Биполяр нерв хужайраларидан 2 та ўсиқ нейрит ва дендрит ажралиб чиқган бўлиб, бу нейронлар асосан кўзнинг тур пардасида кенг тармоқланган.
Мултиполяр нейронлар организмда – марказий нерв системада энг кенг тарқалган, кўп сонли нейронлар бўлиб танасидан чиқган битта узун шохланмаган ўсиқ - нейрит (аксон), қолганларининг барчаси шохланган–дендритларни ҳосил қилади.
Нейрон хужайрасининг таьсиротни қабул қилувчи ихтисослашган қисми – дендритлардир. Нейрон танаси – перикарион, трофик ва импулсни бошқа нейронларга ёки ишчи органларга узатувчи қисми – аксондир.
Дендритлар (юнонча dendron – дарахт) – майда шохчаларга тармоқланган ўсимта хужайра танасининг асосин ташкил қилувчи ҳақиқий бўртма бўлиб, кўп сонли синапслардан иборат. Келаётган ахборотларни қабул қилади ва қайта ишлайди. Кўпчилик нерв хужайраларида бир нечта дендритлар бўлиши мумкин. Масалан орқа миянинг ҳаракатлантирувчи нейронларида 5 тадан 15 тагача йирик дендритлар бўлиши мумкин.
Аксон – ҳар бир хужайрада битта бўлиб энг узун ўсимта шаклида импулсни хужайра танасидан бошқа нейронга ёки ишчи органга узатади, тармоқланмайди, бутун узунлиги бўйича цилиндрсимон бир хил йўғонликка эга бўлиб учлари конуссимон кенгайиб митохондрия, микронайчалар, нейрофиламентлар ва силлиқ эндоплазматик тўр элементларидан иборат.
Аксон бўйлаб майда ва йирик молекулалар икки томонлама фаол транспорт қилинади. Аксон транспорти (аксоплазматик транспорт) – моддаларни микронайчалар орқали нейрон танасидан ўсимталарга (антегоград), ўсимталардан қайта яна танага ўтказади (ретроград). Аксоплазматик транспортда кинезин ва диненин оқсиллари иштирок этади.
Нейрон танасида синтезланган макромолекулалар ва органеллаларни антероград оқим билан аксон бўйлаб унинг терминалларига тўхтовсиз транспорт қилиб туради. Аксон транспорти нейронлар бир бутунлигини ифодалаб, хужайра танаси ва ўсимталари орасида доимий алоқани таьминлайди.
Нейроглия ҳужайралари юқори даражада ихтисослашган нейронларнинг муайян мўҳитда яшаб фаолият кўрсатишини таьминлаб таянч, моддалар алмашинуви, трофик, секретор, чегараловчи, электр изоляция қилувчи ва ҳимоя каби бир қанча ёрдамчи вазифаларни бажаради. Нейроглия ҳужайралари орқа мия канали ва бош мия қоринчаларини орқа мия суюқлиги (ликвор) суюқлиги билан тўлдириб секретор вазифани бажаради.
Нейроглия нерв терминаллари ёки охирларини ташкил қилишда ва уларнинг тузилишида қатнашиб нерв импульсини ҳосил бўлишида ва уни ўтказишда, нерв толаларининг регенерацияси ва дегенерациясида муҳим аҳамиятга эгадир.
Нейроглия термини немис патологи Rudolf Virxov томонидан киритилган бўлиб (юнонча glia - елим) турли катталик ва шаклдаги кўп сонли хужайралардан ташкил топган бўлиб, ўсимталариниг бир хиллиги, аксон ва дендритларининг фарқланмаслиги билан характерланади.
Нейроглия марказий ва периферик нерв системасининг глияларига бўлиниб уларнинг стромасини (склет), чегараловчи функциялари эса нейронлар атрофини ўраб олиб глиал парадаларни ҳосил қилиб, бириктирувчи тўқимадан ажратади.
Нейроглия келиб чиқишининг генетик хусусиятига қараб::
1. Макроглия
2.Микроглия хужайраларига бўлинади.
Макроглиялар – эктодерма ҳосиласи нерв найиниг глиобластларидан (спонгиобластлар)дан тараққий қилиб, эпендимоглия, астроцитарглия, олигодендроглия ва мултипотенциал глия ҳужайра элементларига бўлинади.
Астроглия (аstra–юлдуз, нурли юлдуз) ёки астроцитарглиялар марказий нерв системасининг таянч аппаратини ҳосил қилиб, жуда майда, кўп ўсимтали ҳужайралардан ташкил топган
Астроцитлар ўсимталарнинг тузилишига қараб:
1- протоплазматик ёки қисқа ўсимтали;
2- толали ёки узун ўсимтали бўлади.
Протоплазатик астроцитлар катталиги ўртача 15-20 мкм бўлиб, МНСининг нейронлар соҳсида кулранг моддани ҳосил қилади. Ҳужайра цитопазмасида митоходриялари суст ривожланган-эндоплазматик тўр ва кўп миқдорда гликоген мавжуддир. Ҳужайра ўзаги йирик, ўсиқлари калта ва сертармоқдир.
Эпендимоглия – эпендимосит ҳужайраларидан ташкил топган бўлиб, цилиндрсимон ва кубсимон шаклга эга. Улар орқа мия каналини ва бош мия қоринчалар деворининг ички томонини қоплаб туради.
Эпендимосит хужайралар цитоплазмасида доимий органеллалар, ёғ ва пигментлар каби киритмалар учрайди. Бу ҳужайра асосан чегараловчи таянч вазифалари билан бир қаторда цереброспинал (орқа мия) суюқлигини ишлаб чиқариб - серетор хусусиятига эга.
Олигодендрология–нейроглиянинг энг кўп сонли ҳужайралари бўлиб, турли майда шаклда бўлиб, ўсимталари кам (юнонча олигос - кам) ва кичик, яхши тараққий қилмаган, тармоқланган ўзакка эга бўлиб, цитоплазмаси донадор бўлади.
Олигодендроцитлар миелинли ва миелинсиз нерв тола пардаларини ҳосил қилишда ва нерв охирларини шаклланишида иштирок этиши сабабли уларни нейролеммоцитлар (Шванн ҳужайралари ёки леммоцитлар) деб ҳам аталади ва нерв толаларининг регенерациясида иштирок этади.
Микроглия – майда ўзакли, яхши бўяладиган, катта бўлмаган нотўғри ўсимтали ҳужайралар бўлиб, уларни Гортег ҳужайралари, макрофаглар ёки бош мия фагоцитлари деб ҳам юритилади.
Микроглия ўсимталари ёрдамида амёбасимон ҳаракат қилиб, ҳалок бўлаётган нейрон, нерв толаси ёки патоген микроорганизмларни фагоцитоз қилиш қобилиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |