(ариза тушган вақтдан 1 иш кунида)
Давлат хизматлари маркази
Ташаббускор
(жисмоний ёки
юридик шахс)
Ташаббускорга Давлат хизматлари маркази орқали кластер фаолиятини ташкил этишни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорини юборади.
(2 иш кунида)
Белгиланган мезонларга мослиги ва кластер мақомини бериш бўйича ҳужжатларни ўрганади (10 иш кунида)
Ташаббускор билан агросаноат кластери мақомини бериш бўйича икки томонлама битим имзоланади (3 иш кунида)
Ваколатли орган
(йўналиш бўйича)
2.2.1-расм. Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш механизми1
Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиш механизми бўйича кластерларни ташкил этишдаги асосий мезонларга алоҳида эътибор қаратиши лозим (2.2.2-расм). Бу орқали ташкил этилаётган мева-сабзавотчилик кластернинг барча жиҳатларини назарда тутган ҳолда энг асосий белгиланган вазифаларни бажарилишига ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш имконияти яратилади.
2.2.2-расм. Мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этишда белгиланадиган асосий мезонлар1
Мева-сабзавотчилик кластерлари бир умумий мақсад йўлида фаолият олиб бориб, асосий мақсад соҳа самарадорлигига эришиш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишдан иборат бўлади. Аммо, мавжуд тузилмадаги субъектлар ўзининг мақсадига эга бўлиши керак. Кластерларни ташкил этишдаги муҳим вазифа ҳар бир субъектнинг мақсадини, кластернинг умумий мақсади билан самарали тарзда боғлаши лозим. Акс ҳолда, ҳар бир ташкилот ўз мақсадини амалга оширишга интилади ва кластернинг умумий мақсади амалга оширилмаганлиги туфайли самарасиз фаолият олиб борилади.
Мамлакатимизда мева-сабзавотчилик Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизимида эканлиги, фаолият юритаётган кластерларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилибгина қолмай, самарали фаолияти олиб боришига ҳам ёрдам кўрсатади.
Бугунги кунда самарали бошқарув тизимининг ташкил этилиши кластерларни ривожлантириш билан бир қаторда, соҳадаги мавжуд камчиликларни тўлиқ бартараф этади. Бошқарувни тўғри ташкил этиш ва уни назорат қилиш бўйича ҳар бир вилоятда вазирлик бошқармалари мавжуд бўлиб, кластерлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш йўлга қўйилган.
Шу билан бир қаторда, тадқиқот ишимизда вазирлик тизимида фаолият юритаётган кластерлар учун ягона бошқарув тизимини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Агрокластерларни ривожлантириш давлат қўмитаси” ни ташкил этиш тўғрисида илмий асосланган таклифлар ҳамда унинг ташкилий бошқарув тузилмасини ишлаб чиқдик. Бу орқали агрокластерлар мева-сабзавотчилик, пахта, ғалла, уруғчилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги кластерлари битта қўмита негизида бошқарув тизими аниқ бўлган идорага таяниши орқаликластерлар фаолиятини назорат қилиш ва пировардида аниқ мақсадларга эришишни таъминлаб беради (2.2.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |