Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги Тошкент давлат аграр университети


 Компьютер вируслари хақида тушунча



Download 442,28 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/13
Sana19.04.2022
Hajmi442,28 Kb.
#563884
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
@PC Darslar kompyuter viruslaridan ximoyalanish usullari

2. Компьютер вируслари хақида тушунча


Сиз жуда кўплаб марта «компьютер вируси» иборасини эшитгансиз. 
Лекин компьютер вирусининг нима эканлигини, унинг қандай оқибатларга 
олиб келиши мумкинлигини, қандай қилиб уни аниқлаш мумкинлигини, унга 
қарши қандай усуллар билан курашиш мумкинлигини биласизми? Масалан, 
Сиз Интернет билан ишлаб ўтирганингизда, сизнинг адресингизга бир 
маълумот келди ва уни очганингизда компьютерингиздаги бир қанча 
қимматли маълумотлар йўқолиб кетди. Бу нима сабаблар орқали юз бериши 
мумкин деб ўйлайсиз? £зингиз ѐки дўстларингиз тажрибасини умумлаштирган 
холда бу муаммо хақида бироз фикрлаб кўринг. 
Щақиқатан ҳам, агарда дастурингизга, информацион системангизга ѐки минг 
азоб билан яратган муҳим бир файлингизга компьютер вируси қандайдир 
йўллар билан кириб қолса, жуда ноқулай аҳволга тушиб қолишингиз мумкин. 
Бунинг олдини олиш ва компьютер вирусларидан самарали химояланиш учун 
уларнинг ўзи нима эканлигини, уларнинг қандай турлари мавжудлигини, улар 
қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ва уларга қарши курашиш 
учун нима қилиш лозимлигини пухта билиб олиш зарур бўлади. Щозирги 
пайтда вирус ва антивирусларнинг турлари шу қадар кўп, ҳамда уларни хосил 
қилишда шунчалик кўп программистлар бандки, агар масаланинг моҳиятини 
тушунмасангиз, бу ¨оялар тўфонида ¨арқ бўлиб кетишингиз ҳам мумкин. 
Бунда "Аҳмоққа қарши осонгина курашиш мумкин, лекин топқир аҳмоққа 
қарши курашиш жуда ҳам қийин", - деган иборанинг тў¨рилиги яна бир карра 
исбот бўлади, десак хеч ҳам янглишмаган бўлар эдик.
Компьютер вируси ибораси 1984 йилда пайдо бўлиб, у оммавий 
ахборот воситалари, семинарлар ва конференцияларда хар томонлама 
ѐритилиб борилаяпти. Илк компьютер вируси Америкалик Фред Коэн 
томонидан ѐзилган программа бўлиб, унинг асосий вазифаси программаларни 
ноқонуний кўчириб олишга қарши қаратилган эди. Яъни, бирор-бир 
программа ноқонуний кўчириб олиб кетилса, ушбу яратилган программача 
ҳам унга қўшилиб кўчирилади ва ўша ишлатилган компьютердаги қимматли 
ахборотларни дискдан ўчириши, файлларни йўқотиши ва шунга ўхшаш 


номаъқул ишларни амалга ошириши мумкин. Коэннинг бу иши компьютерлар 
хавфсизлигини таъминлаш бўйича анжуманда эълон қилингандан сўнг, "XX 
аср компьютер вабоси", яъни компьютер вируслари кўпайиб, §арбий Европа 
ва А¡Ш бўйлаб тарқалди. Образли қилиб айтганда, «Жахон бўйлаб бир шарпа 
кезиб юрибди – у хам бўлса компьютер вируси шарпасидир» . Улар жуда 
кўплаб фирмалар, давлат ташкилотлари, илмий лабораториялар компьютер 
тизимларини ишдан чиқарди ѐки уларга жиддий зарар етказди. Щозирги 
пайтга қадар компьютерларни вируслар хужумидан асраш долзарб 
вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Бизга маълум бўлган компьютер 
вируслари асосан бир хил тузилишга эга. Улар тўрт қисмдан иборат бўлиб, 
унинг биринчи қисми вируснинг компьютер хотирасига киришини 
таъминлайди, иккинчи қисми вирусни қаттиқ ѐки эгилувчан дискка 
нусҳалашга хизмат қилади. Бунда вирус файлларга қўшилиб олиши ѐки 
дискнинг ишга тушириш секторига жойлашиб олиши мумкин. Учинчи қисмда 
вирус ўз фаолиятини қандай шароитларда бошлаши зарурлиги кўрсатилса, 
тўртинчи қисмда унинг алгоритми баѐн этилади. 
Агар компьютер вируси компьютерингизга тушиб колса, у узини 
куйидагича намоѐн килади: 
Баъзи бир программалар ишламайди ѐки ѐмон ишлай бошлайди 
Экранга бошкача хабарлар ѐки символлар чика бошлайди 
Компьютернинг ишлаш тезлиги анча секинлашади 
Баъзи бир файллар бузилади, узгаради ѐки катталашади 
Оператив хотиранинг буш жойи кискаради 
Программаларни юклаш секинлашади. 
Компьютер вирусининг ўз фаолиятини қандай бажаришини 

Download 442,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish