклиф этган ҳолда [15] кўп 
сатҳли поршенли биомасса ҳаракатида энергия сарфининг кама-
йишига эришилди ва бу умумий энергия сарфининг 14 ... 17% ини 
ташкил қилди.
Биореакторлардаги биомассанинг аралаштириш вақти қисқа ва 
аралаштиришлар орасининг технологик талабларидан келиб чиқили-
шини биореакторларнинг ишлатиш кўрсаткичи билан боғлаган ҳолда 


70 
амалга ошириш шарт. Биореакторлардаги биомассани аралаштириш 
вақтининг 100% даги миқдоридан 20% дан оширмаслик керак, деган 
хулосалар кўп. Шундай талабларни қондирадиган биогаз олиш 
қурилмаларини суткалик аралаштириш давомийлигини 4,8 соат/сутка 
ва биомассани аралаштиришга сарфланаѐтган энергияни 0,085-0,34 
МД/м
3
оширмаслик оптимал, деган тавсиялар берилади. 
Юқоридаги таклифларни эътиборга олиб, биореакторларда био-
массани аралаштиришда солиштирма энергия сарфи неча МД/м
3
ни 
ташкил этишини қуйидаги формуладан аниқлаш мумкин: 
Е
қ
= (0,085 +0,34) х ζ
сбр
(1.23) 
Бу ерда: ζ
сбр
– бижғитиш вақти, кун. 
Аксарият тадқиқотчилар биореакторларда биомассани аралаш-
тириш тезлигининг ҳам м
3

3
ҳажмдан олинадиган биогаз миқдорини 
орттиришга катта таъсири борлигини, яъни метан ҳосил қилувчи 
бактериялар ривожланиши учун оптимал тезлик мавжуд ва бу тезлик 
чегараланган тезликни (м/с) талаб этишини айтадилар.
Демак, биомассани биореакторда аралаштириш тезлиги бир 
томондан, биомассанинг биореакторда ҳосил бўладиган кўпик қат-
қалоқни (корка), чўкмаларни ва туриб қолаѐтган биомассани аралаш-
тириб, микробиологик нуқтаи назардан субстрат ҳаракатига микро-
биологик алмашинувни ҳосил қилади. Иккинчи томонидан, биомас-
сани аралаштиришдаги номақбул тезлик метан бактерияларнинг ино-
куляцияси учун ноқулай шароит яратади.
Биомассани биореакторларда жадал аралаштириш билан иссиқ-
лик алмашувининг жадаллигини таъминлаш мумкин. Бунда аралаш-
тиришга йўқотилаѐтган энергия сарфи ортади. Аралаштириш ва 
энергия сарфини Нуссельт ва Прандтлларнинг қуйидаги боғлиқлик 
формулалари орқали изоҳлашни инобатга олинса: 
43
.
0
8
.
0
021
,
0

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish