Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети


II – боб. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРКУМИ



Download 2,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/169
Sana23.02.2022
Hajmi2,97 Mb.
#142747
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169
Bog'liq
Agroinjeneriyada ilmiy tadqiqot

II – боб. ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРКУМИ 
ВА СТРУКТУРАСИ, ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТЛАРИНИ
ТАНЛАШ ВА КУЗАТИШ 
2.1. Мавзу: Тадқиқот объектларини танлаш ва кузатиш. Энг кам 
бўлган кузатиш объектларини аниқлаш 
 
Режа: 
1. 
Тажрибалар ўтказишни ташкиллаштириш, кузатиш ишларини 
режалаштириш. 
2. 
Тадқиқот объектини танлаш ва кузатиш ишларини олиб бориш ва 
шароитларини таҳлил қилиш. 
3. 
Кузатиш турлари, уларни ўтказиш режалари, бузилишлар тўғрисида 
ахборотлар тўплаш тартиби. 
4. Энг кам бўлган кузатиш объектларини аниқлаш усуллари. 
Ахборотларни тўплаш ва уларга ишлов бериш тизими, 
кузатишларни режалаштириш. Техник объектнинг ишончлилиги 
тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва уларга ишлов бериш 


42
ишлари ГОСТ 17510-72 ва ГОСТ 20307-74 лар асосида амалга 
оширилиши 
лозим. 
Кузатишларни 
режалаштиришда 
қуйидагилар эътиборга олиниши лозим: 
- эксплуатацион шароитда кузатиладиган объектлар таркиби; 
- объектдан фойдаланиш шароитлари ва ишлаш режимлари; 
- кузатиш ишлари режалари. 
Техник объектнинг ишончлилиги ҳақидаги маълумотларнинг 
ҳаққонийлиги учун маълумотларни берган ташкилотлар ва 
корхоналар жавобгардирлар. Агар тадқиқотларда келтирилган 
маълумотларда ечиладиган масаланинг бир қисми ёритилмаган ёки 
уларда хатоликлар мавжуд бўлса, қўшимча ҳажмдаги ва 
муддатлардаги кузатиш ишларини ўтказиш талаб этилади. 
Тадқиқот объектини танлаш ва кузатиш ишларини ўтказиш 
шароитлари кузатиш ва уларни ГОСТ 16468-70 талабларига мос 
равишда бош ташкилотлар билан келишилган ҳолда танлаб 
олинади. Ишончлилик тўғрисидаги ахборот бутун объект ёки 
унинг бир қисми бўйича тўпланиши мумкин. Эксплуатацион 
шароитларда объектни кузатиш ишлари доимий ёки даврий 
равишда амалга оширилиши мумкин. Акс ҳолда, жараённинг 
умумий қонуният-ларини таҳлил қилиш оғирлашади ва уларни 
қуйидаги ҳолатларда олиб бориш мумкин: 
- объектдаги бузилиш ҳолатлари инсон ҳаётига хавф солганда; 
- объектдаги бузилишлар катта иқтисодий исрофгарчиликларга 
олиб келиши мумкин бўлган ҳолда (технологик, энергетик 
ускуналар, автоматик линиялар ва ҳоказо); 
- якка нусхада ишлаб чиқарилаётган янги техниканинг тажриба 
нусхасидан фойдаланиш шароитида текширувдан ўтказиш лозим 
бўлганда (муҳим маҳаллий ва чет эл техникалари ҳам бундан 
мустасно эмас); 
- майда серияли ва индивидуал тарзда ишлаб чиқарилаётган 
объектнинг асосий ишончлилик кўрсаткичларини аниқлашда. 
Серияли ва оммавий ишлаб чиқариш маҳсулотлари (техник 
объектлар) учун доимий даврий тарзда синаш ишларини 
бажариш белгиланган. Доимий равишда танлаб олинган 
кузатишлар ўтказишда бир хил типдаги объектлар танлаб олинади ва 
уларнинг конструкциялари ясалиши жиҳатлардан бир-бирларидан 
фарқ қилмасликлари керак. Кузатишлар берилган конструкция 


43
параметрига тегишли бўлган ишлаш режимларда олиб 
борилади. 
Кузатиш ишларини ўтказиш режалари. Машиналарни ишонч-
лиликка синови ишлари ҳар хил синаш режалари асосида олиб 
борилади. Синаш режалари ГОСТ 17509-72 ва ГОСТ 17510-
72 (Улар 1 январ 1973 йили тасдиқланган). Давлат стандарти 
бўйича 
кузатиш 
ишларини 
ташкллаштиришда 
қуйидаги 
режалардан фойдаланиш тавсия этамиз: [N,U,N], [N,U,T], 
[N,U,r], [N,R,T] ва [N,R,r], бу ерда N- кузатишга мўлжалланган 
объектлар сони; 
U- бузилган элементлар янгисига алмаштирилмайдиган 
режалар; 
Т- белгиланган ишлаш вақти (мато-с,га,ц, т ва х.к.) ёки 
кузатишлар тақвимий муддати; 
R- бузилган объект янгиси билан алмашиниш ёки 
таъмирланиши кўзда тутиладиган режалар; 
г- содир бўлишигача кузатишлар давом этиладиган бузилишлар 
сони ёки чегаравий ҳолатлари, 
Юқоридаги кузатиш режаларининг қуйидаги вариантлари 
мавжуд; 
1-вариант: [N,U,N]- кузатиш учун N объект танланган, 
кузатиш уларнинг барчаси бузилгунга қадар ёки чегаравий ҳолатга 
етгунча д а в о м э т к а з и л а д и , б у з и л г а н д е т а л а р я н г и с и
б и л а н алмаштирилмайди; 
2-вариант: [N,U,r]- кузатиш учун N объект таналанган
кузатиш г бузилишлар содир бўлганга қадар ёки чегаравий 
ҳолатга етгунча давом этказилади, бузилган объектлар 
янгиси билан алмаштирилмайди; 
3-вариант: [N,U,T]- кузатиш учун N объект танланган, 
кузатиш г бузилишлар содир бўлгунга қадар ёки чегаравий 
холатга етгунча олиб борилади, бузилган объект янгисига
алмаштирилади ёки таъмирланади; 
4-вариант: [N,R,r]- кузатиш учун N объект танланган, 
кузатиш г бузилишлар содир бўлгунга қадар ёки чегаравий 
ҳолатга етгунча олиб борилади, бузилган объект янгисига
алмаштирилади ёки таъмирланади; 


44
5-вариант: [N,R,T]- кузатиш учун N объект танланади
кузатиш Т вақт оралиғида давом этади, бузилган объект янгисига 
алмаштирилади ёки таъмирланади: 
[N,U,N]; [N,U,r] ва [N,U,T] режалари пайтида бузилган 
объектлар таъмирланишлари мумкин, лекин таъмирлангандан кейин 
уларнинг бузилганлиги ҳақидаги ахборотлар, кейинчалик эътиборга 
олинмайди. 
Қишлоқ хўжалик техникаларини синашда [N,U,N], [N,U,T] ва 
[N,U,r] кузатиш турлари кенг тарқалган (1-шакл, ГОСТ 20307-74-га 
қаралсин). 
[N,R,T] ва [N,R,r] режаларида таъмирланган объектлар устида 
олиб борилган кузатиш натижалари алмаштирилгунга қадар 
ўтказилган кузатишларнинг умумий ахборотларига қўшилиб таҳлил 
қилинади. Агар таъмирлаш вақти узоқ давом этиладиган бўлиб, 
объект ишончлигини баҳоловчи якуний кўрсаткичларга таъсир 
этиши мумкин бўлса, у ҳолда таъмирланган объектлар 
тўғрисидаги кузатиш натижалари, кейинчалик эътиборга олинмайди.
Бундай ҳолатда U типдаги режаларни ишлатиш тавсия этилади. 
Таъмирбоплик кўрсаткичларини ўрганишда барча бузилган 
объектларни тиклаш тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланиш 
мумкин. Кузатиш режалари объектнинг тури иқтисодий мақсадга 
мувофиқ ва техник эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, у 
эксплуатацион шароитларига мос равишда танланади. 
Техник объектнинг бузилиши ҳақидаги маълумотлар ГОСТ-
20307-74 дан фойдаланиш тавсия этилади. Объектнинг бузилиши 
ҳақидаги 
маълумотлар 
махсус 
шакл 
кўринишида 
расмийлаштирилади. 
Кузатиш объектларининг энг кам бўлган сонини аниқлаш 
усуллари. Кузатиш объектларининг энг кам сонини ҳисоблаш 
усуллари иккига бўлинади: биринчиси параметрик усул, унда 
тадқиқотдаги тасодифий қийматининг тақсимланиш қонуни тури 
маълум бўлганда (биринчи бузилишгача бўлган ишлаш вақти, 
ресурс, хизмат муддати, тиклаш вақти, сақлаш муддати ва ҳоказо). 

Download 2,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish