Патиссонни ўғитлаш ва суғориш. Қовоқдошлар таркибида аччиқ моддалар пайдо бўлиши сув режимининг бузилиши туфайлидир. Тупроқнинг узоқ вақт қурғоқчиликда қолиши кўпроқ сабаб болади.Бунда азотли, фосфорли ўғитлар сингиб кетмай қотиб қолади.Қовоқдош экинларни суғориш мунтазам равишда олиб борилиши керак.Баргларини ёймасдан суғориш керак.Иссиқ об-ҳаво шароитида ўсимликларни 2-3 марта суғориш керак.
Қовоқдош ўсимлик патиссон касалликлари ва унга қарши кураш чоралари. Ўсимликларда турли сабаблар – касаллик қўзғатувчилар ҳамда ноқулай ташқи шароит та’сирида турли касалликлар келиб чиқади. Булар органисм функсияси (фотосинтез, нафас олиш,ўстирувчи моддалар ҳаракати) нинг бузилишига, ўсимликнинг бутунлай нобуд бўлиши ёки ба’зи органларнинг зарарланишга олиб келади.
Ўсимликлар касалликлари ҳосилни камайтириб, сифатни бузади. Масалан: антракноз, фусариоз ва бошқа касаллик қўзғатувчиларининг тупроқда узоқ яшашини ҳисобга олган ҳолда қовоқдош экинларини дастлабки жойига энг камида 4-5 йилдан кейин экишга рухсат этилади. Алмашлаб экишда дала майдонларини шундай тақсимлаш керакки, жорий йилдаги қовоқдош экинлар аввалги йилги майдон билан ёнма-ён жойлашиб қолмаслиги керак.Уруғлар фақатгина соғлом майдонлар ва зарарланмаган мевалардан олинади. Уруғларнинг моғорлаши, майсаларнинг ётиб қолиши, фузариоз илдиз чириши, фузариоз сўлиш,фузариох сўлиш , антракноз, бактериоз, ва бошқа касалликларга қарши уруғлар 1-иловага келтирилган препаратлар билан дориланади. Намланган (1т уруғга 10 литр сув ) уруғларни мазкур препарат билан дорилашекишдан 2-3 ой оидин ўтказилади.Ҳимояланган жойларда иссихона ичини дезинфексиялаш , тупроқ, идишлар ва асбоб- анжомларни зарарсизлантириш, ҳосил йиғиб олингандан кейин ўсимлик қолдиқларини йўқотиш , карантин тадбирларига амал қилиш зарурий тадбирлар ҳисобланади. Иссиқхона кўчатзорлари ва парникда ўсимликларни қалин экишга рухсат этилмайди, чунки у илдиз чириши ва ун шудринг ва бошқа касалликларнинг кучли ривожланишига олиб келиши мумкин. Кўчатларни озуқали кубиклар ёки торф- чириндили тувакчаларда етиштириш мақсадга мувофиқроқдир.Иссиқхоналарда( айниқса бодринг етиштирилаётганда) қуйидагича ҳарорат ушланади: қуёшли кунларда мева-тугишгача ва мева- тугиш даврида мос ҳолда 22-24 ва 24-26 C, кечаси –17-18градус ва 18-20 C. Ҳавонинг нисбий намлиги мева—тугишгача 75-80 % ва мева тугиш даврида 80-85% бўлиши лозим.Тупроқ ҳарорати ҳаво ҳароратидан 1-2 C паст бўлиши тавсия этилади.Унинг намлиги эса қишки даврларда 50-60 %, баҳорги ва ёзда 70-80 % атрофида ушланади.Ун шудрингга қарши барча қовоқдош экинларга коллоид олтингугурт суспензиясини пуркаш яхши натижа беради.
Ун шудринг. Касаллик барча қовоқдош экинларда тарқалган.Ун шудринг ҳимояланган жойда энг хавфли касалликлардан бири ( айниқса бодрингда) ҳисобланади.Баргларнинг устки ва остки томонида оқиш ёки пушти –кулранг ғубор пайдо бўлади.Сўнгра ғуборда қора нуқталар – касаллик қўзғатувчисининг мева таналари пайдо бўлади.Кўпинча ғубор барг банди ва ба’зан меваларда ҳам кузатилади.касаллик кучли ривожланганда бурглар юқорига қараб буралади, мўрт бўлиб қолади, қурийди ва тегилганда енгил уқаланиб кетади.Патиссон ун шудринг билан зарарланганда ғубор оқ, мўл бўлади ва кўпинча барг юзасида ҳосил бўлади, мева таналари кам шаклланади. Касалликнинг инкубация даври 5-7 кун давом этади.бир ой мобайнида патҳоген 4-5 конидиал споралар бўғинини бериши мумкин.Инфексиянинг дастлабки манбаи тупроқдаги зарарланган ўсимлик қолдиқлари, вегетация даврида эса касалланган ўсимликлар ҳисобланади.Ун шудринг касаллиги жуда ката зиён келтиради.Баргларнинг зарарланиши натижасида ўсимлик яхши ривожланмайди, мевалар кичик бўлиб кам ҳосил беради.Дала шароитида касаллик ҳосилдорликни 20-30% гача, иссиқхоналарда эса 60 % ва ундан кўпроқ пасайтириб юбориши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |