Бактериал касалликларга қарши кимёвий усулдан фойдаланиш
Касалликларга қарши кимёвий кураш чораларини қўллаш, касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмларга, ҳашаротларга қарши органик, анорганик ва заҳарли моддаларни фойдаланишга асосланган. Ўсимликларнинг касалликларига қарши қўлланиладиган кимёвий моддалар фунгицидлар, ҳашаротларни ўлдирадиган моддалар инсектицидлар, каналарни ўлдирувчи моддалрни акарицидлар дейилади. Республикамиз шароитида қишлоқ хўжалик экинларининг касаллик, зараркунандаларига қарши қўлланиладиган фунгицидлар "Ўзбекистон Республикасида ишлатиш учун рухсат этилган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатида" (Тошкент, 2014) берилган. Бу рўйхат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Заҳар моддаларни ишлатишда, уларни сақлаш, бир жойдан иккинчи жойга олиб боришда ташишнинг асосий қоидаларига амал қилиш керак. Заҳарли моддалар қаттиқ, суюқ, газсимон ҳолатда ишлатилади.
Ичидан таъсир қилувчи заҳарларга мишяк, фтор, барий, фосфор бирикмалари, сиртидан таъсир этувчи заҳарларга олтингугурт, оҳак олтингугурт қайнатмаси, сўндирилган оҳак, ўювчи натрий, ўювчи калий, кабилар киради. Шунингдек, нефт мойлари ва минерал мойларнинг соф холдаги эмулсияси, совун карбол эмулцияси, карболинеум, анабазин препаратлари, гексохлорандан ҳам фойдаланилади. Фумигантлардан сулфид ангидриди, углерод сулфид, водород цианид, калций ционидхлорпикриндан фойдаланилади.
Фунгицидлар қишлоқ хўжалик экинлари кўчат ва уруғларига экишдан олдин ишлов бериш, тупроқни ва иссиқхоналарни, омборларни дезинфекция қилиш учун фойдаланилади. Кимёвий усул ёрдамида касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар ўсимлик тўқимасига кириб келгунга қадар унинг манбаларига барҳам бериш учун фойдаланилади. Фунгицидлар таъсир этиш хусусиятига қараб контакли ва системали таъсир этиш хусусиятига эга.
Системали таъсир этувчи фунгицидлардан касалланган ўсимликни даволашда фойдаланилади. Улар ўсимлик ичкарсига кириб келиб унда паразитлик қилаётган замбуруғларга таъсир қилади ва ўсишини тўхтатади.
Контактли фунгицидлар ўсимлик аъзоларининг устида сақланиб, уни касаллантирувчи замбуруғларга бевосита салбий таъсир кўрсатади. Унинг ўсиш ва ривожланишини тўсиб қўяди. Натижада касалликнинг ўсимликга салбий таъсири камаяди ёки бутунлай бўлмайди.
Ўсимликларни ҳимоя қилиш жараёнида кимёвий кураш чораси энг муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Лекин, кимёвий кураш чораларининг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. Жумладан, кимёвий моддалар патоген микроорганизмлар билан бирга сапропроф организмларга ҳам салбий таъсир кўрсатади; кимёвий моддалар таъсирида заҳарли моддаларга нисбатан чидамлиликни намоён қиладиган генотиплар ва кучли патоген штаммларни ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун кимёвий кураш чораларини қўллашда етиштирилган маҳсулотларнинг санитария-эпидемиологик ҳолатини назорат қилиб туришни талаб этади.
Фунгицидларнинг замбуруғларга таъсири турлича бўлиб, улар патоген организмнинг фермент хусусиятига таъсир кўрсатади, муҳим биохимик жараёнларнинг бузилишига олиб келади ва уни нобуд қилади. Айрим фунгицидлар патогеннинг кислород билан таъминланишини тўсиб қўяди.
Фунгицидларни фойдаланишда уларнинг концентрацияси муҳим рол ўйнайди. Уларнинг концентрацияси ишчи суюқликдаги таъсир этувчи модданинг суспензиясининг, эмулсиясининг, кукун моддаланинг ҳаводаги миқдорига қараб аниқланади. Кўпинча препаратлар концентрацияси % да, ёки 1 л ва 100 л да миллиграм ёки грамм миқдорида белгиланади. Формалин ва ООҚ (оҳак олтингугурт қайнатмаси) миқдори Боме шкаласи бўйича градусда белгиланади.
Фунгицидларнинг сарф меъёри ишлов бериладиган 1 га майдон юзасига сарфланадиган ёки ишлов бериладиган уруғ оғирлигига нисбатан килограмм ёки литрда белгиланади.
Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликларига қарши қўлланиладиган фунгицидларни фойдаланиш усуллари уларнинг самарадорлигини таъминловчи асосий восита ҳисобланади. Фунгицидлар билан уруғларга ишлов беришда дорилашнинг қуруқ усулда дорилаш, намлаш усулида дорилаш, ярим қуруқ дорилаш ҳўл усулда дорилаш усулларидан фойдаланилади.
Намлаш усулида дорилашда фойдаланиладиган машина шнекларига уруғ, кукунли фунгицид ва кам оқимли сув тушиб турган ҳолатда улар бир бири билан аралаштирилади. Бир тонна донга 5-8 л миқдорда сув ва 1 кг/т сликат клей сарфланади. Бу усулда дорилашда ПСШ 3, ПУ 3, ПЗ 10 русумли машиналардан фойдаланилади.
Ярим қуруқ дорилаш усули 0,5% ли формалин эритмасидан бактериал ва замбуруғ касалликларига қарши курашда қўлланилади. Бунинг учун 40 % формалиннинг 1 қисмига 80 қисм сув аралаштирилади. Бу эритма 1 т уруғга 15 л миқдорида 4 соат давомида димлаб қўйилган холда фойдаланилади.
Ҳўл усулда дорилаш усулида 1 қисм 40 % ли формалинга 300 қисм сув аралаштириб 1 т уруғга 100 л эритма миқдорида амалга оширилади.
Фунгицидларнинг заҳарлилик хусусияти концентрациясияда ифодаланади. Яъни фойдаланилаётган эритмадаги заҳарли моддаларнинг кукун, эмульция ёки суспензиядаги миқдор фунгициднинг концентрацияси дейилади. Фунгицид концентрацияси фоизда, миллиграмда ва граммда ифодаланиб,100 л эритмада 1 л, ёки 1 ва 100 кг кукун деб ҳисобланади.
Фунгицид сарфи деб, ишлов бериладиган майдонга сарфланадиган препарат миқдорига айтилади. Масалан, пуркаладиган кукунли фунгицидларнинг 1га майдонда фойдаланиладиган миқдори кг да ифодаланади. Суюқ фунгицидларни 1 га майдонга сарфлашда литр ҳисобида олинади. Омборхоналарни дезинфекция қилишда 1 м3 жойга сарфланадиган кукунлар граммда, суюқликлар литрда ифодаланади.
Касалликни келтириб чиқарувчи микроорганизмларнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олиб, ўсимлик уруғлари, кўчатлари ва ўсаётган ўсимликлар турлича йўллар билан ишлов берилади.
Дорилаш деб - патоген микроорганизмларга қарши кимёвий моддалар билан уруғларга экишдан олдин ишлов беришга айтилади. Дориланган уруғлардаги инфекция нобуд бўлиб, уруғ унаётган вақтда унинг ичига тупроқдаги инфекция кириб келишига ва касалликнинг янги худудларга тарқалишига барҳам берилади. Дорилаш фунгициднинг хусусиятига қараб, қуруқ, намлаш ва ярим қуруқ усулларда амалга оширилади.
Қуруқ дорилаш усулида фунгицид экилиши лозим бўлган уруғларга экишдан олдин 3-6 ой олдин тўғридан тўғри аралаштирилади. Намлаш усулидан фойдаланилганда 1 т уруғга 5-8 л сув қўшиб ишлов берилади. Уруғ намлиги 1 % га орттирилиши мумкин. Фунгицидларнинг уруғга ёпишиш хусусиятини ортириш мақсадида 1 т уруғга 0,15-0,2 кг/т сликат клей аралаштирилади. Суюқ препаратлар 1 т уруғга 5-10 л миқдорда сарфланади. Уруғларни дорилашда шнекли, барабанли ва камерали ишлов бериш машиналаридан фойдаланилади.
Намлаш йўли билан дорилашда буғдойнинг қоркуя касалликларига қарши курашда фойдаланилади. Масалан 100 л формалиннинг (1 кг 40 % формалин 30 ц донга аралаштирилади) эритмаси 1 т донга сарфланади.
Пуркаш фунгициднинг эритмасини ишлов берилаётган ўсимлик, тупроқ, иссиқхона ва омборхоналарга махсус пуркагичлар воситасида сепиш йўли билан амалага оширилади. Ҳозирги вақтда фунгицидларнинг 1 га майдонга сарфи 15-26 л ни ташкил қилиб, пуркаш муддатлар ҳосилни йигиб олишдан 3-4 ҳафта олдин ўтказилади. Пуркаш ишларини амалага оширишда шамолсиз кунлар танлаб олиниб, эрта саҳарда ва кечки муддатларда ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ишлаб чиқариш шараоитида УМО,ОВС-А,ОН-400-5 ОПС-30 Б, ОШУ-50 А маркали пуркагичлардан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |