Кутилаётган илмий янгилиги: Илк бор Андижон вилояти шароитида Калифорния Қалқондори тарқалиши ва зарарини олма навлари бўйича ўрганилади, заракунандани табиатда сонини бошқариб турувчи энтомофаг ва антибиозларнинг тур таркиби ва ахамияти ўрганилади, Калифорния Қалқондорининг жинсий феромони бўйича мониторинг ўтказилиб, карши кураш технологияси ишлаб чиқилади,Фойдали энтомофагларнинг Калифорния қалқондори тухумига қарши курашда биологик самарадорлиги, қўлаш технологияси, унинг личинкаларига қарши янги замонавий, препаратлар тадқиқот қилиниб самарали сарф миқдори аниқланади.
Амалий аҳамияти: Калифорния қалқондорига қарши ишлаб чиқилган уйғунлашган кураш чоралари етиштирилган мева хосилини 20-25% га сақлаб қолиб, жахон андозаларига мос сифатли, пестицид қолдиқларидан холи махсулот етиштириш имконини беради.
ТАДҚИҚОТ УСЛУБЛАРИ
Трихограмма турларини ва ирқларини излаш ишлари Б.П. Адашкевичнинг 1978 чоп этилган услубий қўлланмасидан фойдаланилади.
Трихограммани маҳаллий турларини тутиш учун янги қўйилган ситотрога тухумлари ёки тунлам тухумларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тунлам капалакларини тутишда эса ҳар ҳил конструкцияли, кварцли лампалардан, яъни ёруғлик тузоқларидан фойдаланилади. Тузоқларни бевосита олмазорларга, олхўризорларга ва ёнғоқзорларга ўрнатилади. Ҳаво ҳарорати 18-22 0 С ошганда тунлам капалаклари соат 21-22 дан эътиборан уча бошлайди.
Тузоққа тушган капалаклар шикастланмаслиги учун ёруғлик тузоғининг ичига гармошкасифат қоғозлар қирқиб солиб қўйилади. Тузоққа тушган капалакларни ҳар куни эрталаб соат 5 да ёруғлик тузоғини ўчириб, капалакли қопчиқ лабораторияга олиб келинади. Тутилган тунлам капалаклари тури ва жинсидан қатъий назар 15 тадан 1 литрли шиша балонларга солинади. Балон ичига гармошка қилинган фильтрланган қоғоз жойлаштирилади. Балонларни усти дока мато билан ёпилиб, резина ҳалқа билан боғланади. Капалаклар балонни устидан 20% қанд шарбати шимдирилган пахта тампон орқали озиқлантирилади. Шиша балонлар ҳаво ҳарорати 260 С бўлган қоронғи хоналарда сақланади.
Ҳар куни эрталаб балонлардаги тухум қўйилган гармошкалар олиниб, янгиси жойланади ва 500-1000 донадан тунлам тухумлари йиғиштириб олинади. Тухумли гармошкалар тоғ, тоғ олди ва текислик зоналарда ўсаётган ҳар хил мевали дарахтларга масалан: олма, ёнғоқ, беҳи, олча, бодом, дўлана каби дарахтларига илиб қўйилади. Орадан 3-4 кун ўтгач, уларни далалардан олиб келиб трихограмма билан зарарланган тухумлар қирқиб ажратиб олинади ва катта биологик пробиркаларга жойлаштирилади. Учиб чиққан трихограммалар 3-4 авлод мобайнида тунлам тухумлари билан зарарлантириб, кўпайтириб олинади. Бирламчи нобуд бўлган табиий трихограммалар йиғиштириб олиниб, 70% ли спиртга солиниб, устидан 1 томчи глицирин томизилади. Оддий қора қалам ёрдамида трихограмма йиғилган жой, экин номи, сана ва йиғувини номи ёзилиб, спиртли идишга солиниб, усти махкам қилиб беркитилади ва 70% ли спирт солинган каттароқ идишга жойланиб, тур таркибини аниқлаш учун жойлаб олиб қўйилади.
Тутилган табиий трихограммаларни фиксация қилишни ВИИЗРда (1993) чоп этилган П.А. Сарокинани “Бутун дунё бўйича трихограмма турларини аниқлаш” қўлланмасидан фойдаланилди.
Бунинг учун аввало, микроскопда кўришда имкон берувчи препаратлар тайёрлаш лозим. Препарат тайёрлаш учун препарат шишачасига 2 томчи 96%ли спирт томизилади ва унга юмшоқ мўйқалам ёрдамида эркак трихограмма қўйилади. Ҳар бир препарат ойначасида 5-6 та эркак ва 2-3 та урғочи трихограммалар ишлатилади. Трихограммаларни шундан қилиш лозимки, уни қорнини пастидаги гениталияси, тухум қўйгичлари ва бошқа қисмларидаги мўйловчалари яққол кўриниб туриши лозим. Шундан кейин Фора суюқлиги томизилиб, шиша ёпқичлар ёпилиб, трихограммани микроскоп остида кўришга тайёрланади.
Табиатдан тутилган трихограммани биологик хусусиятларини ўрганиш ишларини лаборатория шароитида ҳаво ҳарорати 25-280 С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-70% бўлган махсус биоиқлим камерасида бажарилди. Бунинг учун 20 та пробиркага 100 донадан дон куяси тухумлари 0,5 мм қоғоз устида қуритилган шакар ёрдамида ёпиштириб, пробиркага солинди ва ҳар бир пробиркага 1 донадан урғочи трихограммалар мўйқалам ёрдамида ўтқазилади ва пробирка оғзи махсус оқ суруп матоси билан ёпилади. Тажрибаларда уч матораба такрорланиш йўли билан бажарилади. 4-5 кундан сўнг ҳар бир пробиркадаги трихограмма билан зарарланган дон куяси тухумлари саналади ва пуштдорлик даражаси аниқланади. Шу қаторда ҳар бир пробиркадаги урғочи трихограммани кузатиш натижасида уларнинг ҳаётини узунлиги ҳисоблаб борилади. Айнан шу пробиркада зарарланган тухумлардан трихограммани тухум ҳолатидан то етук зотгача бўлган преимогинал ривожланиш босқичлари кузатиб борилади. Учиб чиқиб нобуд бўлган трихограммаларни бинокуляр устида урғочи ва эркагини саналиб уларни нисбатлари аниқланади.
Трихограммани узоқ вақт сақлаш ишлари ВИИЗРда (1979) чоп этилган методик қўлланма асосида бажарилади.
2016-2017 йиллар мобайнида Избоскан туманидаги фермер хўжаликларида,Асака,Хўжаобод тумани тоғ ва тоғ олди зонасидан ҳамда текислик зоналарида маълум бир модель дарахтларда уларнинг самарадорлиги аниқланди. Trichogramma Chilonis ни қўллаш олмазор боғда Калифорния қалқондорининг учта авлодига қарши ҳар хил нормада (10х15х15х10), (10х15х20х10) 3 та модель дарахтда 4 маротаба такрорлаш йўли билан орадан 3 кун оралатиб қўлланилди. Калифорния қалқондори учиш муддатларини феромон тутқичлар ёрдамида аниқланди. Назорат учун 3 тадан модель дарахт трихорамма қўлланилмаган ва дори ишлатилмаган олма боғи ажратиб олинди. Уларни самарадорлигини аниқлаш учун янги қўйилган дон куяси тухумларини модель дарахтларнинг 3 тарафига илиб, уларни неча фоиз зарарланганини лаборатория шароитида ҳисоблаб чиқилди.
(Прогноз появления и учет вредителей и болезней сельскохозяйственных культур Москва 1958). (Экинларни зарарли организмлари ривожланиши ва тарқалишининг башорати. Ш.И. Муҳаммадалиев, Б.А. Сулаймонов, М.И. Рашидов Тошкент 2002).
Калифорния қалқондори Ўзбекистон боғларида жуда кенг тарқалган бўлиб, барча навли олмаларни зарарлайди. Боғларда асосий кимёвий кураш чоралари айнан Калифорниия қалқондорига қарши йўналтирилган ва шунинг учун унга қарши кўрашни тўғри ташкил этиш, кимёвий препаратларни тўғри танлай билиш жуда мухим. Тажриба ҳосилга кирган ва Калифорния қалқондори билан кўпроқ зарарланадиган навлар экилган олмазорларда ўтказилади. Танланган боғда Калифорния қалқондори билан зарарланиш ўтган йилда 2 % дан ошиқ бўлган бўлса тутқич белбоғлар остида қишлашга кетган қуртлар сони режалаштирилган ҳосилнинг тоннасига 0,05 нусха дона бўлиши керак.
Тажриба мажмуасига синалаётган инсектицид (2 – 3 сарф меъёрида), андаза ва назорат варианти киритилади. Андоза сифатида ишлаб чиқаришда кенг қулланилаётган, кимёвий таркиби ва таъсир этиш бўйича синалаётган препаратга яқин бўлган дори олинади.
Тажриба бўлакларининг хажми ишлаб чиқариш шароитида камида 1 га, назоратда 0,1 – 0,2 га бўлиши лозим. Дала тажрибалари хар бири 3 дарахтдан кам бўлмаган 3 – 4 такрорланишда бажарилади. Кенг майдондаги тажрибалар замонавий трактор пуркагичлари ёрдамида, кичик тажрибалар эса қўл пуркагичлари билан амалга оширилади.
Синалаётган препаратларнинг сарфи препарат тавсия этган ташкилотнинг таклифига асосан махсус тайёрланган тавсиянома ва препаратларнинг қисқача ёзилган таърифларидан, андозанинг сарфи эса синалаётган зоналар учун чиқарилган расмий тавсияномалардан олинади. Ишчи суюқлигининг сарфи кам сарфли пуркагичларида гектарига 500 летргача, ўртача сарфли пуркагичларда боғнинг ҳолатига кўра 1000 – 2000 литргача қилиб белгиланади.
Биринчи дорилаш 1 – авлод қуртлари пайдо бўладиган ва ўсимлик мевага кирадиган даврида, кейингилари эса дориларнинг таъсир муддатига боғлиқ ҳолда ўтказилади. Бу муддатни белгилашда ферамон тутқичлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Ферамон тутқичлар 3 гектар ерга 1 донадан, дарахтнинг кунботар томонига 2 метр баландликдаги шохига илинади. Хар бир тутқичга хар 3 кунда 2 – 3 донадан Калифорния қалқондори капалаги туша бошлаши 3 – 5 кундан сўнг дорилаш даври келганлигини кўрсатади. Боғларда барча тудаги кимёвий дорилаш ишлари ҳосил йиғиштириб олинишдан 30 кун олдин якунланиши шарт.
Тажриба бўлакларига бошқа турдаги зараркунанда ва касалликларнинг таъсирини йўқотиш учун сепилган дорилар бир вақтнинг ўзида андоза ва назорат бўлакларида ҳам ишлатилади.
Ҳосил йиғиштириб олинишидан 30 кун олдин 5 – 10 модел дарахт танланади ва белгилаб чиқилади. Дарахт ости текисланади ва бегона ўтлардан тозаланади. Хар 5 кунда дарахт остига тўкилган мевалар терилади ва қуртлаганлари алохида ҳиобланади. Охирги ҳисоб ҳосилни йиғиштириш даврида бажарилади. Сўнгра тўкилган ва қуртлаган меваларининг ҳаммаси алоҳида – алоҳида саналади, бир дарахтдаги зарарланган меваларнинг ўртача сони аниқланади. Ҳосилни йиғиштиришда хар бир модел дарахтдан 30 донадан мева терилади ва уларнинг Калифорния қалқондори билан зараланиш фоиз ҳисобланади.
Тажрибани ўтказиш ва ҳосилни ҳисоблаш даврида синалган препарат ўсимликни ўзига қандай таъсир этганлиги (фитотоксичность) келтирилган шкала бўйича аниқланади. Тажриба даврида яқин жойдаги метеостанциянинг маълумотлари ёзиб борилади. Дарахтдан ва ердан терилган ҳосилнинг назоратга нисбатан зарарланиш даражаси синалган препаратнинг биологик самарадорлигини белгиловчи асосий кўрсатгич ҳисобланади. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланилади:
в
С = 100 ------------ х 100.
а
Бу ерда:
С – мева зарарланишини назоратга нисбатан фоиз ҳисобида камайишини кўрсатувчи биологик самарадорлик;
в - тажриба бўлагидаги меванинг ҳисобланган кунда зарарланганлиги.
Хўжалик самарадорлигини аниқлаш учун дарахтдан терилган ҳосилнинг сифати аниқланади ва давлат стандарти ( ГОСТ ) бўйича навларга ажратилади. Ҳар бир дарахтдан олинадиган сифатли ҳосил миқдори аниқланади.
Калифорния қалқондори сонини зарар келтириш даражасидан паст ҳолларда сақлаган сараланиш (зарарланиш умумий ҳосилнинг фоизидан кам бўлишлиги ), шунингдек сотиб олиш, қўллаш харажатларидан анча юқори қўшимча фойда келтирган препаратигина самарали ҳисобланади.
Ҳисоб кўрсатгичларилари қуйидаги жадвалларга туширилади: 17 ва 18.
17 – жадвал
Калифорния қалқондорига қарши синалган ................................................ прераратнинг
(препарат номи)
хўжалик самарадорлиги
(Тажриба ўтказилган жой, экин, нав ва кун )
Бўлаклар
|
Дарахтлар сони, дона
|
Бир дарахтдан олинган ўртача ҳосил
|
Жумладан навлар бўйича
|
1
|
2
|
3
|
кг
|
%
|
Кг
|
%
|
кг
|
%
|
Синалаётган
препарат
Андоза
Назорат
|
HCP 0,5
|
Янги препаратларни синашда уларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳам баҳолаш керак. Баҳолаш ишлари эса умумий бўлимда кўрсатилган тарзда бажарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |