Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги



Download 153,54 Kb.
bet18/21
Sana05.06.2022
Hajmi153,54 Kb.
#638879
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ 1-боб Навруза

1-боб бўйича хулосалар.

  1. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг бошқа жабҳаларига нисбатан табиат ходисаларига энг таъсирчан соҳа ҳисобланади. Айниқса глобал иқлим ўзгариши шароитида об-ҳавонинг ўта ноқулай келиши, баҳор мавсумида сурункали музламалар бўлиши, ёзда ҳароратнинг аномал тарзда кескин кўтарилиб кетиши ёки киш вақтида ёғингарчиликнинг етарли даражада бўлмаслиги оқибатида мавсум пайтларида сув тақчиллиги юзага келиши ва бошқа шу каби табиат ходисалари сабабли қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан экинлар ҳосилдорлигига, чорва ҳайвонлари маҳсулдорлигига салбий таъсир қилиши иқтисодий зарар кўришлари ҳолатлари кўпаймоқда. Бу эса маҳсулот ишлаб чиқариш хажмларини камайишига, натижада эса қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг пасайишиига олиб келиши мумкин.

  2. Суғурта тушунчасига ҳар ким ҳар хил ёндашган ҳолда таъриф берилган, бу ерда суғуртани ижтимоий ҳимоя усули, молиявий хизмат тури, ҳуқуқий таъминот ва ҳатто хўжалик фаолияти каби талқиндаги ёндашувлар ҳам мавжуддир. Бизнинг фикримизча суғурта мохиятини Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонунинг 3-моддасида келтирилган таъриф ҳам назарий ва ҳам амалий жиҳатдан тўлақонлироқ ифолдалашга ёрдам беради деб ҳисоблаймиз.

  3. Аграр секторда турли йўналишлардаги агрокластерлар, кооперацияларни ташкил этилиши, соҳага хусусий секторни янада кенгроқ жалб қилиниши, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги корхоналарнинг кўпайиши улар томонидан маълум хатарларга энг таъсирчан бўлган қишлоқ хўжалигига катта маблағларнинг сарфланиши уларни қайтмаслик хавфини суғурталашнинг янги усулларини топишни тақозо қилмоқда; инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан янгиликларини қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқаришига кенг жорий қилиш шаротида инновацион технологияларни жорий этиш жараёнидаги хавфларни суғурталашнинг янги механизмларини амалиётига жорий қилишни зарурият қилиб қўймоқда, жумладан, инновацион жараёнга жалб этилган маблағлар қайтмаслик хавфини суғурталаш, инновацион технологияни жорий этишдан кўзлагнган фойдани ола олмаслик ҳавфини суғурталаш, ягона наъмунада яратилган инновацион ускунанинг зарарланиши ёки йўқотилишни суғурталаш ва бошқалар.

  4. Қишлоқ хўжалигида бозор муноасабтлари барқарорлашуви натижасида агробизнесни кенг ривожланишига имкониятлар яратиб берилмоқда. Шу билан бирга агробизнес фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳавф-хатарнинг янги турларини пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу эса яна суғурта тизимни мунтазам равишда такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Бизнинг фикримизча қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда суғурталаниши лозим бўлган хавф-ҳатарларни табиий-иқлим, геологик, биологик, экологик, ижтимоий, молиявий хавф-хатаралардан ташқари, агробизнес фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳавф-хатарга туркумлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

  5. Аграр соҳа иқтисодиёти турли туман ҳавф–ҳатарларга узвий боғлиқлиги суғурта механизмларини жорий этишда куйидаги ўзига ҳос хусусиятларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, яъни: қишлоқ хўжалиги суғурталанувчи ҳавф-ҳатарларнинг турли- туманлиги ва уларни қачон, қандай тарзда ва қанчалик ҳажмда зарар келтиришни олдинда ҳисоблаш ёки башоратлаш қийинлиги; бир худудда содир бўлган умумий характердаги табиат ходисалардан (зил-зила, тоғ кўчкиси, қурғоқчилик, сув тошқини ва бошқалар) зарар кўрган қишлоқ хўжалиги корхоналарини суғурта товони тўлаб бериш лозимлиги; суғурта ходисаси туфайли келтирилган зарарни тўлиғича тўлаб бериш имкониятининг чекланганлиги ва бошқлар;

  6. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимига бир қатор омиллар таъсир қиладики, ушбу омилларни аниқлаб олиш, уларни бир тизимга келтириш ҳамда уларнинг нечоғлик таъсирини ҳисобга олиш келажакда агросуғурта турлари ва механизмларини такомиллаштириш бўйича амалга ошириладиган чора - тадбирлар ишлаб чиқишда ҳисобга олиб бориш ушбу чораларнинг ҳаётийлигини ва самарадорлигини таъминлайди. Бизнинг фикримизча мавжуд омилларни ташкилий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва экологик омилларга гуруҳлаш мақсадга мувофиқ бўлади.

  7. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини янада ривожлантиришда хорижий тажрибалардан қуйидаги жиҳатларни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: - “Қишлоқ хўжалигини суғурталаш тўғрисида”ги алоҳида қонун қабул қилиш бугунги куннинг кечиктириб бўлмас вазифаси эканлиги; бизда ҳам қишлоқ хўжалиги суғурталашда давлат томонидан субсидиялар ажратиш амалиётни кенг жорий қилиш асосида қишлоқ ҳўжалигида суғурта қамровини ошириш; мамлакатимиздаги бошқа суғурта компанияларини ҳам қишлоқ хўжалигини суғурталаш тизимига жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмларини жорий қилиш орқали соҳада рақобат муҳитини кучайтириш ва ҳакозо.





Download 153,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish