Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети шералиев Абдусаид Шералиевич



Download 13,58 Mb.
bet24/109
Sana10.07.2022
Hajmi13,58 Mb.
#773211
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109
Bog'liq
Бактнриология китоб

Касаллик

Қўзғатувчи

Касаллик формалари

Умумий (системали) бактериозлар

Помидорнинг рак касаллиги

Clavibacter michiganensis ssp. michiganensis

Сўлиш

* Картошка бактериози

Erwinia carotovora
(Pectobacterium carotovorum)

Сўлиш - картошка ўсув даврида

* Карам томирлари бактериози

Xanthomonas сampestris

Карам барглари, поялари ва қўзоқларида доғлар ривожланиши ва б.

* Полиз экинлари сўлиши

Erwinia tracheiphila

Сўлиш

Локал (махаллий) бактериозлар

* Бодринг барглари серқирра доғланиши

Pseudomonas syringae pv. lacrymans

Некроз – баргларда қиррали доғлар пайдо бўлади

* Данакли мевали дарахтларнинг бактериозлари

Pseudomonas syringae pv. syringaeва бошқа патоварлар

Некроз – баргларда кичик, думалоқ, поя қобиғида узун, тасмасимон доғлар пайдо бўлади

Мевали дарахтлар куйиши

Erwinia amylovora

Некроз – дарахтларнинг барча қисмларида қўнғир доғлар пайдо бўлади

Зарарланган органларда экссудатлар ҳосил бўлади

Ловия бактериози

Pseudomonas syringae pv. phaseolicola

Некроз – ловия дуккакларида доғлар пайдо бўлади

Хлороз – зарарланган органларда хлоротик доғлар пайдо бўлади

Зарарланган органларда экссудатлар ҳосил бўлади

Тамакининг бактериал чўтирлиги касаллиги

Pseudomonas syringae pv. tabaci

Некроз – зарарланган органларда доғлар пайдо бўлади

Хлороз – зарарланган органларда хлоротик доғлар пайдо бўлади

*Сабзи, картош ка, карам, пиёз, саримсоқ ва б.

Erwinia carotovora, Erwinia aroidea, Erwiniasp.

Картошка ниҳолларида “қора сон” – ниҳоллар чириши; мева ва илдизмевалар сақлаш даврида чириши

*Мевали дарахт лар, ток ва б. экинларнинг илдиз бўғзининг рак касаллиги

Agrobacterium tumefaciens Rhizobium radiobacter)

Зарарланган органларда шишлар, доғлар ҳосил бўлади

* Лавлагининг бўқоқ касаллиги

* Ёнғоқнинг бактериал куйиш касаллиги

Xanthomonas arboricola pv. Juglandis

Зарарланган барг ва бошқа аъзоларда доғлар ва меваларда яралар ҳосил бўлади

* Анжир бактериози

Bacterium fici

Зарарланган баргларда доғлар ҳосил бўлади ва новдалардан экссудат оқади

* Ғўзанинг гоммоз касаллиги

Xanthomonas сampestris pv.malvacearum

Зарарланган баргларда доғлар, поя ва кўсакларда доғлар ва яралар ҳосил бўлади

* Лавлагининг сил касаллиги

Xanthomonas сampestris pv. Beticola

Зарарланган илдизмеваларда шишлар ҳосил бўлади

Помидорнинг рак касаллиги

Clavibacter michiganensis ssp. Michiganensis

Поя чатнаши ва меваларда доғлар пайдо бўлади

* Картошка халқали чириши

Clavibacter michiganensis ssp. Sepedonicus

Картошка туганаклари чириши

* Помидорнинг сўгал касаллиги

Xanthomonas campestris pv.vesicatoria

Помидор ва қалампир баргларда доғлар, меваларда сўгаллар ҳосил бўлади



Изоҳ. Ўзбекистонда учрайдиган бактериозлар юлдузча билан белгилаб қўйилган.

1-жадвал давоми

Бундай касалликларга картошканинг ҳалқали чириши, помидорни бактериал рак туфайли сўлиши, карамни поя бактериози мисол бўла олади. Помидор ва полиз экинларининг бактериал сўлиш касалликларида (қўзғатувчилари Cla. michiganensis ssp. michiganensis ва Er. tracheiphila) дастлаб ўсимликнинг алоҳида барглар, кейин айрим новда ва палаклар, охирида бутун ўсимлик сўлишига олиб келади.


Некроз касалланган ўсимликнинг ҳалок бўлган, қўнғир ёки қора тусдаги ҳужайраларидир. Қорайиш некроз атрофидаги бошқа ҳужайраларга тарқалади. Мисол учун, мевали дарахтларнинг гуллари ва баргларида Er. amylovora қўзғатган белгилари.
Шишлар (галлар, бўртмалар) дарахтларнинг илдиз бўғзида ва пояларида ракни қўзғатувчи Agr. tumefaciens бактерияси томонидан келтириб чиқарилади.
Бактериоз касаллиги туфайли айрим тўқималарнинг чексиз бўлиниши натижасида рак касаллиги келиб чиқади. Ракни мевали дарахтларнинг илдизида, тукли поясида, қанд лавлагининг илдиз меваларида кузатиш мумкин. Айрим ўсимликларда бактериал сўлиш ва чириш касалликлари бирданига келиб чиқади.

Паренхиматоз касалликлар

Чириш касаллиги қуйидаги икки турга бўлинади: ҳўл чиришда ўсимликни бутун аъзосининг чиришига сабаб бўлади; локал чиришда тўқиманинг айрим қисмларинигина касаллантиради.


Ҳўл чириш асосан этли, суви кўп ва запас озиқ моддаларга бой бўлган ўсимлик тўқималарда–илдизда, туганакда, илдизмевада кузатилади. Касаллик қўзғатувчиснинг ҳосил қилган пектиназа ва протопектиназа ферменти таъсирида тўқимадаги ҳужайралараро модданинг парчаланиши натижасида ўткир ҳидли, суюқ бўтқа ҳосил бўлади. Масалан, Pec. corotovorum, Pec. аroideae турларига оид бактериялар шундай касалликларни келтириб чиқаради.
Локал чиришда ўсимлик аъзоларининг айрим тўқимасининг чириши амалга ошади. Масалан, картошка туганагининг ҳалқали чириши Cor. sepedonicum бактерияси таъсирида тўқималар рангги ўзгариб, юмшоқ бўлиб қолади. Картошканинг қорасон касаллигини қўзғатувчи Pect. phytopthorum- бактерияси картошка туганаги юзасида қўнғир пўстлоқ доғланишини келтириб чиқаради.
Маҳаллий чиришни ўрик мевасининг Bac. mesentericum бактерияси келтириб чиқарилади.
Бактериалар касаллантирилган тўқималарда некроз ҳосил бўлишига сабаб бўлади. У қуйидаги турларга бўлинади: доғланиш ва куйиш.
Доғланиш барг паранхимасини, мева юзасини касаллантирганда кўринади. Доғланишда зарарланган тўқималарнинг ранги ўзгариб, ўсимлик нобуд бўлади. Масалан: бодринг баргининг доғланиши- Ps. lachrymans, буғдой бошоғи доғланиши- X. translucens, Ловия дуккаги доғланиши-X. phaseoli, помидор меваси доғланиши- X. vesicatoria каби касалликларда доғланиш турли интенсивликда намоён бўлади.
Доғланиш касаллиги бир неча босқичларда ўтади: бактериянинг ўсимликка кириб келгандан кейин ёғли, яшил рангли доғларнинг ҳосил бўлиши ва уларнинг некрозга айланиши. Некроз ҳосил бўлишида тўқималар жигар, қўнғир, қора рангга киради. Тўқималардаги бундай ўзгаришлар бактериянинг тирозиназа ферментини оқсилни парчалашидан ҳосил бўлади. Бу жараён пояда кузатилганда ва мевали дарахтларнинг мевасида некроз ҳосил қилиш билан тугайди.
Ўсимлик барглари зарарланган тақдирда, касаллланган тўқималарнинг тушиб кетиши бодрингда (Ps.lachrymans) ва ўрикда (X. pruni) кузатилади.
Куйиш жараёни ўсимликнинг айрим аъзоларини қорайиши ёки нобуд бўлиши натижасида рўй беради. Айрим тўқима ва органларнинг қорайиши ва нобуд бўлиши гул ва барг куртакларида, ёш баргларда, гулда, пўстлоқда рўй беради. Улар қурийди, қораяди, сўлийди, шилимшиқ ёки ёпишқоқ модда қуриганда қўнғир, сариқ пленка билан қопланади. Масалан, нокнинг бактериал куйиши –Ps. pirini юқорида кўрсатилган белгиларни ҳосил қилади.



Download 13,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish