Ўзбекистон республикаси қишлоқ ХЎжалиги вазирлиги



Download 153,54 Kb.
bet16/21
Sana05.06.2022
Hajmi153,54 Kb.
#638879
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ 1-боб Навруза

57,5

2

Канада


900

11,3

3

Испания


550

6,9

4

Италия


350

4,4

5

Франция


300

3,8

6

Германия


200

2,5

7

Жанубий Африка


100

1,3

8

Австралия


100

1,3

9

Хитой


80

1,0

10

Жанубий Корея


60

0,75


Жами


7240

90,5


Қишлоқ хўжалиги суғурталашда америкача моделнинг асосий хусусияти шундан иборатки, унда ҳавф-ҳатарларни суғурталашда давлатнинг кенг иштирок этишидир. Давлатнинг агросуғуртадаги муҳим иштирокларидан бири бу қишлоқ хўжалиги корхоналарига суғурта мукофотининг 60 фоизгача миқдорини субсидиялашдир. Бу қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини суғуртага оммавий тарзда жалб қилишни рағбатлантиради. Ҳосил суғуртасида суғурта жавобгарлиги экин турига қараб 65 фоизлан 80 фоизгача миқдорда ҳисобга олинади.

АҚШ да суғуртанинг яна бир мухим жихатларидан бири бу фермерлар учун кенг турдаги сугурта дастурларининг тақдим этилишидадир, жумладан: даромални кафолатлаш (revenue assurance), ҳосилни мульти хатарли суғурталаш (multiple peril crop insurance, MPCI), хўжаликларнинг даромадларини хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича суғурта (income protection), даромад индекси бўйича суғурталаш (group risk income protection, GRIP), муқарар табиат ходисалари ва бозор коньюктурасидаги тебранишлар натижасида даромадни йўқотиш ҳавфини суғурталаш (adjusted gross revenue, AGR), ҳосилдорлик индекси бўйича суғурталаш ( group risk protection, GRP) ва бошқалар32.


Францияда «Қишлоқ хўжалигини суғурталаш тўғрисида»ги миллий Қонун 1984 йилда (14 июль, 706-сон) қабул қилинган. Таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғурта тизими биринчи маротаба Францияда қўлланилган бўлиб, 1750 йилда бир нечта фермерлар қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш бўйича бирлашган. Францияда қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов чорвачилиги бўйича табиий офат натижасида кўрилган зарарларни қоплаш учун «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кафолатлаш Миллий Фонди» (FNGCA) фаолият юритади. Фонднинг асосий мақсади миллий ва профессионал бирдамликни амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртаси сектори учун солиқ юкини камайтиришдан иборат.
Ушбу фонд томонидан суғурта қилинадиган хатарлар сифатида кўп ёғингарчилик, тошқин ва ёнғин, қурғоқчилик, музлаш, довул, эпидемия ва паразитлар қайд этилган. Фонд маблағларининг 50 фоизи давлат томонидан бериладиган субсидиялар, 50 фоизи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланадиган суғурта бадаллари ҳисобига шаклланади. Фермерлардан тушадиган маблағлар қишлоқ хўжалиги суғуртаси бўйича мукофотлардан қисман шаклланади (5% дўл уришидан, 15 % ёнғиндан суғурталаш бўйича тўланадиган суғурта мукофотлари ҳисобидан). Фонд маблағларини шакллантириш мулк суғуртаси бўйича қўшимча шартномалар қилиш орқали ҳам амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғурталаш бўйича 14 та суғурта компанияси фаолият юритади ва ушбу соҳада давлатнинг кўмаги фақатгина айрим турдаги экинлар бўйича амалга оширилади. Францияда қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш тизими учта дастур асосида амалга оширилади: «CatNat» кафолатли дастури бўйича корхоналар ёки хусусий мулк эгаларини табиий офатлардан кўрган зарарларининг асосий қисми қоплаб берилади; «ТОС» кафолатли дастури бўйича довул, бўрон, тўфон ва дўл билан боғлиқ хатарлар қопланади. Ушбу дастур доирасида юридик ва жисмоний шахсларнинг мулклари суғурта қилинади. Давлат кафолати дастури бўйича қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг йўқотилишидан кўрилган зарарлар қоплаб берилади. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлиги фермерлар томонидан тўланадиган суғурта бадалларини субсидия­лаш миқдорини белгилайди. Биргаликда суғурталаш жамияти ва суғурталовчи ташкилотлар шартнома тузади ва кўрилган зарарни қоплаб беради33.
Испанияда, 1978 йилда "Қишлоқ хўжалигида хатарларни суғурталаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, аграр суғурта тизими учта асосий иштирокчиларнинг, суғурта компаниялари, суғурта қилдирувчилар ва давлатнинг ўзаро манфаатли муносабатлари асосига қурилган. Испанияда қишлоқ хўжалиги корхоналари суғурта ҳимоясига иложи борича паст нархларда эга бўлишга қизиқсалар, суғурта компаниялари суғурта қамровини ортганлигидан манфаатдордирлар. Давлат эса қишлоқ хўжалигида фаолият олиб борувчи субъектлар учун қулай ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий шарт–шароитлар яратиш орқали ахоли озиқ-овқат муаммосини юмшатишга эришади. Испания ҳукумати суғурта тизимида учта асосий вазифани бажаради, биринчиси Аграр суғурта Давлат Агенитлиги (ENESA) орқали суғурталаш ҳажмларини режалаштиради ва мувофиқлаштиради, иккинчи томондан суғурталашнинг компенсация қилиш Консорциуми орқали мамлакат ичида қайта суғурталашни амалга оширади ва учинчидан Суғурталаш бош бошқармаси орқали суғурта фаолиятини назоратини олиб боради. Буларнинг биринчиси Испания Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва қолган иккитаси эса Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бўйсунади.
Ҳар йили давлат бюджетидан ва провинциялар бюджетидан қишлоқ хўжалигини суғурталашнинг субсидиялари ҳажмлари тасдиқланади. Шу тариқа, субсидия миқдорининг бир қисми давлат бюджетидан ва иккинчи қисми провинциялар бюджетидан копланади. Суғурта муофотларини субсидиялаш фоизлари ҳар йили ўзгариб туриши мумкин, лекин, ўртача 50 фоизни ташкил этади. Хусусан, 2005 йилда субсидия 54 фоизни ташкил этган34.
Туркияда “Табиий офатлардан кўрилган зарарларни қоплаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, Осиё мамлакатларидан бири ҳисобланган Туркияда қишлоқ хўжалик суғуртаси анча йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Туркия суғурта системасининг қизиқарли томонидан барча суғурта компаниялари ўзлари амалга ошираётган суғурта хизматлари учун турлича суғурта таърифларини қўллаш имконига эга эканлиги. Яъни айни бир суғурта тури учун турли ҳил суғурта таърифларини қўллаш мумкинлиги. Бунинг учун суғурта компанияси Туркия ғазначилик бош бошқармаси таркибига кирувчи суғуртачилик бошқармасига суғурта таърифини белгилаш бўйича ариза билан мурожаат этади. Аризага илова сифатида ўзлари таклиф қилаётган суғурта таърифини асослаган ҳолда хисоб-китобини тақдим этади. Суғуртачилик бошқармаси ҳодимлари хисоб-китобларни ўрганиб чиқиб асосли бўлса, ҳамда суғуртачилик бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибларга жавоб берса мазкур суғурта таърифини ўрнатишга рухсат беришади. Суғуртачилик бошқармаси мижозлар манфаатини ҳимоя қилиш ҳамда суғурта ширкатларининг банкрот бўлишини олдини олиш мақсадида суғурта таърифларининг энг кам ва энг юқори миқдорини белгилаб туради.
Туркия қишлоқ хўжалик суғуртасининг яна бир эътиборга молик томони 2006 йил 1 апрелдан бошлаб қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига суғурта мукофотларини тўлаш бўйича 50 фоизлик давлат кўмаги йўлга қўйилганлигидир. Яъни суғурта шартномаси бўйича хисобланган суғурта мукофотининг 50 %ини хукумат бюджет маблағлари хисобидан тўлаб беради. Бунда биринчидан, қишлоқ хўжалик товарларини ишлаб чиқарувчиларни суғуртавий химоя билан қамраб олиш имконини берса, иккинчидан қишоқ хўжалик суғуртаси билан шуғулланувчи суғурта ширкатларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга ва жахоннинг йирик суғурта ширкатларига айланишлариги шароит яратиб беради35.
Россияда суғурта тизимини ривожланиши бир қанча босқичлардан иборат бўлган. Фақатгина 90 йиллардан кейингина сурғуртанинг давлат иштирокидаги тизими пайдо бўла бошлади. 2003 йилга июл ойига келиб 1997 йил 14 июлдаги № 100-сонли “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солиниш тўғрисида”ги Федерал қонун ва 2001 йил 1 ноябрдаги № 758-сонли “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Россия хукумати қарорига асосан қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни қўллаб-қувватлаш бўйича федерал агентлик тузилди.
Агентликнинг асосий вазифаси сифатида қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларни бошқариш ва назорат қилиш белгилаб берилди. Агентликнинг саъйи ҳаракатлари эвазига қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш концепсияси ишлаб чиқилди.
2003 йилга июл ойига келиб 1997 йил 14 июлдаги № 100-сонли “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солиниш тўғрисида”ги Федерал қонун ва 2001 йил 1 ноябрдаги № 758-сонли “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Россия хукумати қарорига асосан қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни қўллаб-қувватлаш бўйича федерал агентлик тузилди.
Агентликнинг асосий вазифаси сифатида қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларни бошқариш ва назорат қилиш белгилаб берилди. Агентликнинг саъйи ҳаракатлари эвазига қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқарувчиларни суғурталашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш концепсияси ишлаб чиқилди.
2006 йилнинг 29 декабрида қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисида”ги ФЗ №264-сон Федерал қонуни ва "Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги" Федерал қонунларига мувофиқ давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асосида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги суғуртаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тўлиқ ёки қисман йўқотиш хатарларини ўз ичига олади. Буларга, қишлоқ хўжалиги экинларини суғурталаш (масалан, донли ва мойли экинлар, полиз, картошка. сабзавот экинлари), кўп йиллик дарахтларнинг кўчатлари ва ҳосили (узум, мева-резавор ва бошқалар)ни курғоқчилик, музламалар, дўл, қум бўрони, зил-зила, сув тошқини ва бошқа хавфли табиат ходисаларидан зарар кўришидан суғуртавий ҳимоялаш тадбирларини киритиш мумкин. Қонун билан, бюджет маблағлари ҳисобига улар шартнома асосида тўлаган суғурта мукофотларига нисбатан 50 фоиз миқдорида субсидия ажратиш кўзда тутилган36.
Россияда замонавий суғурта тизими 5 та даражадан иборат, биринчиси давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган суғурта турлари, бунда суғурта зарарларини қоплашда давлатнинг иштироки турли вариантлар асосида ташкил этилиши мумкин. Иккинчи даражада эса хусусий суғурта компанияларининг бозорда кенг ривожланаётганлигини ва улар ҳам ўз хизматларини таклиф этаётганликларини айтиш мумкин, учинчи даражада бу агросуғурта уюшмалари орқали амалга ошириладиган суғурта хизматларини ривожланётганлиги ва тўртинчи ва бешинчи даражада эса Қишлоқ хўжалигини Федерал суғурта заҳираси ва Россия Федарециясининг заҳира фонди орқали суғурта маблағларини тақдим этилаётганлигини келтириш мумкин. Ушбу заҳиралар ҳисобидан суғурталанувчиларга факатгина табиат ҳодисаси натижасида келтирилган зарарнинг қоплаш учун етишмаган қисми учунгина маблағлар ажратилади. Бундан ташқари, мазкур фондлардан қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини сақлаб қолиш ҳамда табиат ходисаларидан келиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга қаратилган тадбирлар учун ҳам маблағлар ажратилиши кўзда тутилади.
Россияда “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларни давлат кўмаги остида суғурталашнинг 2020 йилгача бўлган Концепцияси” ишлаб чиқилган ва у амалга самарали оширилган. Бундан ташқари, агросуғурта соҳаси 2011 йилда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва агросаноат мажмуини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Федерал Қонун билан тартибга солинади. Лекин, экспертларнинг фикрича Россияда агросуғурта бозори ўзининг салоҳиятига нисбатан етарли даражада ривожлана олмаяпти. Масалан, чорва ҳайвонларини давлат кўмаги остида суғурталаш тизими 2013 йилдагина амалга оширила бошланган ва хакозо37.
Албатта, ҳар бир давлатда суғурта тизими ўзига хос бўлиб, кўп омиллар таъсирида ва узоқ муддатларда шаклланади. Лекин уларни умумлаштирган ҳолда айтиш лозимки, қишлоқ хўжалиги ривожланган давлатларнинг аграр суғурта тизимини амалга ошириш бўйича тажрибаларини республикамиз шароитларига мос ҳолда қўллаш мақсадида қишлоқ хўжалигида хатарларни суғурталаш соҳасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи, суғурта мақсадлари, турлари, объектлари, тарифи, суғурта мукофотлари, қопламаларни тўлаш тартиблари, суғурталашда иштирок этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, суғурта бозори ишчирокчилари, давлатнинг қўллаб-қувватлаш механизмларини белгилаб берувчи махсус қонун қабул қилиш бугунги куннинг талаби ҳисобланади38.
Қуйидаги 1.2-жадвалда турли ривожланган мамлакатлар ва Ўзбекистонда суғурта бўйича қонун ҳужжатлари, давлат бюджети субсидиялари улуши, суғурта жавобгарлиги даражаси ва ҳисобга олинадиган ўртача ҳосилдорлик каби кўрсаткичларнинг таққослама тахлили келтирилган. Жадвалдан кўриниб турибдики. Барча мамлакатлар қишлоқ хўжалиги суғурта тизмига давлат томонидан катта эътиболр берилади. Ушбу мамлакатларда қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимининг республикамиз учун эътиборли жиҳатлари қуйилдагилардан иборат, яъни:

Download 153,54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish