Уйғунлашган ҳимоя қилишда агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказишни аҳамияти
Қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиши, деҳқончилик маданиятининг ортиши экинларнинг касалликларига қарши курашда вилоятларнинг тупроқ-иқлим шароитини, ўсимлик турини ҳисобга олиб кураш чораларини қўллашни тақозо қилади. Агротехник кураш чораларининг асосий мақсади соғлом уруғлик ва кўчатлар етиштиршига қаратилган бўлиб, экинларни экишдан тортиб ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар парвариш қилишни тақозо қилади.
Агротехник усул дала, полизлар, боғлар, омборхоналарда касалликларнинг хавф туғдириши мумкин бўлган миқдоридан ҳимоя қилса, иккинчидан ўсимликларнинг уларга нисбатан иммунитет хусусиятларини такомиллаштиради.
Алмашиб экиш қоидаларига амал қилиш экинзорларда инфекциянинг ва тўпланмаслигига шароит яратади. Бунинг учун экинзорларда экиладиган экинлар келгувси йилда экиладиган экинлар касалланмайдиган турларга мансуб бўлиши муҳимдир, яъни экин даласида бир йилдан ортиқ муддатда бир хил экин экмаслик, экин ўрнига экиладиган экин бир хилдаги касалликлар билан касалланмаслиги муҳим аҳамиятга эга.
Тупроқда узоқ муддатда сақланадиган патоген инфекциясининг миқдорини камайишида тупроқни чуқур хайдаш муҳим агротехнологик тадбир ҳисобланади. Бундай далаларни шудгордан кейин яхоб бериш ҳам инфекция миқдорини камайишига олиб келади.
Фитопатоген бактерияларнинг тупроқда сақланишида бегона ўтлар ҳам асосий аҳамиятга эга. Экинзорларда улар миқдорини камайтириш, улар қолдиғини экин далаларидан чиқариб ёқиб ташлаш инфекцияни камайтиради. Қишлоқ хўжалик экинларида кенг тарқалган касалликлар тупроқда намлик миқдорининг кескин ўзгариши, кислотали муҳитнинг ортиши, азот, фосфор, калий ва бор етишмаганда зарари кучаяди.
Зарарли бегона ўтларга қарши курашда тупроққа ишлов бериш усули асосий рол ўйнайди. Бу жараёнда уруғлик материалларини ва кўчатларни экишга тайёрлаш, уларни тупроққа экиш ва ҳосилни йиғиб териб олиш ишларини режали амалга ошириш экин далаларининг фитосанитария ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.
Экинларнинг бактериал касалликлар билан касалланмаслигида ўтказилиши лозим бўлган профлактик чоралардан уруғликларни ва кўчатларни экишга тайёрлаш ҳам муҳим агротехник тадбир ҳисобланади.
Экинларни суғориш ва яхоб бериш тупроқдаги бактериялар миқдорини кескин камайтиради. Уруғлар экиш нормасига амал қилиш, уруғни экиш чуқурлигини тўғри аниқлаш кўчат миқдорини тўлиқ бўлишини таъминлайди. Лекин, экин қалинлиги ҳам муҳим агротехник тадбир ҳисобланади.
Ерга ишлов бериш, экиш муддатларига амал қилиш, уватларни, бўш ерларни, партов жойларни йўқотиш, алдоғчи экин экиш, суғориш муддатларига амал қилиш ва яганалаш, бегона ўтларга қарши кураш чораларини ўз вақтида ўтказиш ҳам яхши самара беради.
Минерал ўғитларни ўз вақтида қўллаш экинларнинг касалликларга чидамлилигини ортиради. Органик ўғитлар тупроқнинг физикавий хусусиятларини яхшилаб, намлигини ортиради, сув ўтказувчанлигини яхшилайди. Натижада, тупроқнинг сув-ҳаво сиғими ва ҳарорат меъёрини бараварлашиб, ўсимликларнинг минерал озиқланишини яхшилайди.
Азотли ўғитларни қўллашда калийли ва фосфорли ўғитлар нисбатига алоҳида эътибор бериш керак. Нормадаги азот ўғитларинг 40% шудгорлаш даврида, қолганларини экинлар ривожланишининг дастлабки босқичларидан бошлаб бериш уларнинг фойдали коэффицентини ортишига олиб келади.
Фосфорли ўғитларни қўллаш экинлар илдиз тизимини такомиллаштириб, ўсишни яхшилаб, касалликларга чидамлилигини ортиради. Калийли ўғитлар экинлар тўқималарини мустахкамлаб, углеводлар билан таминланганлигини яхшилайди.
Калийнинг етишмаслиги тўқималарнинг қорайишига, баргларнинг қуриб қолиши сабаб бўлади. Калийли ўғитларни фосфорли ва азотли ўғитлар билан бирга фойдаланиш яхши самара беради.
Микроэлементлардан марганец, бор, мис, рух кабилар ўсимликларнинг минерал озиқланишида ва уларнинг тез ривожланишини таъминлайди. Мис элементи ўсимликлардаги оксидланиш – тикланиш ферментларини фаоллигини ортиради. Натижада, уларнинг ҳосилдорлиги кўпайиб, касалликларга чидамлилигини ортиради. Мис сулфати билан ишлов берилган картошканинг омборхоналарда сақлаш жараёнида чириши 70% га камайиб, крахмалнинг йўқолишини 50% га ортган, ҳосили эрта етилган (Марченко, 1958).
Марганецли ўғитлар қанд лавлаги, буғдой, маккажўхори, сабзавот экинларга 0,5-2 ц/га миқдорида марганецли суперфосфат ёки олитнгугуртли марганец 45-60 кг/га тарзида фойдаланилганда юксак самара берган. (Срахов, Ярошенко, 1952).
Экинлар уруғини экишдан олдин 0,2 % ли бор эритмаси билан ишлов берилганда уруғларнинг учувчанлиги, касалликларга чидамлилиги 1-5 марта ортган (Шумиленко, 1953).
Рух – ўсимликларнинг озиқланишида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оқсилларнинг оксидланишида, ауксиннинг ҳосил бўлишида асосий аҳамиятга эга (Дудин, Младенов 1968).
Олтингугуртли рухнинг 0,02% ли эритмаси билан бодринг уруғларига ишлов берилганда унинг бактериоз касалигига чидамлилиги 5-12 марта ортган (Минаева, 1966).
Микроэлементлар таъсирида помидорнинг учки чириш, горохнинг аскохитоз, маккажўхорининг пуфакли қоракуя, беданинг рак ва қора доғланиш касалликларига чидамлилиги ортган. Микроэлементларнинг ўсимликка ижобий таъсирини микроскопик ўрганишларнинг кўрсатишича, касаллик қўзғатувчи патогенларнинг мицелийсини шакли кичрайганлиги туфайли кириб келиши камайиб, унинг ривожланиши тўхтайди.
Ўсимликнинг ривожланишида, турли касалликлар билан оғримаслигида экинларни экиш муддатлари ҳам асосий аҳамиятга эга. Экинларни эрта экиш тупроқдаги сув режимининг меъёрида бўлишини, ёруғлик билан таъминланишини, тез ривожланишига имкон беради. Картошка ва сабзавот экинларини кеч муддатларда экиш уларнинг касалликларга чидамлилигини ортиришга олиб келади. Кеч экилган экинлардаги моддлар алмашиниш жараёнидаги ўзгаришлар картошканинг вирус касаллигига, ракка, карамни бактериозга чидамлилигини орттиради.
Қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини қийғос униб чиқиши ва майсаларнинг зарарланмаслиги учун метеорологик факторларни эътиборга олиш керак.
Экинларнинг турли касалликлар билан касалланмаслигида уруғликларни ва кўчатларни экишга тайёрлаш ҳам муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Бу тадбирлар уруғларни, тугунакларни, пиёзбошларни, кўчатларни тозалаш жараёнида уларнинг бир хил сифатда бўлишини таъминлайди. Майда, яхши ривожланмаган уруғлар, туганаклар экишда фойдаланилмайди.
Экинларни меъёрида суғориш зарарли организмлар миқдорини кескин камайтиради.
Экин қалинлиги ҳам муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Агротехник усул қаторига ерга ишлов бериш, экиш муддатларига амал қилиш, уватларни, бўш ерларни, партов жойларни йўқотиш, алдоғчи экин экиш, суғориш муддатларига амал қилиш, экинлар қалинлиги ва яганалаш, бегона ўтларга қарши кураш чораларини ўз вақтида ўтказиш ҳам яхши самара беради.
Ўсимликларни ва махсулотларни касалликларга қарши курашиш уларнинг зарарини камайтиришга қаратилган тадбирлар ҳисобланади;
Агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш касалликларнинг янги ўчоқларини пайдо бўлишининг олдини олади;
Ўсимликларнинг зарарли организмларга қаршилик кўрсатиш хусусиятини орттиради;
Ўсимликларнинг ҳимояланиш реакциясини кучайтиради.
Алмашлаб экишни тўғри режалаштириш ва амалга ошириш учун экин турларини тўғри аниқлаш;
Кузги шудгордан олдин бир га жойга 30 т гача махалий ва маданий ўғитларни қўллаш;
Ерга яхоб бериш ва тупроқнинг шўрини ювиш тадбирларини ўз вақтида мунтаззам амалга ошириш патоген замбуруғлар инфекция миқдорини кескин камайтиради;
Тупроқда нам тўплаш учун баҳорда текислаш, бораналаш, чизеллаш, дискалаш, чигитни ўз муддатида экиш, ўғит солиш муддатларига амал қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |