Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ҳайвонлар касалликлари



Download 0,62 Mb.
bet4/35
Sana12.03.2022
Hajmi0,62 Mb.
#491513
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Алиқулов С.Тейлериоз

Паррандачилик бўйича 833 та лойиҳаларни амалга оширилиши учун тижорат банкларидан 98 млрд. 333 млн. сўм кредит маблағлари ажратилди ва улар ҳисобидан 5728 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Балиқчилик бўйича 761 та лойиҳалар ташкил этилди, бу лойиҳалар учун тижорат банкларидан 12 млрд. 53 млн. сўм кредит маблағлари ажратиб берилди. Ташкил этилган янги лойиҳаларда 2887 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Асаларичилик бўйича 834 та лойиҳалар амалга оширилди. Ушбу лойиҳалар учун 4 млрд. 807 млн. сўм банк кредитлари ажратилди. Натижада 2298 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Эчкичилик ва қўйчилик бўйича 110 та лойиҳалар ташкил этилди ва уларни амлаг ошириш учун тижорат банкларидан 1 млрд. 549 млн. сўм кредит ажратиб берилди. Амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига 259 та янги ишчи ўринлари яратилди.
Мамлакатимиз Президенти ўз маърузасида ҳал этилмаган мавжуд муаммоларни батафсил ва ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида мамлакатни ижтимоий иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим устивор вазифалари ва йўналишларини бажаришга қаратилган дастурий вазифаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро етувчи ҳокимият органлари раҳбарлари олдига иқтисодиётни ўстиришнинг юқори ва барқарор суръатларини сақлаб қолишини макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлашни, шунингдек, иқтисодиётни изчил ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диоерсификасиялашни чуқурлаштириш, янги, юқори технологияли ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, мавжуд қувватларни модернизасиялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнини жадаллаштириш ҳисобига мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишни таъминлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси қўйилди. Транспорт ва муҳандислик–комуникасия инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш ва қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш, янги иш ўринларини ташкил етиш ҳамда шу асосда аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш масалаларини самарали ҳал етиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Ўзбекистонда аграрсоҳа тузимида сўнги йилларда чорвачиликга алоҳида эътибор қаратилиб келмоқда. Республика Призиденти И.А. Каримовнинг 2006-йил 23-мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 ва 2008-йил 21-апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-842-қарори чорвачиликни ривожлантиришда муҳим омил бўлиб ҳисобланади. Йилдан йилга ғалла екинларидан мўл ҳосил олиниши эса чорва молларининг бош сонини кўпайтиришга, уларнинг маҳсулдорлигини оширишга имкон беради. Аммо бундай ижобий ишларни тўлиқ рўёбга чиқаришда, юқоридаги барча имкониятлардан ташқари, ушбу соҳани ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар ҳам мавжуд. Улар жумласидан қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида доимий учраб турадиган ва вақти-вақти билан авж оладиган турли паразитар касалликларни мисол келтириш мумкин.
Бугунги кунда ҳусусий ҳуқуқий ривожидан ҳимоя қилишни кучайтириш, мамлакатимизда ҳар томонлама бақувват мулк эгалари синфини шакиллантириш, фуқаролик ҳаракатини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни янада либераллаштиришни таминлаш, тадбиркорлик аввало кучли бизнес фаолиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, кенг тармоқли бозор инфратузилмасини барпо етишни кўзда тутадиган қонуниятларининг бутун бир мажмуаси қайт қилинди. Аҳоли даромадлари ва ҳалқ фаровонлиги ижтимоий дастурларни муафақиятли амлга ошириш дастурлари парламентининг эътибор марказида бўлади.

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish