Тупроқнинг ризосфера қисмида 1 г тупроқда бактериялар сони қанча?
А.2-10 млн. дан 10-15 млн гача
Б.30-60 млн.дан 1- 10 млрд.гача .
В Б.40-70 млн.дан 1- 10 млрд.гача .
Г. Б.50-80 млн.дан 1- 10 млрд.гача .
Pectobact. сorotovorum бактерияси қайси ҳашаротларда қишлаб чиқади?
А. Dacus olea
Б.Diabrotica,
В. Hylemyia floralis
Г. Diabrotica vittata
Ўсимлик ўсиш даврида меванинг зарарланишидан қайси бактериялар ўсимликка кириб келади?
А. Ps.tabaci, X. translucens ва Ps.atrofaciens.
Б. X. tritici,X. visicotoria,Ps. lycopersicum,
В .Ps . solanacearum, Ps. tabaci, X. vesicatoria
Г. Cor. fascians, Ps. tumefaciens, Ps. xanthochlora, Bac. mycoides, Bac.mycoides.
Ps.savastanoi бактерияси қайси ҳашаротларда қишлаб чиқади?
А. Dacus olea
Б.Diabrotica,
В. Hylemyia floralis
Г. Diabrotica vittata
VIII-БОБ
ЎСИМЛИКЛАРНИ УЙҒУНЛАШГАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА БАКТЕРИЯЛАРНИНГ КЎПАЙИШИНИ ВА ТАРҚАЛИШИНИ ОЛДИНДАН БАШОРАТ ҚИЛИШ ҲАМДА АХБОРОТ БЕРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ўсимликларни ҳимоя қилишнинг барча усулларидан умумлаштириб фойдаланишни талаб қилади. Чунки агроценозлардаги фитосанитария ҳолатининг бугунги ва эртанги даражаси касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг тарқалашини чекловчи омиллар ва уларга қарши қўлланилган заҳар моддалар миқорига боғлиқдир. Бу муаммоларнинг мувафаққиятли ҳал қилиниши, экинзорлардаги фитосанитария ҳолатини илмий асосда баҳолаш ва келажакда қандай бўлишни олдиндан айта билишга боғлиқдир.
Ўсимлик касалликлари тўғрисидаги ахборот ўсимликни касалликларидан ҳимоя қилишни режалаштириш ва касалликнинг зарарини соф экологик усуллар ёрдамида мухофаза қилишга қаратилгандир. Ўсимлик касалликларини олдиндан айтиш муддатларига қараб қисқа муддатли, узоқ муддатли ва кўп йиллик ахборотларга бўлинади.
Кўп йиллик ахборотлар 5-10 йилга, узоқ муддатли келгуси йил учун, қисқа муддатли 3-30 кунга мўлжаллаб тузилади. Ахборотлар тузилганда касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг популяцияларини ўзгартириш, намоён бўлиш муддатлари, келтирадиган зарари, ўтказиладиган тадбир муддати ва миқдори кўрсатилади. Кўп йиллик ахборотларнинг мақсади бир йиллик маълумотларни бир нечтасининг ўртача иқтисодий кўрсаткичларни аниқ тур ёки комплекс турларнинг зарарини ҳисоблаш асосида аниқланади. Бундай маълумотлар ўсимликларни ҳимоя қилиш институтлари ва турдош бўлимлар томонидан қуйидаги кўрсаткичлар асосида тузилади.
Вилоятнинг табиий – хўжалик аҳамиятига, иқлимига, экин турига, экин майдонига, касаллик қўзғатувчи микроорганизмларнинг турига боғлиқ равишда минтақаларга ва минтақачаларга бўлинади. Кўп йиллик кузатишлар асосида ҳар бир минтақа ва минтақача учун касалликнинг ўртача зарар даражаси ҳисоблаб чиқилади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ва экин майдонининг ўзгариши, экин турини ҳисобга олиб ахборот тузилади. Экин майдонидаги экин турини алмаштириш касалликдан кўриладиган иқтисодий зарар миқдорига боғлиқдир. Агар экин турининг майдони кенгайтирилса, унда учрайдиган касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар айрим турларини зарарини ҳам кўпайишига сабаб бўлади.
Янги экин ёки навнинг экилиши янги турдаги касалликларнинг тарқалишига ва кўпайишига сабаб бўлади. Касаллика чидамли навларни экиш касалликнинг зарари, кўпайиши ва тарқалишига салбий таъсир кўрсатади.
Экинларни етиштиришда технологик жараёнларнинг ўзгариши: тупроққа ишлов бериш, суғориш, экиш, ҳосилни йиғиштириш, янги қарши кураш чораларини қўллаш зарарли микроорганизмлар экологиясига салбий таъсир кўрсатади.
Узоқ муддатли ахборотларни тузишда келгуси йилда тарқалиши лозим бўлган зарали микроорганизмлар турларнинг маълум мавсумда тарқалиш майдони, популяцияларига қарши қўлланиладиган кураш чоралари олдиндан аниқланади.Узоқ муддатли ахборотларни тузишда қуйидаги кўрсаткичларга алоҳида эътибор берилади. Касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар популяциялари мавсумининг оҳиридаги ҳолатдан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар ўтган йилнинг охирида популяциялар сони камайиш ҳолатида бўлса, бу йил индивидлар сони ортса, келгуси йилда уларнинг ялпи кўпайиши кутилади. Агар икки йил индивидлар сони камайиш холида бўлса, учинчи йил яна улар сони камайиши кутилади.
Касаллик тўғрисида олдиндан айтишга оид маълумотларни тузишда, микроорганизмларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи ноқулай шароит ҳам эътиборга олинади. Шунингдек, экинларни етиштиришда қўлланилган технологик жараёнларнинг меъёри ва миқдори ҳам ахборотлар тузишда муҳим аҳамиятга эга.
Қисқа муддатли ахборотларнинг мақсади касалликларнинг намоён бўлиш муддатлари, қарши кураш усули, ҳосилдорликка таъсири ва курашни ўтказишнинг мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқланди.
Экинлар касалликларнинг намоён бўлиши асосан ҳарорат ва намлик миқдорига боғлиқ бўлиб, улар микоорганизмларнинг ривожланишини тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин. Шунинг учун об-ҳаво маълумотларининг кунлик, ўн кунлик ва ойлик миқдори алоҳида ҳисобланиб, касалликнинг тарқалиши ёки камайиши назорат қилинади.
Ҳозирги замон ахборотларида касалликнинг келиб чиқиши, тарқалиши ва зарарини аниқлаш муҳимдир. Мавжуд маълумотлар асосида бактерия ва замбуруғлар келтириб чиқарадиган касалликларнинг ахборот тизими ишлаб чиқилган. Бунда касалликларнинг тарқалишини, ареали ва унинг кенгайиш чегараси, тарқалиш тезлиги ва кутиладиган зарари кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |