Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва
сув хўжалиги
Тошкент давлат аграр университети
«Математика ва ахборот технологиялари асослари» кафедраси
«Инфотматика ва ахборот технологиялари» фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу:
Компьютер вирусларидан химояланиш
усуллари
Бажарди:
Мева-сабзавот ва узумчилик факультети 1-51 гурух
талабаси Юнусов Ф
Текширди:
Абдуназаров Р
Тошкент-2015
КОМПЬЮТЕР ВИРУСЛАРИДАН ХИМОЯЛАНИШ
УСУЛЛАРИ
РЕЖА:
1.
ОПЕРАЦИОН СИСТЕМАНИ ВА БУЙРУҚ ПРОЦЕС-
СОРИНИ ВИРУС БИЛАН ЗАРАРЛАНИШДАН САҚЛАШ
2.
КОМПЬЮТЕР ВИРУСЛАРИ ХАҚИДА ТУШУНЧА
3.
АНТИВИРУС ДАСТУРЛАР ТУРЛАРИ
4.
КОМПЬЮТЕР ВИРУСЛАРИДАН ХИМОЯЛАНИШ УСУЛЛАРИ
ХУЛОСА
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Кириш
Интернет тармоқлараро информациялар алмашувини таъминловчи
магистралдир. Унинг ѐрдамида дунѐ билимлар манбаига кириш, қисқа вақт
ичида кўплаб маълумотларни йиғиш, ишлаб чиқаришни ва унинг техник
воситаларини масофадан туриб бошқариш мумкин. Шу билан бир қаторда
интернетнинг ушбу имкониятларидан фойдаланиб, тармоқдаги бегона
компьютерларни бошқариш, уларнинг маълумотлар базасига кириш, нусха
кўчириш, ғаразлик мақсадда турли хил вируслар тарқатиш каби ноқонуний
ишларни амалга ошириш мумкин. Интернетда мавжуд бўлган ушбу.хавф,
информацион хавфсизлик муаммолари бевосита тармоқнинг хусусият-ларидан
келиб чиқади. Шу каби холатларнинг олдини олиш мақсадида ҳозирги кунда
Web- серверлар кириш хуқуқини фойдаланувчи – гуруҳ – мавзу тамойили
асосида чеклаш, тизим администратори томонидан компьютернинг у ѐки бу IP
– адресли саҳифаларига кириш хуқуқини чеклаш, бундай хуқуқларни фақат
маълум
компьютерлар
ва
маълум
фойдаланувчилар учунгина бериш йўли
билан хавфсизлик муаммолари хал
этилмоқда.
Яна браузерларнинг хавфсизлик
бўлимидаги амаллардан фойдаланиб:
хавфсизлик
даражаси(юқори,
ўрта,
паст,
махсус),
хавфсизлик
зоналари(маҳаллий, ишончли тугунлар, интернет ва чегараланган тугунлар
соҳалари) парол ва бошқа воситалар ѐрдамида киришни чеклаш вазифаларини
бажариш мумкин. Жаҳон компьютер тармоғи давлат бошқарувини тубдан
ўзгартирмоқда, яъни давлат ахборотнинг тарқалиши механизмини бошқара
олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам мавжуд ахборотга ноқонуний кириш,
улардан фойддланиш ва йўқотиш каби муаммолар долзарб бўлиб қолди.
Буларнинг бари шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги
даражасининг пасайишига олиб келмоқда. Давлатнинг ахборот хавфсизлигини
таъминлаш муаммоси миллий хавфсизликни таъминлашнинг асосий ва
ажратмас қисми бўлиб, ахборот ҳимояси эса давлатнинг бирламчи приоритет
масалаларига айланмоқда.
Ҳозирги кунда хавфсизликнинг антивирус дастурларидан фойдаланиш
йўна-лишларини қайд этиш мумкин. Ахборотнинг муҳимлик даражаси қадим
замонлардан маълум. Шунинг учун ҳам қадимда ахборотни ҳимоялаш учун
турли хил усуллар қўлланилган. Улардан бири- сирли ѐзувдир. Ундаги
хабарни хабар юборил-ган манзил эгасидан бошқа шахс ўқий олмаган. Асрлар
давомида бу санъат- сирли ѐзув жамиятнинг юқори табақалари, давлатнинг
элчихона резиденциялари ва разведка миссияларидан ташқарига чиқмаган.
Фақат бир неча ўн йил олдин ҳамма нарса тубдан ўзгарди, яъни ахборот ўз
қийматига эга бўлди ва кенг тарқаладиган маҳсулотга айланди. Уни эндиликда
ишлаб чиқарадилар, сақлайдилар, узатишади, сотадилар ва сотиб оладилар.
Булардан ташқари уни ўғирлайдилар, бузиб талқин этадилар ва
сохталаштирадилар. Шундай қилиб, ахборотни ҳимоялаш зарурияти туғилади.
Ахборотни қайта ишлаш саноатининг пайдо бўлиши ахборотни ҳимоялаш
саноатининг пайдо бўлишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |